Сайт бўлимлари
Порнографиянинг оилада қўлланилиши тўғрими?
- Подробности
- Бўлим: Жинсий тарбия
- Чиққан санаси: 14 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Ўтмишда порнография жуда катта бойваччаларга хос иллат эди. Улардан бошқа ҳеч кимнинг бунга моддий имкони йўқ эди. Масалан, Цезарь Тибериус ўз нафсини қондириш учун Миср папирусларига чизилган шаҳвоний расмларни сотиб олишига тўғри келар эди. Ёки ўзининг саройига шаҳвоний саҳналарни қўйиш учун шаҳвоний ўйинларга ўргатилган қиз ва йигитларини таклиф қилиши керак эди. Бугун эса барча нарса ўзгарган. Энди ҳар кимнинг ҳам порнографияга қўли етади. Ҳар қандай видеопрокатда “фақат катталар учун” махсус бўлимлар бор. Ёки тугмачани икки марта босиб интернетдан исталган шаҳвоний филмни томоша қилишингиз ҳам мумкин. Ҳозир порнографияни топиш жуда осон, дебгина қўйиш мавжуд ҳолатни тасвирлашга ожиз. Биз истасак ҳам истамасак ҳам бундай филмлар доим кўз ўнгимиздадир. Ҳатто ёш бола ҳам озиқ-овқат дўконига онаси билан келиб уларни кўрмасдан иложи йўқ. Бугун биз Порнотопия (Pornotopia) асрида яшамоқдамиз.
Порнотопия асрида бошқа давр одамлари ҳеч қачон бермайдиган оила ва никоҳ аҳамиятини шубҳа остига оладиган саволларни беришади. Масалан, қуйидагилар: Нега рафиқ ва рафиқа жинсий ҳиссиётлару шаҳватини кучайтириш учун порнографиядан фойдаланиши мумкин эмас? Ёхуд уйқудан олдин улар биргалашиб порнофилм кўрсалар бўлмайдими? Ахир булар “хайрли” иш учун-ку, камида буни эр-хотин бирга томоша қилишадику.
Бу ғоя нафақат нотўғри, балки улар қуйидаги сабабларга кўра мумкин ҳам эмас:
* Эр ва хотин “бу ишни бир-бирига қилишмайди”.
* Бундай томошалар уларнинг ишқий эркалатиш/эркаланишларини сўндиради.
* Аксинча, уларда бир-бирига бўлган жинсий майлликни заиф қилади.
* Порнография лаззатни ошириши мумкин бўлган нарсага путур етказади.
Келинг, юқоридаги тўрт пунктни навбатма-навбат кўриб чиқайлик.
Нега улар буларни биргаликда қилишмайди?
Тасаввур қилинг, ухлаш вақти келди, куёв ва келин порнография томоша қилишмоқда. Куёв келиннинг ўрнига кинодаги аёлни кўриб шаҳвати қўзғайди, хирси ошади. Келин эса куёв ўрнига кинодаги эркакни кўриб эркак киши билан қўшилиш истаги кучаяди. Кейин улар ётишади ва жинсий алоқа қилишади. Савол: улар аслида ким билан жинсий алоқада бўлишади? Балки улар айни вақтда жинсий алоқа қилишар, бироқ улар бир-бирлари билан алоқада эмаслиги ойдин. Куёв ўз хаёлидаги ўша аёл билан, келин эса ўз хаёлотидаги эркак билан... Хаёлотдаги жуфтлари-шериклари жисмонан бу ерда бўлмаслиги – бу аҳамиятсиз кичкина деталдир, холос.
Куёв ва Келин бир эркак ва бир аёл фоҳишани таклиф қилишса, ўшалар билан “қизиб” олиб, сўнгра бир-бирларига ўгирилишса-ю ва жинсий алоқани тугатиш учунгина қовушишса, бу ҳолатдан хабар топган инсон нафрат ҳиссини жиловлашдан ожиз бўлиб қолиши турган гап. Энг ачинарлиси шуки, Куёв ва Келин айнан шу иш билан банд. Улар хаёлларидаги бошқа одамлар улар билан бирга бўлмаса ҳам айнан ана ўшалар билан жинсий алоқа қилмоқдалар.
Нега бундай филмлар ишқий эркаланишларни сўндиради?
Кўп эмас, 30 йилча олдин “севишганлар алоқаси” деган ибора севишганлар орасида бўладиган ҳар қандай муомалот ва мулоқотни билдирар эди. Масалан, бир-бирларининг қўлларини ушлаш, улкан-улкан режалар, совғалар ёки оддий шивирлашлар. Бу ибора севишганлар бир-бирлари учун жон фидо қилишга шай эканлигини англатар эди. Зеро, севиш – машуқ учун ҳар қандай қурбонга шай туриш демакдир. Афсуски бугун биз “севишганлар алоқаси” ибораси билан фақат жинсий қўшилишни тушунадиган бўлиб қолдик. Бу эса адаштириб қўядиган омил.
Албатта, жинсий алоқалар муҳаббат ва севгининг бир кўриниши бўлиши мумкин, бироқ у муҳаббат бузилишининг сабаби ҳам бўлиши мумкин. Эр-хотиннинг жинсий алоқалари севишнинг бир кўриниши дейшимизга сабаб шуки, эр ўз аёлини қондириш учун унга хизмат қилар экан, қайсидир маънода хуши бошидан учади; аёл ҳам эрини қондирар экан ширин хаёллару ҳиссиётлар оғушига чўмади. Порнографияча қовушаётган жуфт эса бири бошқаси ҳақида эмас, фақат ўзининг қониши ҳақида қайғуради. Куёв келинини “рафиқам” деб эмас, балки анави аёл деб билгани учун фақат ўзини қониқтиради; Келин эса куёвини “куёвим” деб билмагани учун у ҳам ўзинигина қониқтириш билан овора бўлади. Бу муҳаббат эмас, балки турмуш ўртоғининг танасидан фойдаланиб қилинган мастурбациядир.
Нега порнография уларда бир-бирига бўлган жинсий майлликни заиф қилади?
Шундай қилиб, порнография томоша қилиш эр-хотиннинг жинсий хирсини оширишга хизмат қилиши мумкинлиги, лекин бу шаҳват асло бир-бирларига нисбатан эмас эканлиги аён бўлди. Бир томонда эр ва бошқа томондан хотин аслида умуман бегона биров билан жинсий алоқада бўладилар. Булар ҳали муаммонинг бир қисми.
Иккинчи қисми эса – порнографик хаёлот ўрганиб қолишлик, боғлиқликни келтириб чиқаради. Куёвга бир назар солинг. Агар у алоқа асносида келиннинг ўрнида бошқа аёлни тасаввур қилса, у ўз хаёлотларига тобора боғланиб боради ва келин унда шаҳват уйғотмай қўяди. Бундан ташқари унинг хаёлоти тезда ўз кучини йўқота бошлайди. Унинг шаҳвати қайта қўзиши учун унга яна янги хаёлот керак бўлади. Аввалида бошқа бир аёлни ўйлаши кифоя қилади. Бироқ бу хаёлот жуда қисқа вақт ичида ўз кучини йўқотади. Чунки хаёл жонли одамнинг таъсирига эга эмаслиги маълум факт. Шунинг учун ҳам куёвнинг хаёлоти тез бузила (извращение) бошлайди.
Энди бу шўрпешона нафақат бошқа аёлни тасаввур қилиши керак, балки бошқа хил аёлнинг бошқача жинсий алоқаларда эканлигини тасаввурида жонлантиришга мажбур. Акс ҳолда унда жинсий шаҳват уйғонмайди. У нафақат жинсий алоқадан олдин, балки жинсий алоқа вақтида ҳам порнография кўришни хоҳлаши мумкин. Бу ерда фақат хаёлотлар билан иш битмаслиги тайин. Энди у порно-хаёлотларини воқеликка ўтишига ҳаракат қила бошлайди.
Порнография қандай қилиб лаззатни ошириши мумкин бўлган нарсага путур етказа олади?
Баъзан эр ва аёл ўзларининг жинсий муносабатларидан қониқмаслиги оқибатида порнографияга мурожаат қилишлари мумкин. Улар порнографиядан муаммоларидан халос қилишини кутишади. Кўрганимиздек, порнографиядай иллат эр-хотин алоқаларидаги муаммоларни ечишлари учун лозим бўлган ва лаззатни оширувчи омилларга путур етказади.
Жинсий дилсиёҳлик жуда кўп сабабларнинг оқибатидир. Эҳтимол, эр-хотин жуфти жинсий алоқага эгоизм руҳида ёндашаётгандир ва бериш ўрнига фақат олишни хоҳлаётгандир. Эҳтимол, улар порнографияда кўрган алоқаларни жинсий ҳаётда ҳам кутган ёки тасаввур қилгандирлар. Эҳтимол, уларнинг бири касалдир, хафадир ёки қаришдан қўрқаётгандир. Бироқ аксар ҳолларда жинсий дилсиёҳликка сабаб икки тарафнинг бир-бири ила соғлом алоқалар қура олмаслиги бўлиши мумкин. Масалан, ҳаётий тажрибаси оз бўлганлар мудом жанжал ва хиёнат қилишлари ёда шунчаки ўтириб гаплашиб олиш учун вақтлари бўлмаслиги мумкин.
Аллоҳнинг ёрлақаши ила бундай муаммога йўлиққан жуфтлар уларни енга оладилар. Порнография эса бу муаммоларни еча олмайди, балки янада қийинлаштириб юборади.
Абу Муслим
Интернет материалари асосида
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 35 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар