1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Бешкито (Марокаш)

Тухумни шакар билан кўпиртирасиз, унга ўсимлик мойи қўшиб яна кўпиртиришни давом эттирасиз. Унга крахмал, лимон қобиғи (ъедра), хамиртуруш қўшиб устидан ун сепасиз. Хамирни яхшилаб қориб, 15 дақиқа тиндириб қўясиз. Кейин хамирни бўлаклаб, ҳар бир бўлакни 4 мм. қалинликда ёйиб чиқасиз. Юпқа стакан ёрдамида хамирдан доирачалар кесиб оласиз, унга бироз тухум сариғи суртасиз. Сўнгра мой суртилган патнисга териб мўътадил қиздирилган духовкада 20 дақиқа ушлаб турасиз.
Масаллиқ: 400 грамм ун, 4 дона тухум ва 1 та тухум сариғи, 1,5 стакан шакар, 3 та ош қошиғида крахмал, 2 та лимон қобиғи, хамиртуруш.

Хитчин (Қабардин-Болқор)

Яхшилаб хамир қорасиз, ундан катта-катта бўлак зувала узиб,  пиёлага ўхшатиб қолипчалар ясайсиз. Кейин қиймалагичдан картошка ва пишлоқни ўтказиб, қийма тайёрлайсиз, сўнгра уни қолипчанинг ичига жойлайсиз. Қирғоғини ёпиштирасиз ва сковород катталигда ёясиз. Кейин уни духовкада пишириб, устидан мой суртиб дастурхонга тортасиз.
Масаллиқ: хамир учун 300 грамм ун, 120 г ёғ, 120 г сув, шакар, туз, қийма учун картошка ва пишлоқ.

Сэку (Адигей)

Сўк (оқланган тариқ) ни бироз қизаргунича қовурасиз, кейин сувда ювиб, қайнаб турган сутга ташлайсиз, тузини ростлаб қопқоғи маҳкамланган идишда бир соатча паст оловда қайнатасиз. Таом тайёр бўлай деганда ўртасидан тешик очиб у ерга таъбингизга қараб сариёғ ва асал соласиз. Устига бироз совуқ сув уриб, яна паст оловда 10 дақиқа ушлаб турасиз.
Масаллиқ: 300 грамм сўк, 1,5 литр сут, сариёғ, асал, туз.

Сабзавотли қўй гўшти (Босния)

Гўштни юмшатиб, майда бўлакларга бўласиз. Ўсимлик мойи ва 2 стакан сув қуйилган кастрюлкада аста қайнатасиз, қайнаб чиққанидан кейин унга парракланган пиёз, саримсоқ, лавр япроғи, қора мурч ва туз ташлайсиз. Бир қайнаб олганидан кейин картошка ва помидорни соласиз. Охирида сариёғ аралаштирилади. Кўкатлар билан безайсиз.
Масаллиқ: 1 кило қўй гўшти, бир бош пиёз, 6-7 та картошка, 2-3 бўлак саримсоқ, 4 ош қошиғида ўсимлик мойи, бир қошиқ сариёғ, мурч, туз, лавр япроғи.

 

Кускус (Шимолий Африка)

Кускус Шимолий Африка, Мағриб мамлакатларида кенг тарқалган таомдир. Бу таомнинг асосини манна ёрмаси (манная крупа) ташкил этади. Сердаги одатда гўшт, баъзан балиқ ёки фақат сабзавотдан тайёрланади. Кускус сердаги жуда тўйимли бўлиши керак. Унга жуда кўп зираворлар, энг аввало янчилган мурч ва аччиқ қалампир қўшилади, чунки у оғизни куйдирадиган даражада аччиқ бўлиши зарур. Кускусни тайёрлаш кўп вақт ва сабрни талаб қилади.
Тахта устида ёрмани ёясиз ва устидан сув пуркайсиз. Кейин кафт билан айлана шаклидаги ҳаракат билан ишқалайсиз, шу вақтда унга гоҳ сув, гоҳ ун қўшиб турасиз. Ниҳоят тариқ дони катталигидаги майда думалоқ шарчалар пайдо бўлади. Кейин уни қайнаётган сув ёки булён устига ўрнатилган элакка соласиз, лекин ёрма суюқликка тегмаслиги керак. Устидан қопқоқни маҳкам ёпасиз. Бир соатча қайнагандан сўнг шарчалар шаффоф тусга киради. Унга сариёғ қўшиб, эҳтиёт бўлиб оҳиста аралаштирасиз. Баъзан манна ўрнига буғдой, маккажўхори ва бошқалар ёрмасини ишлатса ҳам бўлади.
Масаллиқ: 500 грамм манна ёрмаси, 200 г гўшт ёки балиқ, 200 г сабзавот, 50 г сариёғ, янчилган мурч ва аччиқ қалампир.

Ҳозир сайтимизда 809 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ