1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Ҳажжожи золим ва зайтун сотувчи савдогар

Ҳажжожи золим тарихда Ҳяжжож деб қайд этилган. Ҳажжож кўп зулмлар қилган. Бир куни унинг онаси:
— Эй ўғлим, қандай жон берасан? Сен жаҳаннамда қандай ёнасан? Мен она бўлиб қандай чидайман? Одамларни нега бунчалик ноҳақ ўлдираверасан? — деди.
Ҳажжож шунда кўшки айвонига чиқди ва ўтиб кетаётган бир одамни «бу ёққа кел» деб чақирди. Ул одам қўрқиб аста кела бошлади. Қўрққанидан оёғида зўрға турар, қалтирарди. У Ҳажжожнинг олдига чиқиб келди.
Ҳажжож:
— Сен қўрқма. Зулм қилмайман, онамга сўз бердим, ишим бор. Нима иш қиласан? — деб сўради.
— Мен зайтун билан савдо қиламан, — деди ул одам.
Ҳажжож:
— Бир туя зайтундан қанча ёғ чиқади, бир қадоқдан қанча, бир тупидан қанча ёғ чиқади, - деб сўради.
Ул одам бирма-бир жавоб берди. Ҳажжож:
— Сен яхши савдогар экансан, ишинг, маслагингнинг нозик жойларини яхши билар экансан. Мусулмонмисан? — деб сўради.
— Ҳа, мусулмонман, — деб жавоб берди ул одам. Ҳажжож:
— Исломнинг нечта шарти бор?
Ул одам:
— Уч, - деди.
— Имоннинг шарти қанча? - сўради Ҳажжож.
— Тўрт, — жавоб берди ул одам. Ҳажжож:
— Ғуслнинг фарзи қанча? — деб сўраганда ул одам:
— Ўн, — деб жавоб берди.
Ҳажжож ул одамдан йигирма тўрт савол сўради. Тўғри жавоб ололмади. Ҳажжож онасига аччиқ гапирди: «Кўряпсанми, онажон, Тангри мени бундай ўзларига зулм этган одамларни тарбиялашга юборган. Мен золим эмасман, асл золим улар. Уч кунлик умри учун бир туп зайтундан қанча ёғ чиқишини билади-ю, инсонлигининг асоси бўлган динини ҳеч билмайди. Бир гўдак биладиган ўттиз икки фарзни билмайди. Абадий ҳаёти учун умрининг бир дақиқасини бермайди».

Юсуф Товалийнинг
"Ҳикматлар хазинаси" китобидан

 

Ҳозир сайтимизда 42 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ