Сайт бўлимлари
Йигитлар “бокира”... ми?
- Подробности
- Бўлим: Иллат
- Чиққан санаси: 26 Май 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Бир неча йиллар олдин телевидения орқали ва интернетда “Бокиралик юки” номли бир фильм омма эътиборига ҳавола қилинди. Бунинг оқибатида кўп норозиликлар ва фикр мулоҳазалар билдирилди. Савол жавоблар бўлди. Ҳамма бу фильмдан кўзланган мақсадни ва унинг оқибатини билди. Бу фильм ижодкорлари маҳкамага тортилди.
Унинг яратилишинг асосий сабаби шу эдики. Қадимдан қон қонига сингиб кетгган, ҳатто диндан анча узоқ бўлганлар ҳам бокира бўлмаган қизга уйланишликни ор деб биладиган бизнинг ўзбек халқимизга бокирасизликни тарғиб қилиш эди. Яъни тўйдан олдин келин бўлмиш қизнинг қиз бўлишини нима кераги бор, ўшанингсиз ҳам қанчадан қанча халқлар оила қуришаяптику. Ундан кўра анча тажрибалисига уйланган маъқулмасми, каби ғояларни тарғиб қилиш эди.
Биз бу фильм ва унинг ёмонлиги ҳақида гапирмоқчи эмасмиз. Юқорида айтилганидек у ҳақда улуғларимиз етарли жавобларни бериб қўйишган. Биз эса ўша бокираликнинг ҳозирги ҳаётимиздаги аҳволи ҳақида бир оз гаплашмоқчимиз.
Боя айтганимиздек бизнинг халқимизда тўйдан олдин қизнинг ҳамма тарафидан кўра бокиралиги муҳим бўлиб қолган. Бу бизнинг Ислом дини орқали шакллаган ақидамиз, урфимиз. Чунки қадимдан маълумки бизнинг юртлар мусулмон деганда фақат шу туркий халқлар тушунилган. Исломдаги урф одатлар бу халқларнинг қон қонига сингиб кетган.
Бу нарса албатта қувонарли. Исломдан узоқлашиб кетган халқимиз бу борада ҳали хам собитдир. Ўзбек йигитининг энг диндан узоғи ҳам “мен қизга уйланаман”, деб жар солади. Бу масала айниқса ҳозирги кунда жуда долзарб масалага айланди. Нега деганда ҳозирги кунимиздаи аксар гап сўзлар қизларнинг бокира эмаслиги, бокираликни “тиктириб” олиш ҳақидаги гаплар. Ҳамма хавотирга тушган. Уйланадиган йигитларнинг боши қотган. Шундай давом этаверса кимга уйланишини билмасдан ташвишда. Яна, ҳамма йигитлар қизларни беҳаёликда айблаган.
Биз бу борада бошқача фикр юритмоқчимиз. Биз энди йигитларнинг “бокира”лиги ҳақида гаплашамиз. Келинг бир ўйлаб кўрайлик ўша қизларни “бокирасизликка” айлантираётган шу йигитларнинг ўзи эмасми. Ёки “қизи” билан йиллаб еталашиб юриб, ўша бокиралик пардасидан бошқа ҳамма пардаларни йиртиб сўнгида “бахтли бўл биз бирга бўлолмаймиз” деяётганлар кимлар. Ёким бўлмасам балоғатга етмасдан бошлаб шаҳардаги ҳамма ишратхоналарга бош суқиб, бу соҳада академик бўлгандан кейин ўзларича “бокира қиз” танлови эълон қилаётган кимлар.
Нега фақат қизлар “бокира” бўлиб, йигитлар бундан мосуво бўлиши керак. Нега оила қургунча ҳаёт гаштини суриш йигитларгаю, қизлар бундан бенасиб. Бу адолат мезонга тўғри келмайдику. Бу инсофдан эмаску ахир. Нега биз қизларимизга бундай шартларни қўйиб, ўзимиз ундан узоқмиз. Биз бир бечора йигитга бир бебокира қизни тортиқ қилганмизда, нега ўзимиз ҳам ўшандай “эски пайпоқ”қа рози бўлмаймиз. Нима сабабдан биз бокирага уйланиб, қизлар “бикр” йигитга турмушга чиқмаслиги керак. Йигитлардаги иффат, иймон, инсоф ва ҳаё пардаси топталиб ташланганда, нимага қизлар биргина жисмий пардани йиртолмаслиги керак. Нима йигитлар бокира бўлмаслиги, улар ҳар қанча ҳайвоний ишлар билан шуғулланишлари мумкинми. Бокиралик фақатгина шу ҳиссий парда халосми. Ахир иффат пардаси, ҳаё пардаси деган тушунчалар ҳам борку.
Мен ҳар доим бирор қиз билан “дўстона” ишқий муносабатда юрган бирор танишим билан гаплашсам, албатта, “Сен синглинг ёки опангни ўша қизнинг ўрнида бўлиб, сенга ўхшаган бирор инсофсиз йигит “ўраб” қўйишини хоҳлайсанми”, десам, ҳаммаси табийки йўқ деди. Ҳой, ноинсоф нимага унда бировнинг ҳасми, бировнинг омонатини бадном қиласан. У ҳам эртага бир йигитни бахтли қилиши, пок ҳолатда турмуш қуриши, асосийсийси чимилдиқда юзи ёруғ бўлишини ўйламайсанми. Нега сен ўзингга раво кўрмаган нарсани бировга раво кўрасан. Нега бокирага уйланаман дейсану, лекин ўзингнинг бокиралигингни оёқ ости қиласан. Сен уйланмоқчи бўлган қиз пок бўлишини хоҳлаб, нега сен нопок юрасан. Нима сенга турмушга чиқадиган қизнинг ғурури йўқми. Нега ўзининг иффатини, омонатини шунча йил пок сақлаган қиз сендай бебокира йигит билан бир ёстиққа бош қўйиши керак. Сен иффатингни сақламаганингда, нега у бокиралигини сақлаши керак. Ўйламийсанми эртага ўзинг ҳам бирор кимнинг қўлида бадном бўлган, кейин ҳеч нарса кўрмагандай “бокира”га айланган қизга уйланишинг мумкинлигини.
Ўзини қизлар борасида етук билимдон санаб, бокирани бокирамасдан ажрата оладиган, “мен фақат қиз болага уйланаман”, деган йигитларга бир ибратли воқеани келтирмоқчиман. Мен бу воқеани кимдандир эшитгандим. Сизни билмадику лекин мен бу гапга ишонаман. Хуллас, ўзини “бокирашунослик” илмида жуда билимдон ҳисоблайдиган йигит бор экан. Қанчадан қанча қизларни бокиралик гулзоридан олиб чиқиб, иффатсизлик ботқоғига ташлар экан. “Мен ҳар қандай қизнинг қанақалигини юришидан биламан”, деб мақтанар, шу қобилияти билан ғурурланар экан. Ногоҳон ўша йигит уйланмоқчи бўлган “қиз” чимилдиққа қорнида беш ойлик ҳомиласи билан кираган экан. Мана сизга яхшигина ибрат. Бундай бўлиши айни адолат. Ахир шунча йиллар давомида ўзини иффатини сақлаган йигитлар қийналиб бокирага уйлансаю, бунақалар ҳам осонгина қизларга эга чиқадими. Нима уларнинг шунча қилган “беминнат” хизматлари мукофотсиз қолиши керакми. Ўзи бебокира бўлган ҳолатда, бокирага уйланиши керакми. Бу иффатли келинга ҳам зулм эмасми. Ахир қанча орзу умидлар билан бир ёстиққа бош қуйган, гўшангадаги илк ҳаяжонларни бирга тотиб, то умурбод қалбда бирга сақлаб юриши керак бўлган умр йўлдоши бундай ҳаяжонларни қайсидир бурчак ва овлоқ жойларда қолдирган бўлиши яхшими.
Мен бу мақолада ҳамма нарсага йигитлар балогардон демоқчи эмасман. Халқимизда “танача кўзини сузмаса, буқача арқонини узмас”, деган чиройли мақол бор. Бу дегани қизларимиз ҳам ўзининг иффатини ҳар кимга оёқ ости қилдирмасдан, ўзларини сақласалар яхши бўларди. Чунки масаланинг бир тарафи уларга ҳам боғлиқ. Қизнинг бокирилиги ҳам фақат ўша ҳиссий нарсага ҳам боғлиқ эмас. Чунки, қизларда иффат, ҳаё деган пардалар ҳам борки, улар ҳам ўзбек қизларимизнинг зийнатидир. Ҳозирги пайтда баъзи бир қизларимизни кўрамизки, уларнинг оғизларидан чиққан сўзларни эшитган эшак ҳам ҳижолатдан қизариб кетади.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак. Ҳамма ўзининг иффатини сақласин. Йигитлар ҳам “бокира” бўлишлиги кераклигини унутишмасин. Муборак ҳадисларнинг бирида айтиладики: “Киши ўзига раво кўрган нарсани биродарига раво кўрмагунча, у ҳақиқий мўмин бўла олмайди”, дейилган. Ҳаммамиз ҳам ўзимиз турмуш қурадиган қизни иффатли, ҳаёли, энг асосийси диёнатли бўлишини хоҳлаймиз. Шундай экан, биз ҳам шуларга мос бўлайлик. Энг асосийси Аллоҳ таолонинг: “Нопок хотинлар нопок эркаклар учундир. Нопок эркаклар нопок хотинлар учундир. Покиза аёллар покиза эркаклар учундир. Покиза эркаклар покиза аёллар учундир”,(Нур сураси, 26 оят) деган сўзини унутмайлик.
Тошкент Ислом институти талабаси
Валиев Саидакбархон
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 838 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар