Сайт бўлимлари
Оилавий ҳаёт ҳақидаги олти уйдирма
Бизнинг ишончимиз ғиштга ўхшайди, биз улардан ҳаётимизни барпо этамиз. Оилавий ҳаёт ҳақидаги янглиш тушунчалар ўшанга мос эр – хотинлик муносабатлари қуриладиган заиф пойдевор кабидир. Мана асосий уйдирмалар:
Мен мукаммал бўлишим керак
Оилавий ҳаёт, албатта, муайян мажбуриятлар билан боғлиқ, лекин бу сиз мукаммал бўлишингиз керак дегани эмас. Ҳаттоки Аллоҳ Таоло ҳам биздан мукаммалликни талаб қилмайди. Лекин У бизга итоаткор бўлишимизни буюради. Сиз хато қилишингиз, тентакликлар содир этишингиз мумкин – муҳими ундан кейин тушуниб етишингиз ва уларни тўғирлашингиздир. “Кечир”, “маъзур тут” дейиш лозим. Лекин бу сўзлар ҳам ўз ўрнида, ҳеч қандай таҳқирлашсиз, ачиниш ҳисси билан бўлиши керак, албатта, бунга сабаб бўлган бўлса.
Ҳеч биримиз идеал эмасмиз. Яхши муносабатларни ташкиллаштирувчилардан бири – ушбу ҳақиқатни англашдир. Тушуниш ва қабул қилиш. Ва биз кўпинча камчилик деб санайдиганларимиз, “характернинг ортиқча жиҳати эмас”, балки алоҳида ҳислатидир. Лекин шунда ҳам сизни яхшироқ, мукаммалроқ бўлиш истаги тарк этмаётган экан, ўзгаришнинг парадоксал қонунини билишингиз лозим – ўзгариш учун қабул қилиш керак.
Шундай қилиб, барибир қачондир “камчиликларингиз”га тик қараб, ўзингизни борингизча қабул қилиш лозим бўладиган фурсат келади. Аксар ҳолларда мукаммал бўлишга интилиш юз ўгирилишдан қўрқиш сабаб юзага келади. Лекин инсон ўз – ўзидан юз ўгирар экан, нима сабабдан бошқалардан яхшироқ муносабатни кутади? Яқин муносабатларда инсонлар бир – бирларини тўлалигича, ижобий ва салбий жиҳатларини ажратмасдан қадрлаши лозим
Биз – бир бутунмиз
Бу эр – хотин ўртасидаги чегарани бузувчи ҳавфли янглишликдир. Қаердаки чегара бўлмаса, у ерда яқинлик ҳам бўлмайди. Эр – хотинлик иттифоқи – бу гўзалдир. Лекин бу уларнинг ҳар иккиси бир – бирига сингиб кетиши дегани эмас, балки икки шахс бирлашиб, қандайдир янгиликни ташкил этишидир – муносабат, оила, фарзандлар.
Бир – бирини яхши кўриш мумкин, лекин бошқасининг чегараларини (руҳий, жисмоний, мулкий) ҳурмат қилиш лозим – бу соғлом муносабатларнинг бир бўлагидир. Агарда ҳар иккаласидан бири онгли равишда чегараларни ўчиришга ҳаракат қилаётган экан, демак бошқасини шахс сифатида кўришни хоҳламаяпти, уни оилага “иловадай” қабул қилмоқчи, натижада эса уни ҳурмат қилмай қўйишади.
Биз ҳеч қачон жанжаллашмаймиз
Кўпчилик учун ажабланарлидир, лекин ҳаттоки “энг идеал жуфтликлар” ҳам тортишув ва келишмовчилик учун вақт топишади. Одатда яхши эр ёки хотин бўлиш ҳақидаги мақолаларда шундай маслаҳатлар беришадики, гўёки улар инсонлар учун эмас, фаришталар учун мўлжаллангандай – ҳиссиз, эҳтироссиз, хулқсиз.
Аслида, ҳаммаси оддий ва равшан. Ҳатто Аллоҳ росулининг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) аёллари ҳам у билан тортишишган. Фикрлар хилма – хиллиги – бу одатий ҳолат. Турмуш ўртоғига ғазабда бўлиш ҳам – табиий. Фақат уни бошқаришни ўрганиш лозимки, у туфайли муносабатлар дарз кетмасин.
Идеал эр ёки хотин бўлиш ҳақидаги мақолаларда ғазабни сўндиришни маслаҳат беришади. Сўндирилган ғазаб йўқолмайди, эриб кетмайди. Одатда у билан янада қўрқинчлироқ нарса содир бўлади – у инсонга бўлган муносабатда акс этади, ёки ундан бошқа йўллар билан қутулиш мумкин.
Кўпчилик ғазабдан қўрқади. Уларга ушбу янглиш тушунчалар “ёрдам беради”:
- агарда менинг кимдандир жаҳлим чиққан бўлса, демак бизнинг муносабатларимиз тугади ва у мени албатта ташлаб кетади;
- агарда кимдандир жаҳлим чиққан бўлса, бундай ҳиссиётни менда уйғотаётгани учун уни жазолашим керак;
- агар мен кимгадир жаҳл қилган бўлсам, у мен бошқа ғазабланмаслигим учун ўша ишни бошқа такрорламаслиги лозим;
- кимдир менинг жаҳлимни чиқарган бўлса, демак энди мен уни бошқа яхши кўрмайман;
- агарда кимдир менга жаҳл қилаётган бўлса, демак у мени энди яхши кўрмайди;
- фақатгина ғазабни оқловчи ҳолатлар бўлсагина жаҳл қилиш мумкин.
Хўш, ғазабни нима қилиш керак? Бу ҳам худди бошқалари сингари туйғу эканлигини эсда тутиш лозим. Уни ифода этиш мумкин бўлган ва мумкин бўлмаган шакллари мавжуд – ҳақорат қилиш, уриш, ўзини барбод қилиш, бошқасига зиён етказиш сингари. Ғазаб келиши – табиий. Ундан қўрқиш кўп ҳолларда унинг кучини орттиради. Фақат адоват келтириб чиқарадиган ҳаракатлар ва сўзлардан тийилиш лозим.
Суюкли бўлиш учун мен доим бахтли, гўзал ва ташвишсиз бўлишим керак
Ҳақиқий инсон ҳар доим ташвишсиз ва бахтиёр бўлиши мумкин эмас. Яқин муносабатлар учун самимий бўлиш талаб этилади. Бу эса ҳаёт, вазият, ҳолат билан бирга ўзгариш керак деганидир. Ғамгин дамлар бўлганидек, хурсандчилик учун ҳам вақт бор.
Асосийси – ўзлигингни унутмаслик, ҳақиқий бўлиш ва ўз қадрини билишдир. Шундагина бошқача бўлишга ва аслида бўлмаганингдай кўринишга мажбур бўлмайсан, шу тариқа ўзингни ва атрофингдагиларни алдамайсан.
Жуфтим менинг истакларимни фараз қилади ва уларни бажаради
Бу жуда кенг тарқалган ва айни дамда муносабатларни бузадиган тушунчалардан биридир. Унинг асосида – ишонч ётади, яъни кимнидир яхши кўриш – бу унинг эҳтиёжларини ички ҳиссиёт билан фаҳмлаш ёки билиш ва кейин эса уларни қондириш учун мумкин бўлган ҳамма нарсани қилиш.
“Сен мени яхши кўрганингда эди, мен нима хоҳлаётганимни билган бўлардинг” – деб ўйлайди ана шундай жуфтлардан ҳар бири. Лекин муҳаббат доим ҳам телепатик хислатларни очиш билан бирга бўлавермайди. Агар сизнинг эрингиз ёки хотинингиз узоқ масофадан фикрларингизни ўқиш қобилиятига эга бўлмаса, ўзингизга ҳам, унга ҳам раҳмдилроқ бўлинг – ўзингизга керак бўлган нарсани ростгўйлик билан, очиқчасига сўранг.
Тушунарлики, ўз хоҳиш – истакларини очиқ айтиш қўрқуви болаликка бориб тақалади, чунки оилада ҳиссиётларни ифода қилиш ота – оналар томонидан ёки сўндирилган, ёки эътибор берилмаган. Лекин ҳар доим кўрсатмаларни, ўзимизга бўлган муносабатни ўзгартириш имкони мавжуд. Бу вазиятда – бошқаси тушуниб етишини кутмаслик, ўз эҳтиёжлари учун масъулиятни бўйнига олиб, жуфти билан ўртоқлашиш.
Мен ҳамма нарсани назорат қилишим керак
Ҳақиқатда олганда аёллар уй учун масъулият, фарзандлар тарбиясида ҳамма нарсани ўз зиммаларига юклаб олишади. Оилада масъулият ва мажбуриятлар тенг тақсимланган бўлиши лозим. Бу одатда оилаларда мавжуд ҳолдай бўлмаслиги керак: эр ишлайди, қолган ҳаммаси аёлнинг гарданида. Сизнинг биргаликдаги ҳаётингизнинг ҳар бир соҳаси ажратилган бўлмоғи даркор.
Фарзандлар тарбиясида ҳам, уй ташвишларида, муносабатлар “қуриш”да ҳам ҳар икки тараф иштирок этиши керак. Мисол учун, пайғамбаримизни (соллаллоҳу алайҳи васаллам) эсга олайлик, бошқа ишлардан бекор бўлган вақтларида аёлларига уй ишларида ёрдам берганлар, супирганлар, эчки соғганлар, кийим тикканлар. Унинг саҳобалари ҳам худди шундай бўлишган. Мисол учун, ҳазрати Умар (розияллоҳу анҳу) тонгги намоздан кейин хамир қориб, тушлик учун оилалсига нон тайёрлаган ва уй ишлари тугагачгина жамоат намозига чиққан.
Фарзандлар тарбиясичи? Нима сабабдан бу билан аёллар шуғулланиши керак деб ҳисоблашади? Аксар ҳолларда ота умуман фарзандлар билан шуғулланмайди – уларнинг ўқишлари, хулқ – атворини кузатмайди, улар билан кам мулоқотда бўлади. .
Бунда нафақат эркакларнинг, балки тарбияни тўлалигича ўз зиммаларига олиб, болалар – уларнинг муносабатларининг меваси эканлигини, шахсий мулки эмаслигини унутиб қўйган аёлларнинг ҳам айби бор. Психологик нуқтаи назардан қараганда, она фарзандлари учун фақат меҳр – муҳаббат бериши лозим, шартсиз меҳр, айтиш мумкинки, уларнинг юракларини озиқлантириши керак. Ота эса – тарбия. “Ота – она ўз боласига гўзал одобдан афзал нарса бера олмайди”. (Термизий)
Мана шундай уйдирмалар кўпинча эр – хотинлар ўртасида тушунмовчиликлар, зиддиятлар, баъзида ҳаттоки, ажримлар юзага келишига сабаб бўлади. Улар бегоналарнинг хатолари асосида шаклланади. Лекин агар биз оилада бахтли бўлишни истасак, бу каби янглиш минораларни йиқишимиз ва ўз муносабатларимизни чин ҳақиқат, адолат асосида барпо этишимиз лозим. Бунинг учун биз росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам), унинг оиласи ва саҳобаларидан ўрнак олмоғимиз даркор.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 186 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар