Сайт бўлимлари
Ўлимдан қутқарган учта яхшилик
- Подробности
- Бўлим: Ривоят
- Чиққан санаси: 26 Июнь 2024
- (Нашр қилинган санаси)
(онани мамнун қилган, номусини сақлаган, ишчининг ҳақини эҳтиёт қилган уч одам ҳақида)
Бу ҳикоя Бухорий ва Муслимлар ривоят қилган Ҳадиси Шарифларда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тарафидан айтиб берилган бир ҳикоядир. Расули Акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай демишлар:
— Сиздан аввалги умматлардан уч киши йўлга чиқцилар. Тунаб қолиш учун бир ғорга кирдилар. Тонг отгач, йўлни давом эттирмоқчи бўлдилар. Фавқулодда тоғдан бир қоя кўчиб юмалаб тушди ва ғорнинг оғзини беркитиб қўйди. У уч одам:
Энди дунё билан алоқамиз узилди. Бизни бу ердан фақат Яратган қутқаради. Ҳозир ҳар биримиз қилган хайрли ишларимизни хотирлаб бизни бу фалокатдан қутқаришини тилайлик, қудрати ила қутқарсин, — дедилар.
Улардан бири:
— Менинг жуда кексайиб қолган онам ва отам бор эди. Уларга едириб-ичиргандай, ҳеч кимга едириб-ичирмас эдим. Бир кун ўтин йиғиш учун узокдарга бордим. Келсам улар каттиқ ухлаётган эканлар. Келиб уларнинг овқатларини гайёрладим, лекин уларни уйғотмадим. Овқатни тайёрлаб, ларнинг уйғонишларини кутдим. Болаларнинг қоринлари очиб овқат сўрай бошладилар, аммо ота-онам ҳурмати уларни олдин овқатлантирмадим. Шу аснода улар уйғонишди. Оқшом пайтидан бери дастурхон олдида кутиб ўтиргандим, ниҳоят улар уйғонишганида овқатларини едилар, сут ичдилар. Тангрим! Агар бу ишимни сенинг розилигинг учун қилган бўлсам, бу тутқундан бизни қутқар, — деди.
Тош озгина сурилди. Иккинчи одам бундай деди:
— Тангрим! Амакимнинг бир қизи бор эди, уни жуда яхши кўрар эдим. Унга уйланишни хоҳлардим, аммо қиз рози бўлмади. Орадан бир йил ўтгач, жуда қаттиқ очарчилик бўлди, у қиз очликдан ўламиз, ёрдам беринг, деб олдимга келди. Қиз менга тегиши шарти билан 120 олтин бердим, у эса қабул қилди. Ошиқиб кутганим фурсат ҳам келди. Шунда у: «Эй, амакимнинг ўғли, менга қўл чўзма, гуноҳга сабаб бўлма», деди. У мен учун аёллар ичида энг севгили бўлишига қарамай, қанча вақт бетоқат кутган бўлсам-да, унинг ишқида ёнсам ҳам ўша дамда ундан ўзимни олиб қочдим, яқин келмадим. Берган олтинларимни унга ҳадя этдим. Аллоҳим! Агар қилган бу ишимни сенинг розилигин учун қилолган бўлсам, бу фалокатдан бизни қутқар», деди.
Қоя яна бир оз силжиб, ғор оғзи сал очилди.
Учинчи одам:
— Пулга ишчи мардикор ёлладим. Мардикорларнинг ҳакдарини бердим. Фақат биттаси пулини олмай, ишни ташлаб кетган эди. Унинг оладиган пулига мол олиб, унинг номидан боқтирдим. Унинг ҳисобидаги моллар кўпайди. Бир қанча вақт ўтиб, ул мардикор мени истаб келди ва:
— Сенда хизмат ҳаққим қолган эди, бер, — деди.
— Шу кўриб турганинг — сурувлар, туя, сигир, қўйлар — бари сеники, олиб кетавер, — дедим унга. У бўлса:
— Мени мазах қилма, — деди.
— Мен ҳазил қилаётганим йўқ, ҳаққингни айтмоқдаман. Бу моллар сенинг иш ҳаққинг ҳисобига олинган моллардан кўпайган, — дедим. Шундан кейин у барча молларни олиб кетди, қаршилик қилмади. Тангрим! Атар бу амалимни сенинг учун, сенинг розилигинга ноил, муяссар бўлиш учун қилолган бўлсам, бу мусибат, бу фалокатдан бизни қутқар, — деди.
Қоя яна бир бор сурилди ва улар фалокатдан қутулдилар.
Изоҳ ва ўгит
Бу ҳикояни Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар. Мусулмон қардошларимиз ибрат олсинлар! Ҳақ розилиги учун қилинадиган хайрли ишлар ҳеч вақт бесамар бўлмаслигини эсдан чиқармайлик. Ушбу ўқиганингиз ҳикоядан ибрат олиш осон иш эмас! Уч одам бошларига келган фалокатдан қутулдилар. Имтиҳондан ўтиш осон эмас. Ота ва онасининг ҳурмати учун то тонггача кутиб ўтирган фарзанд, албатта бу иш ҳар бир ота ўғлининг қўлидан келавермайди.
Ишлатган бир ишчисининг мукофоти, иш ҳаққига бир қўй олиб, неча йиллар боқиб, эгаси келганида бу сурув ҳаммаси сеники, деб ул ишчига бериш осон иш эмаслигини ҳар ким яхши билади.
Буларнинг ҳаммаси ҳақиқий бир мусулмон ота ўғлигина қилиши мумкин бўлган ишлардир.
Юсуф Товалийнинг
"Ҳикматлар хазинаси" китобидан
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда битта меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар