Сайт бўлимлари
Семиз эканлигим учун турмушга чиқа олмаяпман…
Сизга бир неча йиллар давомида мени безовта қилиб келаётган муаммо бўйича мурожаат қилмоқчиман, аммо бу фикрни қандай иофдалашни билмайман. Мен 27 ёшдаман ва ҳали турмушга чиқмаганман. Менга турмушга чиқиш таклифлари бўлган деб ҳам айта олмайман. Аммо шундай таклиф бўлса ҳам, мен турмуш қуришни хоҳламайман. Мен бу нотўғри эканлигини, дин буни талаб қилишини ва бу суннат эканлигини биламан.
Менимча, бундай қарор қабул қилиш учун жиддий сабабларим бор. Аллоҳ менга энг қимматли нарсани ато этди: мен ўзимнинг жонажон уйимда ўсиб-улғайдим ва ҳеч қандай ифлосликлар менга дахл қилмаган. Яратган менга чиройли чеҳра ато этди ... лекин танам билан боғлиқ муаммолар мавжуд.
Менда ортиқча вазн бор, терим жуда хунук, қандайдир чўзилиб ва қорайиб қолган жойлари бор, кўкракларим жуда хунук (беадаблигим учун узр). Савол: агар эрим мени аёл сифатида ёқтирмаслигидан қўрққаним ёки бунга амин бўлганим сабабли мен турмушга чиқмасликка қарор қилсам, гуноҳкор бўламанми (ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: "Суннатни бажармаган ва рад қилган киши биздан эмас" бўлиб қолмайманми)? Ёки мен рад этишимнинг сабаби мен унга аёл сифатида ёқмаслигимни айтишим керакми?
Дин нуқтаи назаридан:
Албатта, 27 ёш – бу ўсмирлик ёши эмас, аммо бу борада қандайдир хавотирга тушиш ва ўзини ноқулай ҳис қилиш, хижолат бўлишга сабаб бўладиган даражада катта ёш ҳам эмас. Кўп қизлар 27 ёшдан кейин ҳам шахсий ҳаётини йўлга қўйиб, оила бўлишга эришади. Агар Россия бўйича оладиган бўлсак, бу ерда қизлар турмушга чиқадиган ўртача ёш 25 ёш ва ундан каттадир.
Қоматингиз хунуклиги ҳақида шуни таъкидлашни истардимки, бу сизнинг субъектив фикрингиз бўлиши мумкин. Ташқи кўринишингизга нисбатан асоссиз комплекслар пайдо бўлган бўлиши эҳтимоли йўқ эмас. Сиз гапираётган ортиқча вазнга келадиган бўлсак, бу ҳам фақат сизнинг тасаввурингизда шундай бўлиши мумкин. Кўплаб гўзал ва чиройли кўринишга эга одамлар ташқи кўриниши ва ортиқча вазнига боғлиқ асоссиз комплексларга эга бўлиши мумкин. Ахир, бир неча аср олдин, гўзаллик параметрлари ҳозиргидан кескин фарқ қиларди! Бундан ташқари, ҳамманинг диди ҳар хил, кимгадир хушбичимлар ёқади, кимгадир эса – дўмбоқлар. Асосийси, одам ўзини яхши ҳис қилиши ва тонусда бўлиши керак. Агар вазнингиз сизга жисмонан салбий акс этаётганини ҳис қиладиган бўлсангиз, албатта, озиш зарар бўлмасди. Ҳозир жуда кўплаб парҳез турлари, фитнес-клублар ва ҳ.к. мавжуд. Ёқимли нарсани фойдали нарса билан бирлаштириш, масалан, ҳар куни ёки ҳафтада бир неча марта рўза тутиш, кўп намоз ўқиш мумкин ва ҳ.к. Агар фитнес-клубга ёзилишга қарор қилсангиз, бунда албатта ислом талабларига риоя қилинг (гуруҳда фақат қизлар бўлсин, аврат ёпиқ бўлиши шарт, клуб шаҳар доирасида жойлашган бўлиши, клубдаги машғулотлар кундузи бўлиб ўтиши керак ва ҳ.к.).
Агар кимдир сизга турмушга чиқишни таклиф қилса-ю, сиз рад жавоби берадиган бўлсангиз, шунда сизнинг оилавий мақомингиз гуноҳга итаради (тақиқланган қараш, мулоқот ва ҳ.к.), бунда рад жавоби бериш гуноҳ бўлади. Агар сизнинг ҳолатингиз сизни гуноҳга етакламаса, бунда гуноҳкор ҳам бўлмайсиз.
Биз бир неча бор таъкидлаганмизки, турмуш ўртоқни танлаш ёки турмушга чиқиш таклифига "ҳа" ёки "йўқ" деб жавоб беришнинг энг муҳим аҳамиятга эга бўлган жиҳат бу художўйлик, Аллоҳ Таолонинг амрларига риоя қилишдир. Сиз ҳам ушбу мезонни биринчи ўринга қўйинг. Диннинг барча қоидаларига риоя қилган андишали мусулмон ҳеч қачон сизнинг қоматингизни танқид қилмайди. Художўй одам учун инсоннинг маънавий гўзаллиги жисмоний гўзалликка нисбатан ҳар доим биринчи ўринда туради. Агар сиз садоқатли ва ғамхўр хотин бўлсангиз, унда сизнинг эрингиз сизнинг ташқи кўринишингиз билан боғлиқ саволларга эга бўлмайди ёки улар умуман аҳамиятсиз бўлади. Агар кузатувчи йигит сизнинг ота-онангизга ёқса, ҳеч қандай ҳолатда уни рад қилманг, балки унга турмушга чиқинг. Сизнинг мақомингиз муаммосини ҳал қилиш учун сиз оила яратиш марказига мурожаат қилишингиз мумкин, у ерда сиз муносиб жуфт, яхши ва художўй одам топишингиз мумкин.
Психология нуқтаи назаридан:
Саволингиздининг диний томонига келсак, бунга илоҳиёт мутахассиси авоб беради. Бироқ шуни тушуниш керакки, махлум бир шароитларда сизнинг кўплаб саволингиз ўз-ўзидан йўқолади. Қуйидаги вазиятни фараз қилайлик: сизга ёқадиган, сига уйланиш истагини билдирадиган одам бор ва бунда сиз ўзингиздан, ўз қоматингиздан кўнглингиз тўла. Агар сиз ўз саволларингизни тарк этмасангиз, вазият қандай кўринишга эга бўлган бўларди?
Таърифланган вазият умуман фантастик эмас ва кўриниши мумкин бўлганидан кўра ҳақиқатга яқиндир. Гап шундаки, сизнинг умумий психологик ҳолатингизни мукаммал эмаслик комплексининг таъсири сифатида таърифланиши мумкин. Қолган ҳамма нарса шундан келиб чиқади. Мукаммал эмаслик комплексининг ўзи тананинг бирон бир қисмига (бурун, бел, оёқ, кўкрак ва ҳ.к.) қаратилмайди, у онгда шаклланади, муайян бир одамнинг онги ўта субъектив нарсадир. Ўзингиз ҳақингиздаги фикрингиз бошқалар сизни қандай қабул қилишидан тубдан фарқ қилиши мумкин. Энди биз "Мен-концепция" каби психологик ҳодиса ҳақида гаплашамиз. Ушбу ҳодиса - бу одамнинг ўзи ҳақида комплексли тасаввуридир. Бу ўзини борича баҳолашни, исталган натижани ва бошқаларнинг уни қандай қабул қилишини баҳолашни ўз ичига олади.
Сизнинг муаммоингиз шундан иборатки, сизнинг танангизга бўлган норозилигингиз бошқаларга йўналтирилган бўлиши мумкин ва бунинг натижасида сиз бошқаларга ҳам ёқмайсиз деган нотўғри фикр пайдо бўлади. Аслида, ҳамма нарса бошқача кўриниши мумкин: сиз қора деб биладиган нарсалар бошқалар томонидан оқ деб қабул қилиниши мумкин, бундай ҳолат кўпинча содир бўлади. Бошқалар учун ўйлашнинг, танангиз келажакдаги эрингизни итариб юборади деб тахмин қилишнинг ҳожати йўқ. Барчаси сизнинг антропометрик маълумотларингизга эмас, балки уларга ўзингизнинг муносабатингизга боғлиқ бўлади. "Ҳар кимнинг диди бошқа, ҳар гулнинг - ҳиди" деган мақолни эслайсизми? Бу бизнинг ҳолатимизга тегишли.
Бошқалар ҳам сизни ўзингиз каби баҳолайди деб ўйламанг. Ўзингиз ҳақингизда ёқтирмайдиган нарса бошқаларни жалб қилиши мумкин. Сиз кўкракларингиз хунук (сиз ҳам беадаблик учун кечирасиз) деяпсиз, аммо "чиройли кўкрак" дегани нимани англатади, унинг эталони қаерда? Ҳамма нарса шартли, ҳамма нарса нисбий. Кўкрак шаклларининг барча хилма-хиллигини бирон бир силикон шаблонига олиб бориб тақаш мумкин эмас. Ва ниҳоят, чиройли кўкрак деб аталадиган нарсалар оилавий бахт ёки оддий аёл бахтининг кафолати эмаслигини тушунинг. Агар бу шундай бўлса, унда гўзал танаси бўлган аёллар истисносиз бахтли бўлишарди, лекин биз буни ҳеч қаерда кузатмаймиз.
Ҳар ҳолда натуралист-рассомга турмушга чиқиш ниятида эмассиз? Сизга яхши, ишончли эр ва оилапарвар одам керак. Агар шундай бўлса, унда барчанинг ўзига яраша комплекслари борлигига ишонинг, улар инсон ривожланиши нормасининг бир қисмидир. Жиддий, мустақил, етук ахлоқий тамойилларга эга ва тақводор йигитни эрликка танланг. Унинг учун модага эмас, ўз эътиқодларига мувофиқ яшаш муҳим бўлган кимсани. Табиий бўлинг, қўрқувларингизни кўрсатманг, бахтингиз йўлларини ёпманг. Агар кўнглингизга ёқадиган, хушахлоқ ва оилапарвар эркак совчи юборадиган бўлса, рад жавоби берманг – эҳтимол, айнан сиз унинг назаридаги идеал аёлдирсиз, ахир ҳамма нарса шартли-ку.
Энди тўлиқлигингизга келсак, бу ерда ҳам ўзгаришлар қилиш мумкин. Ҳозир сиз рўйхатдан ўтишингиз мумкин бўлган барча турдаги аёллар фитнесс клублари мавжуд. Сиз уйда махсус машқларни бажаришингиз мумкин. Асосийси, меъёрга риоя қилиш ва нозик танани «культ» даражасига кўтармаслик, ўзингизни чарчатмаслик ва сизга зарар етказадиган бундай зўриқишга дучор бўлмаслик. Ўзгаришлардан қўрқишнинг ҳожати йўқ, ҳаётингизда ҳамма нарса яхши бўлади, асосийси унга ишониш ва мақсадингизга интилишдир.
Мухаммад-Амин Магомедрасулов
теолог
Алиасхаб Анатольевич Мурзаев
Оила ва болаларга ижтимоий ёрдам бериш Маркази психолог-маслаҳатчиси
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 843 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар