Сайт бўлимлари
Оила бузилишининг муҳим омили
Россия аҳолисининг ярмига (52%) кўра, эр-хотин орасидаги хиёнат оилаларни вайрон қиладиган энг кучли омил экан. Бу ҳақида бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганувчи марказ тарафидан ўтказилган тадқиқотлар гувоҳлик беради. (ВЦИОМ).
Бу ҳасратли рўйхатда ичкибозликка муккасидан кетиш (45%) иккинчи ўринни эгаллаган. Учинчи ўринни эса гиёҳвандлик воситаларига қарамлик эгаллаган (31%).
Оила бузилишида “қўшимча” омил сифатида жисмоний кучнинг қўлланиши (38%), ҳаддан ташқари рашк (25%), хасислик (22%), шантаж ва ўзини ўзи ўлдириш билан қўрқитиш (19%) ва пул етишмаслигига (17%) ўхшаган сабаблар кўрсатилган.
Эркаклар уйдан кетишининг асосий сабаби хиёнат эканлиги аниқланган. Аёллар учун энг муҳим сабаб эрининг ичкилик гирдобига тушиши экан.
Россияликлар жинсий ҳаётдаги муаммоларга (10%), жуфтининг қариндошлари билан ёмон муносабатларига (9%) ва жуфтининг бепуштлигига (7%) “эркин” омил сифатида қараб, булар оила бузилишининг асосий омиллари эмас деб ҳисоблашар экан. Аммо сўралувчиларнинг 17 фоиздан кўпи санаб ўтилган омилларни ҳам қабул қилиб бўлмайдиган шартлар деб билишган.
Сўралганларнинг аксар қисмига (92%) кўра, ҳар қандай оиладаги муаммони зўрлик қўлламасдан бартараф қилса бўлар экан. Асосан аёлларнинг кўпчилиги шу фикрда эканлар (94%), эркакларнинг эса фақат 88% шундай ҳисоблашар экан. Фақат 5 % россияликлар оиладаги конфликт вазиятни зўравонлик йўли билан ҳал қилишни мақбул услуб деб билишар экан.
Мазкур сўровнома 2011 йил 25-26 июн кунлари ўтказилган. Мазкур сўровномада Россиянинг 46 вилоят, ўлка ва республикаларидан 138 аҳоли пунктларида яшовчи 1.6 минг одам иштирок этган. Статистик хато 3.4 фоизни ташкил қилиши мумкин.
Абу Муслим Тайёрлади
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда битта меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар