1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Йўловчи гувоҳлик бериши мумкинми?

Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда, автомобиль ичидаги йўловчилар ҳам гувоҳликка чақирилиши мумкинми?
Ш.Раҳмонов, Гулистон шаҳри

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 298-моддасида:
Содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳақидаги иш бўйича аниқланиши керак бўлган бирор бир ҳолатдан воқиф ҳар қандай одам гувоҳ сифатида чақирилиши мумкин.
Шунингдек, ишни юритаётган органнинг чақирувига кўра, гувоҳ ўз вақтида келиши, ҳаққоний кўрсатмалар бериши, шу иш ҳақида ўзига маълум бўлган ҳамма нарсани айтиши ва берилган саволларга тўғри жавоб бериши шарт.   

Сарвар Сафаров тайёрлади

Бир йилдан сўнг...

Қайси муддат тугаганидан сўнг маъмурий жавобгарликка тортилмаган деб ҳисобланади?
 А.Бердиев, Навоий вилояти

Маъмурий жазога тортилган одам жазони ўташ муддати тугаган кундан бошлаб бир йил мобайнида яна худди шундай ҳуқуқбузарлик содир этмаса, маъмурий жавобгарликка тортилмаган ҳисобланади.

 Сарвар Сафаров тайёрлади

Маъмурий жазо турлари

Йўл-транспорт ҳодисаси содир этилганда ҳайдовчи қандай маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин? Унга тегишли маълум бир ашёларни мусодара қилиш ҳам мумкинми?
О.Маматов, Қарши шаҳри

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 23-моддасида маъмурий жазо турлари кўрсатилган. Унга кўра:
•    Жарима;
•    Содир этилган ҳуқуқбузарликка сабаб бўлган ашёларни мусодара қилиш;
•    Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш;
•    Маъмурий қамоққа олиш.

Сарвар Сафаров тайёрлади

Жавобгарликдан озод бўлиш мумкинми?

Қандай ҳолларда маъмурий жавобгарликдан озод қилиш мумкин?
 Б.Файзиев, Наманган вилояти

Содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик кам аҳамиятга эга бўлса, суд жавобгарликдан озод этиб, огоҳлантириш билан кифояланиши мумкин.

Сарвар Сафаров тайёрлади

Жиноий жавобгарлик

Автомашинадан фойдаланишда хавфсизлик қоидалари бузилса, Жиноят Кодекси бўйича қандай жазо С.Раҳимов, Тошкент шаҳри

Жиноят Кодексининг 266-моддасида:
Автомашинадан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузиш баданга оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Агар бу бир инсоннинг ўлимига сабаб бўлса, ҳайдовчи автомобиль бошқариш ҳуқуқидан ва етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Бир нечта одамлар ўлими ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, ҳайдовчи автомобиль бошқариш ҳуқуқидан ва ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Сарвар Сафаров тайёрлади

Ҳозир сайтимизда 248 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ