Сайт бўлимлари
Қиёмат қачон бўлади?
- Подробности
- Бўлим: Ислом дини
- Чиққан санаси: 02 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Қардош нашрлардан бирида ишлайдиган ҳамкасбим билан учрашиб қолдик. Салом-алик, ҳол сўрашиш ўрнига мухбир жаноблари оғиз кўпиртириб, кўзларини ваҳима билан катта-катта очганча:
— Йигирма биринчи декабрда қиёмат бўларкан. Дунё тугаркан. Эшитдингизми?- деб қолди. Ғашим келди. Ҳозир кимни қараманг, оғзида шу гап. Бошқаларни маънавияти, дунёқараши шу миш-мишларга ишонадиган даражада бўлса, булардан яна нимани кутиш керак, десам, минглаб муштарийлар ўқийдиган республикада таниқли нашрда фаолият юритадиган журналистнинг бефаросатлигини нима билан изоҳлаш мумкин?! Бу миш-мишларнинг ноўрин ва нотўғри эканини халққа тушунтириш, одомлар орасида ваҳима тарқалишини олдини олиш ўрнига журанлист жанобларини оломон орасидаги асоссиз гапларга ишонадиган даражада Худо уриб қўйибдими, дейман!
Кейинги пайтларда Интернет тармоғи сайтлари, оммавий ахборот воситалари ва айрим шов-шувли, ёлғон-яшиқ хабарларни тарқатиш билан даромад топадиган даврий нашрлар 2012 йилнинг 21-декабрида аллақандай ғайритабиий ҳолатлар юз бериши ҳақида бонг уряпти. Эмишки, айнан шу вақтга Маяликлар календари тугаши, Нибури планетасининг Ерга яқин келиши, Шуман частотасининг 13 даражадан ортиши, 4 та планеталарнинг бир чизиққа тизилиши ва Қуёш системасининг галлактика марказидан ўтиши тўғри келяптимиш. Дунё олимларининг умумий фикрлари бўйича 2012 йил охирзамон бўлиши ҳақида гапирилаётгани кенг оммани ҳайратга солмоқда.
Яна бир асоссиз интернет хабарида жаҳон олимлари 2012 йил 21 декабрда Ер ўз ўқи атрофидан чиқиб кетишини аниқлагани ҳақида ёзилганига кўзимиз тушди. Айрим нашрлар эса башоратчилар Нострадамус ва Ванганинг охир замон ҳақидаги башоратларини ҳеч ўйламай чоп этишгача боришяпти. Хўш, бу сафсаталар билан оммани чалғитиш, одамлар орасида ваҳима уйғотиш кимга керак бўляпти? Умуман олганда, бу каби миш-мишлар замирида нечоғли ҳақиқат бор?
Бугунги мулоҳазалар айни мавзуда. Авваломбор охир замон, Қиёмат нима дегани?
— “Қиёмат” сўзи — “тик туриш” маъносини англатади,- дейди диншунос-мутахассис Баҳодир Муҳаммадиев. - Ўша кунда ҳамма гўридан тик туриб тирилиши учун қиёмат шу ном билан номланган. Қиёматнинг бундан бошқа, ҳисоб куни, охират куни, маҳшар куни каби бир қанча исмлари ҳам бор. Сиз юқорида эшитган, ўқиган манбаларда ҳеч қандай ҳақиқат йўқ. Охир замон- Қиёмат қачон рўй беришини Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч зот билмайди. Қиёматнинг Қуръони Каримда ва Пайғамбар (сав)нинг саҳиҳ ҳадисларида келтирилган бир қанча аломатлари бор. Қачонки, ўша аломатларнинг ҳаммаси юзага чиқиб бўлса, Аллоҳнинг иродаси билан бу дунёнинг ажали етади ва қиёмат қоим бўлади. Ўшанда бутун борлиқда ҳаёт тугайди. Борлиқнинг ҳозирги низоми тамомила бузилади. Ҳамма нарса остин-устин бўлиб кетади. Ана ўша қиёмат қоим бўлганидир...
Аломатлари...
Одамлар орасида юрганимизда “замон бунақа бўлиб кетди, қиёмат яқин чоғи”, “фалон иллат авж олди, охир замон бўляпти шекилли” ва ҳоказоларга ўхшаган гап-сўзлар кўп айланаётганига гувоҳ бўламиз. Диний манбаларда судхўрлик, зинокорлик, ароқхўрлик каби иллатларнинг авж олиши, олимларнинг ҳурмат ва қадр топмаслиги кабиларнинг одамлар орасида кенг тус олиши охир замон аломатлари сифатида қайд этилган. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда қиёмат манзаралари ҳақида шундай марҳамат қилади: “Қачонки ер қаттиқ ларзага келганида,тоғлар майдалаб, титилиб, чанг-тўзонга айланганда.” (“Воқеа” сураси 4-6 оят).
Ғайб илми ҳеч кимга маълум эмас
Қиёматнинг қачон содир бўлиши ва унинг аломатлари ҳақида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларига ҳам кўп саволлар келиб тушган. У жаноб башоратчи олимлар ва мунажжимларнинг охир замон хусусидаги ромларини инкор эта туриб, шундай дейдилар:
— Бу каби нарсалар фолбинликдан бошқа нарса эмас. Қиёмат қачон бўлишини Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким билмайди. Сиз айтганга ўхшаганлар неча марталаб қиёмат бўлишини эълон қилишган. Аммо доимо ўзлари шарманда бўлишган. Бизда қиёмат қачон бўлишини суриштиришга эмас, қиёматга тайёргарлик кўришга эътибор берилади.
Қиёмат қачон бўлишини Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч бир зот билмайди. Бу улкан ҳақиқат Қуръони Каримда кўп марта таъкидланган. Қиёматнинг қачон бўлиши Аллоҳнинг Ўзигагина хос илмдир. Уни ҳеч кимга, ҳатто Муҳаммад (сав)га ҳам билдирмаган. У зот фақат қиёматнинг қачон бўлишинигина эмас, бошқа ғайб илмларини ҳам билмайдилар. Бу билмасликлари эса, айб эмас.
Қиёмат кунининг борлигига келтириладиган далиллар иккига бўлинади.
1. Нақлий далиллар (бошқаларнинг хабари).
2. Ақлий далиллар.
Нақлий далилларга кўра, қисқа қилиб айтганда, инсоният тарихидаги барча динлар иттифоқ қилишганки, инсон ўлгандан сўнг қайта тирилади ва бу дунёда қилган ишларининг ҳисоб-китоби бўлади.
Ақлий далилларга келсак, барча-барча одамлар – қадимгилар ҳам, ҳозиргилар ҳам, саҳродагилар ҳам, шаҳардагилар ҳам, ҳатто энг чекка жойларда яшайдиганлар ҳам, илмлилар ҳам, илмсизлар ҳам ўзида илҳомга ўхшаш бир махфий сезги борлигини билади. Бу сезги айтадики, бу дунёдаги ҳаётдан сўнг яна бошқа ҳаёт бўлади. Унда ҳозирги ҳаётда топилмаган адолат ҳақиқатга айланади, ҳар бир инсон ўзининг қилган ишига яраша мукофот ёки жазо олади.
Норман Билл исмли олим бу борада шундай дейди: «Кишида «Ўлгандан сўнг, яна ҳаёт бўлади» деган сезгининг борлиги Қиёмат кунининг ҳақлигига энг кучли далиллардан биридир.
Аллоҳ таоло инсонни бирор нарсага қониқтирмоқчи бўлса, ўша фикрни унинг қалбига солиб қўяди. Одамларда абадий ҳаётга интилиш (агар у дунёда бўлса ҳам) кенг тарқалган сезгидир. Бунга енгилтаклик билан қараб бўлмайди. Биз интилаётган ва чин қалбдан ҳис қилаётган бу нарса бирор ишончли асоснинг акси бўлиши турган гaп.
Бундай улкан ҳақиқатларга материалистик йўл билан, моддий далиллар билан ишониб бўлмайди. Балки ақийда, илҳом ва руҳий сезгилар йўли билан ишонилади. Илҳом ҳақиқатни илмий фаҳмлашда муҳим омилдир». Доктор Эдуард Кейсел эса «борлиқ азалийдир» дейилишини рад этиб дейдики: «Илм очиқ-ойдин кўрсатиб турибдики, бу борлиқ азалий бўлиши мумкин эмас. Биз доимо иссиқ жисмдан совуқ жисмга ҳарорат ўтиб туришини яхши биламиз. Бунинг акси, яъни совуқ жисмлардан иссиқ жисмларга ҳарорат қайтиб ўтиши асло мумкин эмас. Шунинг ўзи кўрсатиб турибдики, бу борлиқда барча жисмлардаги ҳароратларнинг тенглашиши учун ҳаракат бор. Агар шундай бўлмаса, кимёвий ва табиий ўзгаришлар бўлиши мумкин эмас.
Модомики, кимёвий ва табиий ўзгаришлар давом этиб турган экан, ишонч билан айтиш мумкинки, бу борлиқ азалий эмасдир. Агар азалий бўлганда эди, ундаги энергиялар қачонлардир тугаб, ҳаётдан асар ҳам қолмаган бўлур эди. Шундай қилиб, илм борлиқнинг бошланиши бор эканлигини исбот қилади. Бу эса, Аллоҳнинг борлигига далилдир. Чунки, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса ўзини-ўзи ярата олмайди. Балки уни қандайдир ташқи куч вужудга келтирган ва ҳаракатлантирган бўлиши керак. Бу куч Аллоҳдир»
Ислом охират кунига иймон келтиришни ҳам иймоннинг рукн масалаларидан қилган. Иймон келтириш лозим нарсалар ичида бу масалага алоҳида эътибор берилади. Охират кунига иймон бўлмаса ёки мазкур кунга иймон заиф бўлганида, инсоният таназзулга юз тутишини тажриба кўрсатди. Қиёмат кунида ҳамма одамлар қайта тирилишига, бу дунёда қилган амалларининг зарра-заррасигача мукофот ёки жазо олишига иймони йўқ одамдан яхшилик чиқиши амри маҳол. Агар охират кунига иймон бўлмаса, ер юзида эзгулик ва адолатга эришиб бўлмайди. Охират кунига иймон бўлмасдан, «Одам ўлгандан кейин чириб йўқ бўлади, қайта тирилмайди», деган фикр ҳоким бўлса, ер юзида кучли кучсизни еб битирадиган «ўрмон» қонунлари жорий бўлади. Золим беш кунлик дунёда ўз зулми юзасидан жавобгар бўлмай, маза қилиб қолиш пайидан бўлади. Ёлғончи-фирибгар бу дунёда ўз ёлғони, фириби билан давр суриб қолиш пайидан бўлади. Хулласи калом, ҳамма бу фоний дунё матоҳи учун ҳар қандай ёмонликдан, ифлосликдан қайтмайдиган бўлиб қолади. Бундай ҳолатда кучсизлар, мазлумлар ва бечораларга бу дунё тор бўлади, улар учун ҳаёт кечириш чексиз азобга айланади. Жамиятда ноумидлик, лоқайдлик ва ўзини-ўзи ўлдиришлар кўпаяди.
Мазкур бало-офатлардан қутулиш учун, кишилар инсофли, адолатли, тўғрисўз бўлишлари, барча ёмонликдан қайтишлари, ноумид, лоқайд бўлмасликлари учун, охират кунига иймон, албатта, бўлиши лозим.
Умида Азиз тайёрлади.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 352 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар