1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)

 

Жинсий алоқаларга қарам бўлиб қолиш ҳақида гап очилса, кўпинча: “Эркаклар аёлидан бошқа аёлларни нега излашади?” - деган савол туғилади. Бунга “Эҳтимол, аёли унга камлик қилаётган бўлса керак”, деган маънодаги янглиш фикр билан жавоб беришмоқчи бўлишади ҳам. Бироз ўйлагандек бўлиб, одамлар барча айбни аёлига тўнкашади ёки бошқа аёллар йўқлигидан нолишади: “Мана шунинг учун ҳам мусулмонларга тўртта хотин олишга рухсат берилган, чунки улар жинсий эҳтиёжларни қондиради. Битта аёл эса, буни эплай олмайди”.
Ўқувчиларга бир нечта савол билан мурожаат қилишга ижозат берсангизлар: “Битта бўлса ҳам хотини кўп бўлгани туфайли жинсий қарамликдан шифо топган одам борми?” “Жинисий қарамликка мубтало бўлган аёлларга нима маслаҳат берасиз?”

“Аёлнинг эрига етмаслиги” масаласида айтадиган бўлсак, ҳақиқатдан ҳам аёл тарафидан жинсий фаоллик ва эҳтиросларнинг етарли эмаслиги, ҳамда эри чорлаганида унинг талабига ижобий жавоб бермаслиги баъзи эркакларнинг никоҳсиз муносабатларга аралашиб қолиши эҳтимолини кўпайтиради. Бироқ бу хиёнат кўчасига кириб қолишнинг асосий сабабларидан эмас.

Мазкур масалани яхши ўрганиш учун, келинглар, сабабларни икки қисмга бўлиб кўрамиз:

1. Никоҳдаги норозиликнинг ҳаққонийлиги.
2. Жинсий дилсиёҳлик/қарамлик.

Никоҳдаги норозиликнинг ҳаққонийлиги

Модомики, бу қисмдаги сабаблар мазкур мавзу мақсади бўлмагани учун, никоҳдан норози бўлиш ва бунинг оқибатида хиёнатга сабаб бўлиши мумкин бўлган муаммоларнинг иккита асосийсини зикр қилиб ўтамиз:

Аёлнинг қўшилишдан бош тортиши

Агар аёл доим ёки жуда кўп вақтларда эрининг талабига ижобий жавоб беравермаса, у четда ўзининг шаҳватини қондириш йўлларини излай бошлайди.

Нега аёллар ўз эрларига “йўқ” деб жавоб беришининг қисқача сабаблари:

• Эр аёлининг шаҳватини қондира олмайди;
• Жинсий алоқалар ҳақида нотўғри тасаввур бўлгани учун жинсий мойилликнинг йўқлиги. (Масалан, “жинсий алоқа – ёмон нарса”, “жинсий алоқадан фақат фоҳишаларгина лаззат олади” ва шунга ўхшаш гап-сўзлар);
• Жинсий алоқа қандайдир нохуш нарсалар билан бирга боғланган бўлади. Масалан, норасида даврдаги зўрликлар, эри тарафидан зўрланиши, айниқса биринчи никоҳ кечасида ва шунга ўхшаш нарсалар;
• Жинсий иштаҳанинг умуман йўқлиги;
• Никоҳдаги бошқа муаммолар туфайли эрига рад жавобини бериш билан ўз норозилигини кўрсатиб қўйиш;
• Бошқа сабаблар ҳам бўлиши мумкин.

Ҳиссий боғлиқликнинг йўқлиги

Никоҳ бўйича маслаҳатчи М.Гери Нойман (М.Гарй Неуман) тарафидан ўтказилган тадқиқотларга кўра, етмиш фоиз эркаклар никоҳдан ҳиссий қониқмасликлари туфайли аёлларини алдашар экан (хиёнат қилишар экан).

Биз хиёнатни оқламоқчи эмасмиз ёки барча айбни аёлларга тўнкаш фикридан ҳам йироқмиз, бироқ аёллардан ҳиссий узоқлашган эркаклар қуйидаги сабабларни баҳона қилишмоқда:

• Аёл эрини етарли даражада қадрламайди;
• Аёли унга юқори баҳо бермаслигини эр доим ҳис қилиб туради;
• Аёл эрининг ҳаёти, иши ва қизиқишларига бепарволик қилади;
• Аёл эрини ҳурмат қилмайди.

Никоҳдаги бунга ўхшаш муаммолар одатда эркак кишини четда дуч келган аёл билан муносабат ўрнатишга ундайди, яна бу бир кунлик вақтинча алоқа эмас, балки доимий бўлган муносабатга айланади. Кўпинча бундай эркаклар ўз ҳамкасблари, оила дугонаси ёки собиқ синфдошлари билан алоқа ўрнатади ва бундан ҳам жисмоний, ҳам эмоционал қониқиш ҳосил қилади. Бундай аёл кимлигидан қатъи назар, уларнинг муносабатлари юқори даражада жисмоний ва маънавий  бўлиб, узоқ давом этиши мумкин.

Никоҳдаги норозиликлар ҳақидаги алоҳида, долзарб масаладир ва яқин орада мақолаларимизнинг бирида мазкур муаммони ёритишга ҳаракат қиламиз, Инша Аллоҳ.

Эркакнинг жинсий қарамлиги (ўта шаҳватпарат бўлгани) туфайли никоҳдан ташқарида бўлган муносабатларни қидириши жуфтларнинг бахтли бўлиши ва оиланинг саодатли бўлишига умуман алоқаси йўқ. Аслида, кўп ҳолатларда қарам шахс оилада ўзини бахтли ҳис қилиши мумкин, муаммолар эса, унинг қарамлиги натижасидандир, асло бунинг акси эмас.

Жинсий қарамлик нима дегани?

Энг яхшиси уни қуйидагича таърифласа бўлади: эр-хотин ўртасидаги соғлом муносабатлар ўрнини ҳалок қилувчи муносабатлар ва гуноҳлар эгаллайди. Бу жинсий хулқ ва сексуал фантазияларни зўр ғайрат ила қондиришда суъистеъмол қилиш йўли билан кўникув ва асабийлшишга сабаб бўладиган омиллар орқали кайфиятини назорат қилишга уринишдир...

Ушбу ҳолат шахс, унинг табиати ёки ҳис-туйғуси билан боғлиқ ўзини идора қилиш механизмидаги туғма етишмовчиликка нисбатан катта ёшдаги кишининг қўпол жавоби, шу жумладан, болалик ёшида кўрган меҳр кутилмаганда барҳам топиши, у билан ёмон мулоқот қилингани ёки жароҳатланганига нисбатан билдирган муносабатидир.
“Руҳий хасталиклар ташхиси ва статистикаси” деб номланган ўқув қўлланмасига кўра, турли хил жинсий алоқадаги шериклар иштирокидаги такрор-такрор жинсий муносабатлар модели шахс фойдаланиши мумкин бўлган нарса (предмет) сифатида қабул қилинади.
Бундан ташқари, бу хиралик билан саноқсиз жинсий шериклар излаш, етиб бўлмас жуфтга тўхтовсиз интилиш, узлуксиз мастурбатсия, доимий севги муносабатлари ва алоқаларда мияни эгаллаб олар даражада шаҳвонийликдир”.
Мусулмоннинг маънавий ҳолатига қараб, яъни у зино қилишгача ҳали етиб бормаган – жинсий масалаларда дилсиёҳлиги уни мутлақо қарамлик ҳолатидан, шунчаки қизиқишлари манъ қилинган, тақиқланган жинсий фаолликларга етаклаб бориши мумкин. Улар қуйидагилардир:

• Порнография;
• Киберсекс (чатларда, интернет видео орқали ва шунга ўхшаш қабиҳ амаллар);
• Телефон орқали секс;
• Массаж салонлар (жинсий алоқа билан тугайдиган ҳиссий массаж ёки жинсий алоқасиз – буларнинг ҳаммаси одамнинг иймони даражасига боғлиқ);
• Жинсий хизмат кўрсатувчиларга мурожаат қилиш (орал жинсий алоқа, массаж, жинсий алоқа ёки усиз стимулсия ва ҳоказолар).

Баҳоналар:

Жинсий алоқаларга қарам бўлиб қолган шахслар кўп ҳолатларда қуйидаги баҳоналарни рўкач қилишади:

• Агар мен шу нарсани қилмасам, қон босимим ошиб кетади;
• Менинг шаҳватим кучли ва уни доим қондириб туришим керак;
• Агар у (аёл) билмаса, бу унга зарар келтириши мумкин;
• Агар аёлим доим менга қучоқ очиб турганида эди;
• Эркаклар ҳайвон кабидир;
• Эркаклар аёлларга қараганда шаҳватлари кучли бўлади;
• Киберсекс – бу “ҳақиқий” алоқа эмас;
• Мен асабийликни кетказишим керак;
• Мен аёлим билан жинсий алоқа қилмоқчи эмасман, мен фақат уни тўшакка ётқизишим керак холос;
• Гиперсексуал жамиятда яшаганимиз учун мен ҳеч нарса қила олмайман;
• Чатлар ва электрон ёзишмаларнинг зарари йўқ, бу “хаёл ўйини” холос;
• Эркак учун аёллар энг катта фитна. Мен эркак бўлганим учун ҳеч нарса қила олмайман!
• Агар яна бир хотиним бўлганида…
• Менга турли хил аёллар керак;
• Мен ҳеч қачон жиддий гуноҳ қилиб қўйишгача бормайман ва ҳар бир ишдан кейин тавба қилиб қўяман.

Инсонни нима гиперсексуал(жинсий майлга ўта берилувчан) қилади?

Бу ҳақиқатдан ҳам қийин савол ва бунга умум қабул қилинган “илмий” жавоб берилган эмас. Унинг шаклланишига комплекс шарт-шароитларнинг маълум вақт ичида тўпланиши эҳтимоли кўпроқ.

Шаҳватпарст бўлишнинг кенг тарқалган баъзи сабабларини санаб ўтамиз, бироқ бу рўйхат тўлиқ эмас:

А. Жинсий алоқа ҳақида нотўғри тушунчага эга бўлиш

Бундай инсоннинг бола ёшида жинсий алоқа билан танишуви жуда ахлоқсиз, этик жиҳатдан нотўғри ва бузилган шаклда юз беради. Шунинг учун жинсий алоқа тушунчасининг ўзи даставвал унда жуда паст даражада туради, бунинг натижасида аввал бошиданоқ унинг мияси жинсий қизиқишларни ғайриахлоқий ҳаракатлар билан боғлашга ўрганиб қолади.

Ота-оналар ёки обрўли катталар тарафидан умуман “исломий” жинсий тарбиянинг йўқлиги туфайли унинг жинсий алоқа ҳақидаги тасаввурлари нормал ҳолатга келмаган. Шундай қилиб, у учун жинсий алоқа ва жинсий эҳтирос қандайдир беодоб, одобдан ташқари нарса бўлиб қолаверади.

Аёли билан уни фақат никоҳнинг “муқаддас ришталаригина” боғлаб туради. Хотини тоза, покиза ва ҳурматга сазовор аёл бўлгани учун жинсий қарамликка мубтало бўлган одам одатий бўлмаган жинсий эҳтиёжларини “ҳурматга лойиқ” бўлмаганлар (фоҳишалар) билан қондиради (Қарам бўлганларнинг эътирофига кўра, улар тақиқланган яқинлик билан кўпинча ҳеч қандай лаззат топмайди ва бу одатда уят ҳисси ва кўнгил совиши билан тугайди).

Б. Оилавий дисфункция

Тадқиқотлардан маълум бўлишича, қарам бўлганларнинг аксари эмоционал яқинлик йўқ оилаларда вояга етган экан. Доктор Патрик Карнс, саксон етти фоиз оилаларда қарам одамлар биттадан кўп бўлгани ва уларнинг кўпчилиги қаттиқ тартибли оилаларда вояга етгани ҳамда тўлиқ оиладан маҳрум бўлганини кўрсатади. Унинг тадқиқотлари қарам одамлар эмоционал эҳтиёжлари қондирилмаган оилаларда катта бўлганини назарда тутади.

Мен ўрганиб чиққан оилаларнинг барчасида эркак аъзолари бир бирига бегона бўлган оилада ўсгани, болалар эса эмоционал узилишда эканини кўрсатди. Буларнинг барчаси отанинг қаттиқўллигидан шикоят қилиши, унинг ягона вазифаси оилани таъминлаш, она эса ошхона билан банд бўлиб, фарзандлар билан мулоқот қилишни, уларнинг муаммолари ва ғамлари билан ҳеч ким қизиқмаганликлари маълум бўлди.

В. Оилада ҳукмрон бўлишга интилиш

Катта бўлгани сайин жинсий ҳаракатлар, айниқа мактабдаги қийин вазиятларда ёки дўстлар орасида, улар учун стрессни йўқотиш ёки бошқа одамлар (аёллар) устидан ўз ҳукмронлигини кўрсатиб қўйишдан иборатдир.

Бир мисолда эркак киши ўзини ўзи намоён қилиш учун орал жинсий алоқа учун фоҳишаларга бориб турган. Сўнг уйланган ва аёлини орал жинсий алоқа қилишига йўл қўймаган, чунки бу нарса унинг учун тимсолий аҳамиятга эгадир. Аёлига эса эмоционал жуда боғланиб қолган. Шунинг учун ҳам қачон у ўзини ўзи намоён қилишни истаб қолса, орал жинсий алоқа учун фоҳишаларга бориш одатини тарк қилгани йўқ.

Аёллар эса ўзларига эркакларни жалб қилиш орқали ўзининг ҳукмрон эканини ҳис қилади ҳамда эркаклар диққат марказида бўлади.

Г. Аёлнинг нарсага (восита, молга) айланиши

Маънавий тарафдан ахлоқий бузуқ ҳолатда жинсий алоқа билан танишиб чиққан ўсмирлар аёл кишини шаҳватларини қондириш учун бир восита холос, деб билишади. Яъни эмоционал боғлиқлик бўлиши мумкин эмас инсон, деб қарашади.
Ҳозирги кунимизда жинсий алоқа ҳақида фоҳишалик ёки порнография орқали таниш бўлмаса ҳам, барибир аёлларга нисбатан салбий муносабат телевидение, журнал, қўшиқлар, интернет ва ҳоказолар орқали шаклланиб бораётганини алоҳида таъкидлаш зарур.
Қарам бўлиб қолган одамлар учун бу жисмоний, эмоционал ёки жинсий фойданишдан қочишнинг бир услубидир. “Жинисий қарамлар учун эмоционал нуқтаи назардан жинсий алоқалар аслида жинсий алоқа эмас, балки хаёлан бўлса ҳам назорат қилиш, хавфсиз майдондаги алоқа ва ўзи, ўзлигини намаён қилиш учун бир воситадир.
Жинсий алоқаларга қаттиқ боғланиб қолиш лаззатланиш, нохуш ҳиссиётлардан қочиш, стресс билан курашиш механизми, қийинчиликларни енгиб ўтиш, ички психологик ва эмоционал муаммолар манбаси бўлиб хизмат қилади”.

Д. Ҳаяжон ва эҳтирос

Мутахассисларнинг айтишича, жинсий қарамлик билан ўзини хавф-хатарга қўйиш орасида боғлиқлик бор экан. Хавф аниқ бўлиб турса ҳам ”Баъзилар яширин, сирли ҳаёт билан яшаётганидан завқ олар экан ва балоғатдаги ҳаётда ҳам бу тарзда яшашни давом эттирар экан. Улар аввал ота-онадан яширадилар, сўнг эса ўзининг “умр йўлдошидан”.
“Улар қанчалик хавф-хатарни ҳис қилар экан, шунча адреналин оладилар. Ҳар қандай қарамлик каби улар қанчалик жинсий қарам бўлса, бу уларга янада кўп керак бўларверади”.

Е. Кимёвий мувозанатнинг бузилиши

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, таом, наркотик ва жинсий рағбат тириклик тизими ва миядаги ижобий қувват сифатида бир йўлга эгадир. Қарамлик касалига мубтало бўлган одам ўз миясида тақиқланган жинсий алоқаларга реакция ҳосил қилдириб худди оч қолган одам овқатлангандан кейин ҳузур топгандек лаззатланади. Айниқса, ота-оналар ўз фарзандларига маънавий тақиқларни бузиш ва ҳаром қилинган жинсий алоқа турлари билан шуғулланиш жиддий нарса эканини тушунтиришмаган бўлишса.
“Жинсий алоқа вақтида организм дофамин ишлаб чиқаради, бу модда билан инсон бахт, куч ва қониқиш ҳиссиётини бошдан кечиради. Баъзилар дофамин реакциясидан шунчалик таъсирланадики, уларда такрор-такрор бу ҳисни татиб кўриш истаги пайдо бўларверади. Вақт ўтган сайин уларнинг организми дофаминнинг юқори даражасига ўрганиб қолишади ва ижобий хис-туйғуларни ҳис қилиши учун унга бу модда яна кўп керак бўлади.
Шундай қилиб, қарам одам керакли миқдорда қониқиши учун унга янада кўп жинсий алоқа ёки жинсий алоқанинг кўп турлари керак бўлади. Бундай дофаминга бўлган талаб қарамликнинг бошқа турларида ҳам ўта фаолдир, хусусан героин қарамлигида. Бу кучли таъсирга эга модда ва у одамларни нормал ҳолатда қилмайдиган ишларни қилишга мажбур эта олади”.

Ҳақиқий қарамликми ёки йўқ?

Жинсий қарамлик ҳақиқий қарамликми ёки йўқ деган мавзуда психологлар муросасиз баҳс юритаётганини асло унутмаслигимиз керак. Бу масалаларни биз кейинги шифо ва доривор ўсимликлар мавзуларида тўлиқ баҳс қиламиз, Инша Аллоҳ.

Фарзандларни ҳикмат билан тарбия қилинг

Мақола сўнггида ота-оналарга фурсатдан фойдаланган ҳолда тарбия қилиш услубингизга яна бир бор назар солиб кўришни тавсия қиламан.
Аксар ҳолатларда “жинсий наркомания” муаммолари (никоҳдан норози бўлишнинг узрли ҳолатларидан ташқари) болалик ёки ўсмирлик йилларида яширинган бўлади. Шунинг учун, ота-оналар:

• Фарзандларингиз билан очиқ мулоқотни йўлга қўйинг;
• Фарзандингиз яшаётган муҳит билан яхшилаб танишиб олинг;
• Дўстона муносабатда бўлинг, ҳатто баъзи масалаларда фарзандингиз олдида айрим нарсаларни бой бериш керак бўлса ҳам;
• Сабрли бўлинг, ҳикмат билан иш кўринг;
• Меҳрибон ва тушунувчан бўлинг;
• Доимий суҳбат қилинг, арзимаган нарсалар ҳақида бўлса ҳам;
• Иложи борича болаларингиз ҳақида яхши ва давомий дуода бўлинг.

Ота-оналарга бағишланган мақолаларимда, мен уларга фарзандлар билан муносабатлар очиқ бўлишини тавсия қиламан. Ҳамда оилада Қуръони Карим ёрдамида жинсий тарбиянинг муҳимлигини доим таъкидлайман. Фарзандлар жинсий алоқа ва жинсий мойиллик ҳақида тўғри тасаввурга эга бўлишсин.

Биз фарзандларимиз гуноҳсиз вояга етишига кафолат бера олмаймиз, бироқ фарзандларимизга таъсир қилиши мумкин бўлган салбий омилларни камайтиришимиз мумкин. Ота-она ўз бурчини адо қилиши учун бунга ҳамма риоя қилиши шарт. Қолганида эса фарзандларимизни барча ёмонликлардан сақлаши ҳақида дуо қиладиганимиз - ягона Аллоҳ Таъолога таваккал қиламиз.

Манба: muslimmatters.org
Абу Муслим таржимаси

Ҳозир сайтимизда 57 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ