Сайт бўлимлари
Ёшингиз нечада?
- Подробности
- Бўлим: Иллат
- Чиққан санаси: 04 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Инсонлардан неча ёшга кирганларини сўрашни маданиятсиз савол, деб ҳисоблашади. Бу ёзилмаган қонун ноқулай вазиятга солмаслик мақсадида ўйлаб чиқарилган бўлса керак.
Таваллуд айёмини кимдир юзда кулгу, яна кимдир юракда ташвиш билан қарши олади. "Яна бир ёшга улғайдимми?!". Бу ёшликка интиладиганлар ҳавотири, бебаҳо ёшликка эса деярли ҳаммамиз интиламиз.
Нисбатан олганда қизлар ўзларини ёшроқ кўрсатишга ҳаракат қилишади (бунинг сабаби бор), йигитлар эса ёшларига ёш қўшиб, ўзларини улғайган ва ҳар жиҳатдан устун ҳис қилишни ёқтиришади (нега, билмадим).
Мен бир неча йил олдин ёшимни айтишга уялардим. "Вой, шунақа кичкина қизмисиз?" реаксиясидан тўйиб кетганимдан, йигитлар услубидан фойдаланиб, ёшимга ёш қўшиб ёки айни пайтдаги эмас, энди тўладиган ёшимни айтишни яхши кўрардим. Кейинчалик бу шарт бўлмай қолди. Туғилган кунида хафа бўладиган ёшга етишимга эса ҳали вақт бор. Лекин мен бундан олдин "Эврика" дейишга арзигулик фалсафани тушундим. Ёш - нисбий, мутлақо нисбий нарса. Таҳмин қилманг, айтмоқчи бўлганим кўнгил ёшлиги масаласи эмас. Ақлимизнинг анча ёшлиги масаласидир.
Бу фикрга келишимга менга бир афоризм туртки берди. "Англанган лаҳзалар умр ҳисобланади". Бу тушунолган ўқувчи учун гангитиб қўядиган сўз. Англанган лаҳза умр ҳисобланадиган бўлса, мен қанча лаҳзани англадим? Қанча умр кўрдим? 100 га кириб, телевизорда ҳаммани ҳавасини келтиратётган отахон аслида неча ёшда? Қанча вақтини англай олди?
Мен ўзлигингизни англашга чақираётганим йўқ, сўзларимда заррача насиҳат сезган бўлсангиз, давомини ўқиманг. Бу - мутлақо табиий ва биз хато ўйлаб юрган нарса эканлигини айтмоқчиман холос. Умр ўтиши осон. Эрталаб уйқудан уйғонгач, 4 соат тўшакда ҳаёл суриб ётсак ҳам, хўроз қичқирмасдан туриб ғимир-ғимир қилсак ҳам умр ўтади. Агар мен биринчи усулда 10 йил вақт ўтказсаму, қўшним иккинчи йўлни танласа, иккимиз ҳам баравар улғаямиз. Ёшга доир имкониятларимиз тенг ҳисобланади. Сиз болангизга 2 ёшида китоб олиб бердингиз, қўшнингиз 1 центябрдан 2 кун олдин бу ишни қилди. Фарзандларингиз тенг - 7 ёшдан мактабга чиқишди. Улар тенгдош, ҳа, жисмонан тенг ҳисобланади, жамият ҳар иккисини ҳам баравар қабул қилади.
Менталитетимизга хос одат - каттага ҳурмат. Автобусда катталарга жой берамиз, дўконда катталарни навбатсиз ўтказиб юборамиз, Фалончи ака бўшаган раҳбар ўрнига муносиб номзод - у жамоада энг каттаси. Оилада ҳам. "Акангни айтганини қил - у сендан катта", "Опангга қарашиб юбор - сен кичкинасан". Аслида ким катталигини тўғри фарқлай олдикми? Ахир англанган лаҳзаларгина умр-ку! 16 ёшли ўспирин атрофидаги 40-50 ёшдагилардан кўпроқ ўйлагандир, кўпроқ ўқиган, мушоҳада қилгандир балки? 20 ёш тенгдошим эмас, 10 ёш мен билан теппа-тенг бўлиб чиқса-чи? Йўқ, биз буни тан ололмаймиз, кўриб-билиб турсак ҳам, бир-икки ёш танишимиздан ёрдам олишни ор деб биламиз. Байрам кунлари хурсандчилик қилишни, тилаклар эшитиб, совғалар олишни, ичдан "бир ёшга улғайдим" деб хафа бўлиб қўйишни биламизу, бир йил, ақалли, ўтган ва бу йил орасидаги англаган лаҳзаларимизни ҳисоблаб кўриш ҳаёлимизга ҳам келмайди.
Агар ёш ҳам жисмоний ўсишга қараб бевосита эмас, илмий даражалар цингари маълум ишни қилгандан сўнг, уни оқлаган инсонга берилганда (бу албатта бўлмайдиган нарса), "Ёш кўринаркансиз" сўзи комплимент эмас, ҳақорат деб қабул қилинган бўлармиди. Шунда туғилган кунимизни нишонласак ярашармиди...
Ҳаёт бамисоли интернет фойдланувчисининг "онлине-оффлине" ҳолати. Ўз мақсадингизга эгамисиз, қилаётган ишингизнинг мазмунидан ҳабардормисиз, янги фикрларга эгамисиз, эшитишдан ташқари сизни ҳам бошқалар эшитишига ундаяпсизми, ҳеч бўлмаса маҳмадоналик қилиб турибсизми - сиз "онлине"сиз, сиз тириксиз! Кунингиз ўтса бас, ҳаётда мақсадингиз ҳам, орзуингиз ҳам йўқ, ким нима деса эргашасиз, бошқаларнинг гапини тўғри ҳисоблайсиз, тақиқларга қарши курашмайсиз, вақтингизни тежамайсиз - сиз "оффлине"сиз, сиз шиддаткор ҳаётда яшамаяпсиз, маънан ёшингизга ёш қўшилмаяпти.
"Англанган лаҳзалар умр ҳисобланади" афоризми, ҳаққонийлик билан айтганда, ҳаммага ҳам гўзал ўйларни, ўз умрини сарҳисоб қилиш имкониятини бермайди. Шахсан ўзим энди бошқача қарай бошлаяпман. "Ёш - нисбий тушунча. Нега мен амакига навбатимни беришим керак? Аксинча, мен ундан ёшман, ўқиш-ишим бор, ундан кўра бандроқман-ку", "Нега гап қайтармаслигим керак? Ким кафолат беради бу домла чиндан ҳам мендан, дўстларимдан катталигига? Балки умрининг 1 йилинигина англагандир?". Бу масаланинг бошқа томони. Сизга ростини айтган ҳолда, бундай ўйлашни унчалик тавсия қилмаган бўлардим. Яна ўзингиз биласиз.
Балки энди ёшингизни сўрашганда жавоб беришга иккиланиб қоларсиз? Балки таваллуд айёмингизда бир ёшга улғайганлик эмас, шу ёшга лойиқ-лойиқ эмаслик ўйи сизни қийнар? Нима бўлганда ҳам англанган лаҳзалар - умрингиз қанчалигини ҳисоблаб чиқиб, бошингиз қотиши аниқ. Асосийси - ҳар доим ҳам ёш билан ҳисоблашманг. Агар бунга жон-жаҳдингиз билан ёпишиб олсангиз, "Мен ҳали бунга ёшлик қиламан, қўлимдан келмайди" ёки аксинча, "Ёш боламидим? Бу ишларни ўзимга эп кўрмайман" дея чекловлар гирдобига тушиб қоласиз ва содда қилиб айтганда, кўп нарсадан қуруқ қоласиз!
"Англанган лаҳзаларгина умр ҳисобланади" фикрига унчалик туҳсунолмаган ёхуд қабул қилолмаётган бўлсангиз, сизга бошқа таниш иборани айтаман: "Ақл ёшда эмас, бошда".
Дурдона Алимова
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 302 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар