1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Уйингиздаги психологик муаммолар

Эр ва хотин, йигит ва қиз ишдан ёки ўқишдан қувонч ва бахт уфуриб турган муҳит тўла уйга қайтиб келиши қанчалик ажойиб. Улар табассум, ҳазил-мутойиба ва ўзаро ёрдам муҳитида бўлиб, муҳаббат ва ҳамдардликнинг муаттар ҳидидан баҳра олади. Буларнинг барчаси – бахтли уй, у ҳақида ҳар бир одам, айниқса, ўз эътиқоди туфайли оилавий бахт руҳий хотиржамликка ва тинч ижтимоий алоқалар барпо этишга хизмат қилишини яхши биладиган ҳар бир мусулмон орзу қилади.

Уйдаги бундай орзу қилинган муҳит оиланинг ҳар бир аъзоси ўзаро тушуниш орқали, ғазаб, заифлик ва одам табиатига хос бўлган импульсив реакциялардан қочган ҳолда оилада юзага келган кескинлик ва тушунмовчиликларни енгиб ўтиш санъатини бошдан кечирадиган ҳолатда вужудга келади.
Шубҳасиз, диний ахлоқли оила кўнгилдаги оилавий ҳаётга яқинроқдир. Унинг асосий хусусияти барқарорликка интилиш ҳисобланади. Инсонга хос бўлган кайфиятнинг табиий ўзгаришлари ушбу барқарорликка раҳна сола олмайди. Бироқ охирги пайтларда ҳаётимиздан мустаҳкам ўрин эгаллаб олган буюмпарастлик муҳити, жумладан, мусулмонларнинг ҳам оилавий ҳаётида акс этмай қолмади. Оқибатда кундалик ҳаётда моддий қадриятлар диний панд-насиҳатлар ўрнини эгалламоқда. ОАВ ва телевидение орқали, айниқса, фильмлар ва сериаллар воситасида намойиш этиладиган ғарб намунаси таъсири остида биз ҳам руҳий мувозанатни бузиб, замон хасталикларига чалинган ҳолда моддий қадриятлар ривожига ҳисса қўшган бўламиз.
Буларнинг барчаси мусулмон оилаларда бир хил даражада, эр-хотин ва бошқа оила аъзолари ўртасидаги муносабатларда акс этиб, кўп ҳолларда бу муносабатларни хотиржамлик, ишонч ва мувозанат муҳитидан оила аъзоларининг ҳаммасини қамраб оладиган жаҳаннамга айлантиргандай бўлади.
Кўплаб эр-хотинлар, оталар, оналар ва болалар уларнинг ҳаётини заҳарлайдиган турли хасталиклардан шикоят қилиб, хотиржамлик излаган ҳолда психологик (психотерапевтик) ёрдам сўраб мурожаат қилади. Кўплаб мусулмонлар уйлари психологик характерли касалликларга чалинган. Ҳалокатга олиб келадиган бу янги касалликларни тўрт тоифага ажратиш мумкин:

1. Зерикиш
Айрим сабабларга кўра, баъзида умуман бесабаб ҳам кўплаб эр-хотин жуфтликлари зерикишдан азият чекади. Ҳамма нарса уларнинг ғашига тега бошлайди, шу тариқа улар «қочиб кетиш»га уринади… Турмуш ўртоғидан, болалардан қочишга, бошқа жойга боришга, янги истиқболлар излашга, кундалик зерикарли ҳаётдан шикоят қилиб, ҳаётни ўзгартиришга… Бу тушунтириш қийин бўлган туйғулардан бири оиладаги муносабатларни кескинлаштиради. Шак-шубҳа йўқки, ушбу муаммонинг ортида эр-хотин ўртасидаги муносабатлар совуши туради ва кўпинча оиланинг бузилиши билан якун топади.
Эркак ва аёл ўртасидаги муносабатларни севги-муҳаббат ва меҳрибонлик томон узлуксиз янгилаш даво бўлиши мумкин. То фақат сўзда эмас, балки томонларнинг ҳар бири самимийликни ҳис қилиб, кўнгли хотиржам бўлиши учун хулқ-атворда ҳам ўз ифодасини топа бошламагунча, бу янгиланиш мева бермайди ва мазмунга эга бўлмайди. Агар янгиланган муҳаббат ўз-ўзидан келмаган бўлса, эр-хотиннинг ҳар бири, то бир-бирига нисбатан майл кучайиб, барқарор ва кенг қамровли бўлмагунга қадар, муносабатлар устида такрор ва такрор ишлашига тўғри келади. Агар билимлар, масалан, ўқиш давомида ўзлаштириладиган бўлса, муҳаббат бошқачасига ривожланади – уни истаган ва сабр билдирган ҳолда – акс ҳолда бу бахтсизлик, қайғу, уйдаги кулфат демакдир.

2. Патологик рашк
Агар рашк, психологик хислат сифатида, оилавий ҳаётни асраш учун зарур ўртача туйғу бўлганида эди, у оилавий ҳаётни бузадиган ломга айланган бўларди. Лекин унинг айёрлиги бошқада – у чексиз жаҳаннамга айланади, чунки ушбу ҳолатда унинг ҳаддан ташқарилиги ишонч йўқлигини ва ҳаттоки бунинг учун ҳеч қандай асос бўлмаса ҳам, ҳар қандай шартнома ва хулқ-атвор бўйича қўрқувни англатади. Доимий шубҳа ва ишончсизлик шароитида ким ҳам яшай оларди?
Ҳаддан ортиқ рашк ҳақиқатда муносиб баҳоланмайдиган ва эътиборсизлик қилинадиган патологик ҳолатдир, чунки у токи иғвогарлик энг юқори нуқтага келгунга қадар ва у даҳшатли оқибатлардан дарак бермагунга қадар кун сайин мураккаблашиб боради.
Оиладаги хотиржамликни бузадиган патологик рашкни даволаш учун, самимийлик ва ҳалоллик билан ишонч асосларини мустаҳкамлашдан бошқа даво йўқдир. Бундай даволаш оддий ва осон эмас, чунки бундай рашкдан азият чекадиган киши ўзини соғлом ва бошқаларни касал деб ҳисоблайдиган руҳий касал кишидир. У ўз касаллигини тан олмайди, шунинг учун даволаниш мураккаблашади ва иккинчи томондан кўплаб жасорат, қадр-қиммат ва бу касалликни йўқ қилиш учун турли усуллардан фойдаланишни талаб қилади.
Бироқ, ҳаттоки руҳий касал кишининг ўз хасталиги билан юзма-юз келиши ҳам ҳеч қандай фойда келтирмайди -  меҳр ва муҳаббат билан даволаш керак. Эҳтимол, бу самара беради ва оддий сўзлар, қарашлар, телефон, кийим-кечак, атир ёки хатлар билан боғлиқ шубҳалар йўқолади.

3. Доимий ёлғонлар ва сохта кўз ёшлар
Чексиз шикоят ва "тимсоҳ кўз ёшлари"га тўла уйда қандай яшаш керак? Шубҳасиз, бу жуда қийин ва ҳаётни заҳарлайди. Иштаҳангиз, уйқу, болаларга нисбатан яхши муносабатингиз йўқолади… Агар ушбу касалликка эр-хотиндан бири чалинган бўлса, бу албатта уларнинг иккинчисида ҳам акс этади, оилавий ва ижтимоий муносабатларда акс этади. Бу касалликдан азият чекувчи ҳаётни фақат салбий томондан ва қора тусларда кўради, унинг учун стакан доимо ярми бўш бўлади. У сабабли ва сабабсиз ҳолда тақдиридан, замондан, дўстларидан нолийди.
Бундай одам бошқаларни толиқтиради, биринчи бўлиб турмуш ўртоғи, умр йўлдоши кетиб қолади. Шу сабабли оптимизм, умид, ишонч, яхшиликнинг аҳамиятини тушуниш ва қалбни ушбу қадриятлар билан тўлдириш учун даволаниш йўлига отланиш зарур. Бошқалар туйғуларини ҳурмат қилишни ўрганиш, ўзини яхши ва ижобий сўзлар айтишга созлаш, Аллоҳ юборган нарсаларга қаноат қилиш, саноқсиз шикоятлардан тўсиқлар ясамасдан, бошқаларга хурсанд бўлиш имкониятини тақдим этиш зарур. Шуни англаб етиш керакки, сохта кўз ёшлари муаммони ҳал қилмайди, узоқдагини яқин қилмайди, лекин қўшимча ташвиш  уйғотади ва характерни бузади.

4. Ҳаддан ташқари сергаплик ёки аксинча камгаплик
Сўзлар - одамларнинг ўртасидаги мулоқотнинг энг муҳим усули, кўпчилик учун шундай, аммо уларнинг ортиқчалиги катта муаммоларга айланиши мумкин. Эр-хотиндан бири кўп ва тез-тез гапирадиган ва турмуш ўртоғига гапиришнинг имконини бермайдиган уйда яшаш қийин, чунки бекорчи гаплар зерикишга сабаб бўлади, натижада зериккан киши ўрнидан туриб кетади ва алоқани узади. Нариги томонга ҳам осон эмас.
Эр-хотин бирига камгаплик тегиб кетган бўлса, у жим бўлиб қолади ва ўзи билан овора бўлиб қолади, бу ҳам айрилишга олиб келади, чунки ҳаддан ташқари камгаплик бегоналашиб кетиш ва бепарво муносабатга олиб келади. Эр-хотиндан бири турмуш ўртоғидан бегоналашадиган ва уни эътиборсиз қолдирадиган бўлса, фалокат юз беради. Бундай ҳолатларда олтин ўрталиқ ҳар доим яхши бўлади: камгаплик дамни бошқаларни тинглаш ва улар айтаётган нарсалардан завқланишни ўргатади, бунинг ўзига хос жиҳати шундаки, у ақл соҳиблари ва жамиятни ички муаммоларни диалог орқали ҳал қилиш ва бир-бирлари билан фикр алмашишга ўргатади. Оилаларда юзага келадиган муаммоларнинг аксарияти – айниқса, ёш эр-хотинларда – ушбу патологик муаммолар натижаси ҳисобланади. Эр-хотин ўртасидаги тинч муносабатлар севги ришталарини янгилашдан доимий манфаатдорлик, ҳаддан ташқари рашкдан воз кечиш ва ҳаётга янгича қараш, ўз сўзларини тўғри ишлата олиш, ўртачаликка риоя қилиш ва зарур ҳолларда уларни ифодалашда хасисликдан қочиш зарур.
Ғарбнинг диний бўлмаган психологик назарияларига амал қиладиган психотерапия клиникаларига бориш ўрнига, ҳар бир турмуш ўртоғига даволаниш сифатида бир-бирига нисбатан хушёқишни қабул қилиш, соғлом, ишонч ва меҳрибонлик соясида соғлом ишончли муносабатларни қуриш яхшироқдир.

Абу Муслим таржимаси

Ҳозир сайтимизда 840 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ