1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Агар бўри бўлмасанг, унда туя бўл

 

Бизнинг замонамизда айрим одамлар шундай дейишади: «Агар сен бўри бўлмасанг, унда бўрилар қурбони бўласан». Бу сўзларни айримлар ўз ҳаётларининг қонуниятига айлантириб олишади ва ўрмонларда кучсиз ҳайвонлар билан озиқланувчи бошқа бир ҳайвонлар сингари, табиатларида ҳам, хатти-ҳаракатларида ҳайвонийлик кўриниб қолади. Шуни эслатиб ўтиш жоиз-ки, мазкур хатти-ҳаракат шариат буюрган хатти-ҳаракатларга мутлақо тўғри келмайди. Чунки Аллоҳ мулойим муносабатлар қилишга буюрган, қўпол муносабатлардан эса қайтарган. Аммо шунга қарамай, ҳаётда бу каби ҳолатлар учраб турибди ва айтиш мумкинки, кўпайиб ҳам бормоқда.

Бўри бўлма

Мана шу жониворга ўхшаш хатти-ҳаракатни бугунги кунда ота-оналарнинг фарзандлариг ёки аксинча ҳолатни ва ҳатто эр-хотинлар ўртасида ҳам кузатиш мумкин.

Қўрқув билан ёнма-ён

Муҳаммад исмли бола ўзи билан бўлиб ўтган воқеани сўзлаб беради. Унинг ёши 20да бўлиб, айтишига қараганда отаси у ва ака-укалари билан муносабатда доим қўпол бўлган. У шундай дейди: «отам ишдан уйга қайтганларида биз ҳар сафар ўзимизда кучли қўрқув ҳиссини туяр эдик. У бизни доимий равишда қийнар, урар ва койирди. Вазият шу даражага етдики, у бизни хотинларимизнинг ёнида ҳам койидиган бўлди. Мана шу қўрқув сабаб мен ва оға-иниларим нимаики қилсак, отамдан беркитадиган бўлдик. Мана шундай муносабат мени жуда қаттиқ қайғуга соларди. Ҳар қандай ёш инсон ўзига нисбатан мулойимлик ва қўллаб-қувватлов бўлишини истайди. Мен ана шундай қўллаб-қувватловни қидирган ва уни топа олмаган кечамни эслайман. Отам бизга эътибор қилмас, фақатгина қаттиққўллик қилар эди холос».

Айрим эркаклар ўзларидаги кучни хотинларига нисбатан ишлатишади. Гоҳида эркакларнинг ўз хотинларига қўл кўтарганликларининг ҳам гувоҳи бўлиб турамиз.

Она хавф остида

Танганинг иккинчи томонига боқамиз. Айрим ҳолларда ота-оналарнинг ўз фарзандлари зулмидан қўрқиб, хавотирда юрганликлари ҳам учраб туради. Биз бир аёлнинг ҳикоясидан қаттиқ ҳайратга тушдик. У шундай дейди: «Мен ўғлимнинг ўқишлари қандай кетаётганлигига қизиқдим ва унинг хатти-ҳаракатлари ҳақида ўқитувчисидан сўрашга қарор қилди. Ўқитувчи билан учрашиш куни ҳам келди. Ўғлим кўрдики, мен мактабга отланаяпман. Шунда эшик олдида туриб олди ва дўқ қилган овозда деди: «Агар шу ишни истасангиз мактабга боринг». Мен бундай вазиятда нима қилишни билмай қолдим. Агар мен у ерга борсам ва ўғлимнинг ёмон хатти-ҳаракатлари ҳақида эшитсам, бундай ҳолатда у билан нима қилишим зарурлигини билмасдим. Шундан сўнг ўртамизда доимий тушунмовчиликлар бошланди».

Унинг гапириб берган ҳикояси бизни ўйлантириб қўйди. Биз жавобини топа олмаган кўплаб саволлар туғилди – гап шундаки, айрим болалар вақтики ўзлари мана шундай вазиятдан чиқиб кетишни билмаган ота-оналар олдида ўзларини қандай тутишади?

Таъқиб қилма

Айримлар ўзларидаги кучни ўз ҳукмронликларини барпо этиш йўлида сарфлашади. Яна бошқа бировлари эса истакларига эришмагунларича тўхтамасликларининг ҳам гувоҳи бўлганмиз. Айрим бошлиқлар ҳар бир катта-кичик хатолар туфайли доимий равишда ходимларига танбеҳ беришади. Бундай инсонларга боқиб туриб, улар ўзларини янада қудратли кўрсатиш учун кучсиз одамларни қидираётганларини тушуниб етасиз. Бундай одамларга эслатиш зарур: «Агар сенда куч бўлса ва уни бошқаларга нисбатан зулм воситаси сифатида ишлатсанг, шуни билки, бутун ишларга қодир Аллоҳ барча ишни қилади ва бунинг учун у ҳеч кимга ҳисоб бермайди».

Кераксиз тортишувлар

Бизнинг замонамизда хотинлар эрлари билан тортишишлар ҳам кенг тарқалган. Улар ўзларини кучли ҳис қилишади ва сўзлари якуний бўлиши учун чиранишади. Аксари ҳолларда ортиқча ғалва чиқмаслик учун эрлар уларга ён босади.

Юқорида келтирган мисолларимизнинг ҳеч бири яхшиликка олиб келмайди. Шу боис бизнинг Буюк динимиз нимага чақиришини яна бир бор ёдга олмоқ керак.

Куч ва зулм қилган кучли ҳисобланмайди

Бундай ҳолатларда пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан айтилинган қуйидаги ҳадисни ёдга олиш керак: «Инсонларни мағлуб этган киши кучли эмас, жаҳли чиққан пайтда нафсига ҳоким бўлган киши кучлидир» Бухорий ва Муслим ривоят қилган. Мана шу ҳадисни ўқиган ҳар бир инсон ўзидаги хатти-ҳаракатлар мана шу ҳадисга мувофиқ келиш-келмаслиги ҳақида ўйлаб кўрсин. Агар мос келмаса, унда яхши томонга ўзгартиришга интилсин.

Ўз яқинларингизга нисбатан адолатда бўлинг ва яхши алоқаларни сақлашга ҳаракат қилинг. Сенинг йўлбошловчиларинг севги ва меҳрибонлик бўлсин. Собитдан ривоят қилинади: Бир яҳудий Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида хизмат қилар эди. У бемор бўлиб, ётиб қолганида, Наби саллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ҳузурларига бордилар ва шундай дедилар: “Исломни қабул қил”. Шунда халиги хизматкор ўша ерда ўтирган отасига қаради. Отаси унга деди: “Абул Қосим нима деяётган бўлса, шуни қил”. Хизматкор Исломни қабул қилди. Пайғамбар алайҳиссалом унинг ҳузуридан чиқдилар ва “Уни дўзах оловидан қутқарган Аллоҳга ҳамд бўлсин”, дедилар. Ушбу ҳадисни Бухорий ривоят қилган.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бутун умр у кишининг душманлари бўлган яҳудийларнинг бир вакилига нисбатан қандай йўл тутдилар? У зот унга яхшилик қилиб, нажот топишига сабабчи бўлдилар. Муқаддас Қуръондаги “Анбиё” сурасининг 108-оятида шундай дейилади: «Сен: “Менга фақат, албатта, сизнинг илоҳингиз битта илоҳдир, деб ваҳий этилади. Бас, сизлар мусулмон бўласизларми?!” деб айт».

Одамларнинг қалбини пул билан эгаллай олмайсиз. У ёқимли кўриниш ва хушмомала билан эгалланади.

Ўз қоидаларингга қарамасдан, одамларга яхшилик қил. Бас, сенинг ҳаракатинг ўзинга зарар эмас, фойда келтирсин. “Оли Имрон” сурасининг 159-оятида шундай дейилади: «Аллоҳнинг раҳмати ила уларга мулойим бўлдинг. Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар”.

Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга мулойим эди ва одамлар ҳам у зотнинг ажойиб фазилатларини кўриб, у кишининг атрофида жам бўлишди, у зотни яхши кўришди, итоатда бўлишди. Агар у кишида ёмон фазилатлар бор бўлиб, қалби қаттиқ бўлганларида эди, бундай вазиятда одамлар у кишидан юз ўгирган бўлишарди. Чунки ёмон фазилатлар одамларни кишидан совутади ва ундан узоқроқ юришга ундайди.

Шундан сўнг ҳам биз бўри бўлиб қоламизми? Ахир биз учун ёмонликка ёмонлик қайтиши аён-ку! Ёмон муносабатлар кишиларни бир-биридан узоқлаштиради ва нафратнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Агар биз яхши бўлсак ва ҳудди шундай муносабат қилсак, шунда ўзимизга жуда кўп фойда келтирамиз. Бунинг мевасини ўзимиз йўқ бўлган пайтда ҳам олиб тураверамиз. 

Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам биз учун энг яхши ибратдирлар ва бизнинг замонамизда ҳам қандай бўлсалар, шундайликларича қолган бўлар эдилар. Шу боис у зот бизни нимага буюрган бўлсалар, ўшанга эргашишимиз керак бўлади. 

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “...Дарҳақиқат, мўмин юганланган туяга ўхшайди, эгаси қаёққа бурса ўша ёққа бурилади”, деганлар (Ибн Можа ривоят қилган). Шунинг учун ҳам кимда ким Аллоҳ таолонинг розилигини истаётган бўлса катталар ва кичикларнинг хурматини жойига қўйсин. Шу сабаб бўри бўлманг, балки туяга ўхшашга ҳаракат қилинг.

 

Интернет маълумотлари асосида

Абу Муслим тайёрлади

 

 

 

 

Ҳозир сайтимизда 842 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ