Сайт бўлимлари
Никоҳгача эркак ва аёл ўртасидаги муносабат қандай бўлиши керак?
Гарчи эркак ва аёл ўртасида никоҳ аҳди қатъий бўлса-да, унгача тез-тез учрашиб туриш баъзи ҳисларнинг сўнишига ва хатоларга сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун, муносабатларнинг бу босқичида унинг қирраларини аниқлаштириш олиш лозим. Бундай қирралардан бири - унаштирувдир.
Аммо эркак ва аёл «аввал учрашиб, кўнгилхушлик қилиб юрамиз ва бир-биримизни яхшилаб ўрганганимиздан сўнггина турмуш қуриш ҳақида бош қотирамиз» деган қарашлар ўта нохуш натижа ва катта хатоларга олиб келиши мумкин. Инсон тойиб кетиш хавфи юқори бўлган йўлдан юрмаслиги лозим.
Бундай қарашнинг «мева»сини кўпинча аёллар тотади. Ўзаро муносабатларнинг турини аввалдан аниқлаштириб олмай, яқинларига бу ҳақида хабар бермаслик оқибатида бу муносабатлар узоққа бормаслиги, муаммоси эса чуқурлашиб кетиши, натижада эса, кескин равишда умидсизликка олиб келиши мумкин. Шу сабабдан, эркак ва аёл учрашиб, ўз туйғуларига қулоқ солиб, хато ва гуноҳларга қўл уриш каби ишлардан четланиши лозим.
Номаҳрам бўлган эркак ва аёл ўртасидаги мулоқотда аниқ бир чегаралар мавжудки, унга қатъий риоя қилиш лозим. Айниқса, улар ўз нигоҳларини қаттиқ назорат қилиши керак. Мўмин ва мўминалар қарама-қарши жинсли инсоннинг қараш мумкин бўлмаган аъзоларигв назарр ташлай олмайди. Чунки Аллоҳ субҳаноҳу ва таоло Қуръони Каримда:
"Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир. Сен мўминаларга айт: Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар..." (Нур сураси, 30-31)
Ушбу ояти карималарда эркак ва аёл бир-бирига умуман қарамасин дейилгани йўқ, балки улар бир-бириларига зимдан, шаҳвоний назар солмасликлари керак дейилган. Шунингдек, номаҳрам эркак ва аёл ҳилват жойларда учрашмасликлари керак. Бундай таъқиқ ҳадисларда келган бўлиб, унга кўра, номаҳрам эркак ва аёл ёлғиз ҳилватда қолишса учинчилари шайтон бўлади. (Бухорий, Муслим, Термизий).
Ибн Маъруф таржимаси
Манба: islam-today
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 842 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар