1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

“Машина сотиб олаётганда...”

Енгил автомобил сотиб олаётганда сотувчи харидорга қўшимча нималар топшириши керак?
К.Отамуродов, Урганч ш.

Сервис дафтарчаси, фойдаланиш бўйича амалий қўлланма, пул банк муассасаси орқали олинганлигини тасдиқловчи товар (касса) чеки ёки бошқа ҳужжат, автомототранспорт воситаси комплексига кирувчи анжомлар тўплами, агар бундай тўплам ишлаб чиқарувчи томонидан назарда тутилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилувчи маълумотнома-счёт.

Амалдаги қонунчилик ҳужжатлари асосида Шоҳ Жаҳон тайёрлади

Тарозидан алданмаслигингиз учун

Халқимизнинг фаровонлиги бозорларимиздаги мўл-кўлчиликдан. Лекин...
Рўзғорингизнинг кам-кўстига яраша харажат қилиб бозордан чиқдингиз. Уйга борганингизда харидингизнинг айримларидан кўнглингиз тўлмаётгандек бўлади. Аёлингиз ҳам маҳсулотнинг сиз айтган миқдордан камлигига шубҳа қилади. Эслаб кўринг-чи, худди шундай ҳолат бўлганми? Афсус, сотиб олган маҳсулотингизни бозорнинг ўртасида “қаққайиб турган” назорат тарозисига ҳам бир қўйиб кўрмабсиз-да, ўшанда...

Давоми...

“Машина сотиб олмоқчиман...”

Юридик шахсдан машина сотиб олмоқчиман. Бу қандай амалга оширилади? Шунингдек, Йўл ҳаракати бошқармасига машинани номимга расмийлаштириш учун қандай ҳужжатлар тақдим этишим керак?
Собир Сатторов, Навоий вил.

Юридик шахсдан автомашина сотиб олишингиз мумкин, албатта. Сотиб олинаётган жойда қонун доирасида керакли ҳужжатларни йиғиш ва тўловларни тўлаш муддати ҳамда ҳар бир ташкилотнинг ўз ички тартибидан келиб чиққан ҳолда белгиланган мажбуриятларни ҳам тушунтиришади.

Ласетти зўрми ёки кобальт?!

Кейинги пайтда мана шу саволни кўп эшитяпмиз. Албатта, дид бўйича тортишмайдилар. Лекин ҳамма давлатлардаги автаҳаваскорлар каби юртимиз автоишқибозлари ҳам ўзимизнинг автомобилларни қадрлаш билан бирга, уларни бир-бирига таққослашни яхши кўрадилар. Энди тўғридан-тўғри саволга келсак, энг аввало, ҳаммаси сизга айнан қандай автомобил кераклиги, ҳамёнингиз ва дидингиз қай бирига тўхталишига боғлиқ. Келинг, бу икки автомобилнинг техник хусусиятлари ва нархларини солиштирамиз. Шундан сўнг хулосани чиқариш ҳар бир харидорнинг ўзига ҳавола.

Давоми...

“Яна ҳайдовчиман...”

1998 йилда машина бошқариш ҳуқуқидан бир йилга маҳрум қилинган эдим. Яқинда машина сотиб олдим. Гувоҳномани қандай тиклашим мумкин?
Отабек Соҳибжонов, Самарқанд.

Суд қарорига кўра, автомашина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлсангиз, муддати ўтган бўлса, ўз ҳудудингиздаги ЙҲХБдан гувоҳномангизни қайтариб олишингиз мумкин.

Ҳозир сайтимизда 858 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ