Сайт бўлимлари
Сабрли бўлинг!
- Подробности
- Бўлим: Тарбия
- Чиққан санаси: 24 Март 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Бир киши узоқ муддат пул тўплаб? янги машина сотиб олди. Уни миниб ўзини бошқача ҳис қила бошлади, кўнгли таскин топди ва оила аъзоларини ҳам бу машина билан хурсанд қилди. Орадан бир кун ўтиб ташқарига чиқар экан, не кўз билан кўрсинки, уч ёшдан эндигина ошган ўғли машинанинг эшигига мих билан расм чизиб ўтирарди. Жаҳлдан ўзини боса олмаган ота югурганча ўғлини итариб юборди, юзтубан йиқилган боланинг қўллари михни ташлаб юборишга улгурмади ва ҳаммаёққа қон сачраб кетди...
Ота ўғлини кўтарганча касалхонага йўл олди, машинанинг эшигидаги расмлар ёдидан кўтарилган, энди уни ўғлининг аҳволи ваҳимага сола бошлаганди. Шифокорлар қанчалик ҳаракат қилишмасин, боланинг қўлларини сақлаб қола олишмади. Мих кириб кетгани туфайлими, ёки қаттиқ йиқилганиданми, бармоқларнинг суяклари эзилиб кетган, кесиб ташламасликдан бошқа иложи қолмаганди. Бир неча соатдан сўнг болакай ўзига келди ва энди-энди равон гапира бошлаган тили билан биринчи бўлиб отасидан узр сўради: «Дадажон, машинангизга расм чизганим учун кечиринг, бошқа қилмайман». Кейин ҳали ҳам дадасининг ғазабидан қўрқаётганини билдириб турган кўзлари билан оқ бинтларга ўраб ташланган қўлларига қаради-да, дадасининг ич-ичини алғов-далғов қилиб ташлаган саволни берди: «Бармоқларим энди қачон ўсиб чиқади?»
Ота йиғлаганча чиқиб кетди. Қанчалик бағри тош бўлмасин, ўзини тутиб тура олмади...
Ҳикояни давом эттирмаймиз. Кимнинг ундан қандай хулоса чиқариши ўзига ҳавола. Аммо шуни айтмоқчимизки, келгуси сафар ўз яқинларингизни нима учундир жазолашни хоҳласангиз, шу ҳикояни ёдга олинг. Сабр билан қарор қабул қилиш, ақл билан иш юритишга ўрганинг. Эшиги қирилган машиналарни тузатса бўлади, аммо жароҳатланган суяк, озор берилган қалб ўзига келмаслигини унутманг!
Ҳаммамиз хато қиламиз. Бизга хато қилишга изн берилган! Аммо хатони сабрсизлик билан тузатиш ёмон оқибатларга олиб келиши ва қалбимизда ўчмас из қолдириши мумкин! Бир лаҳза тўхтанг ва мушоҳада қилинг. Сабрли бўлинг. Кечиришга ва унутишга ўрганинг. Энг аввал ўша ҳолатга ўзингизни қўйиб кўринг! Ва эндигина уч ёшдан ошган ўша болакайнинг саволига жавоб беринг: «Дадажон, бармоқларим энди қачон ўсиб чиқади?»
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда битта меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар