Сайт бўлимлари
Сиз қандай саломлашасиз?
- Подробности
- Бўлим: Тарбия
- Чиққан санаси: 02 Март 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Таниш ёки нотаниш бўлсин, биз одамларни доимо саломлашиб қарши оламиз. Бу ўзига хос эҳтиром ва ўзаро мулоқотни бошлаш учун яхши восита ҳисобланади. Бироқ саломлашиш шунчаки маданият белгиси эмас. Олимлар унинг тарихий зарурат эканлигини ҳам таъкидлайдилар. Маълумки, инсоният ўз тарихининг дастлабки даврларида қабила-қабила бўлиб яшаган. Бу хавфсизлик, жон сақлаш нуқтаи назаридан жуда фойдали эди.
Бироқ яшаш учун кураш қабилалараро муттасил жангларга сабаб бўларди. Нимаики керак бўлса, у жанг билан эгалланиши, қўлда эса мунтазам қурол бўлиши керак эди. Лекин ўзаро маҳсулот айрибошлаш, тажриба алмашиш мақсади янги муносабатлар ўрнатилишини талаб этарди. Шу боис одамлар бир-бирларига яхши ниятда келганини билдириш учун қўлида қуроли йўқлигини кўрсатиб, қулочларини катта ёзиш усулини ўйлаб топдилар. Бу эса кейинчалик кўришиш, саломлашиш дея атала бошлади. Маълум маънода саломлашишни дипломатиянинг биринчи кўриниши дейиш ҳам мумкин.
Қадимги даврларда, саройларда, ҳатто ҳозир ҳам юқори доираларда саломлашиш санъат даражасига кўтарилган. Буни Хитой, Ҳиндистон, Европа
халқлари маданиятидан ҳам билса бўлади. Мураккаб, такрорий, бироз вақт талаб этиладиган салом бериш тартиби чуқур ҳурмат ва садоқатни билдирган.
Даврлар ўтиши билан ҳар бир халқ ўз дунёқараши, атроф-муҳитга нисбатан муносабати ва маданий меъёрларидан келиб чиқиб, саломлашишнинг турли шаклларини қабул қилганлар. Жаҳондаги кўпгина халқларда салом сўз орқали бажарилади. Лекин бу ўринда қўл, бош каби тана аъзоларининг ҳаракати ҳам қўшимча вазифа бажариши мумкин. Ҳар қандай одамга мурожаат ёки муомала қилишдан олдин салом бериш ва алик олиш инсоний фазилатдир.
ҚАЕРДА ҚАНДАЙ САЛОМЛАШИЛАДИ?
- Мисрликларнинг қадимги саломлашиш усуллари бугунги ҳарбийларнинг саломлашишига ўхшаб кетади. Улар кафтларини пешоналарига қўйишган.
- Сермулозамат франтсияликлар дўстлари билан ҳар учрашганида қўл бериб кўришади ёки ўпишиб қўяди ва худди шу тарзда хайрлашади.
- АҚШда эса, оддийгина тарзда қўл бериб кўришилади.
- Хитойликлар илгари замонларда бир-бирлари билан кўришиш белгиси сифатида ўз қўлларини сиқиб қўйишган. Бизнинг давримизга келиб эса, бу усулдан тингловчиларни қарши олаётган маърузачилар фойдаланади.
- Японияликлар бирор киши билан саломлашганда таъзим қилади. Бу жуда назокатли ва маданиятли кўринади.
- Канадаликлар «бурун бериб» кўришадилар, яъни улар учун бир-бирини учратганда бурунларини тегизиб қўйиш одатга айланган. Бундай саломлашиш усули шотландияликларга ҳам бегона эмас.
- Дўстининг қўли билан ўзининг юзини силаб саломлашиш одати эса, полинезияликларга хос.
- Британияликлар дўстларини учратганда, «салом» деб қўя қолади. Бундай совуққонлик катта ёшли кишиларда ҳам мавжуд.
- Тибетликларнинг саломлашиш усули бироз ғалатироқ: улар саломлашишни бир-бирига тилларини чиқариб кўрсатиш орқали ифодалашади.
- Эскимослар эса, сўрашаётган кишиларнинг боши ва елкасига енгил мушт билан уриб қўядилар.
- Африкадаги айрим халқлар бир қўлида ошқовоқ узатадилар. Иккинчи қўли билан эса, тирсакларини ушлайдилар. Бу чуқур эҳтиром белгиси ҳисобланади.
- Ҳиндлар икки кафтини бирлаштириб ва бироз эгилган ҳолда саломлашади.
БИЗДА-ЧИ?
«Ассалому алайкум» — бу ўзбек халқи қабул қилган саломлашиш тури. «Ассалому алайкум» арабча сўз бўлиб, сизга тинчлик, саломатлик тилайман, деган маънони англатади. Бу сўз мусулмонлар ўзаро учрашганда ишлатадиган саломлашув ибораси сифатида қабул қилинган. Саломни қабул қилувчи «Ва алайкум ассалом»(«Сизга ҳам тинчлик, саломатлик тилайман»), деб жавоб қайтаради.
Саломлашишда маълум қоидалар мавжуд. Унга кўра, кичик ёшдагилар ёши улуғларга, улов минган одам пиёдага, пиёда кетаётган киши ўтирганга, озчилик кўпчиликка салом беради. Ассалому алайкум кўпчилик ҳузурига кириб ўтиришда ҳам айтилади.
Салом берганда унинг самимий ва мулойим чиқишини, эшитарли бўлишини таъминлаш лозим.
Уни ошкора айтиш кишилар ўртасида муҳаббат пайдо этиб, ўртадаги гина ва кудуратларни кетказади. Ассалому алайкум дейиш суннат, жавоб қайтариш эса вожиб ҳисобланади, дея келтирилади ахлоқ-одоб тавсифидаги китобларда.
Шунингдек, хон-амирлар билан учрашув (аудиэнтсия) ҳам салом деб аталган. Амир, хонларнинг қабулхонаси саломхона деб номланиб, унинг хизматчиси салом оғаси деб юритилган. Келинни куёв хонадонига келган биринчи кун эрталаб хонадон катталарига, яқин қариндошларига таъзимга олиб чиқиш маросими ёки умуман келинчак таъзими ҳам салом номини олган.
Ўзбекистондаги саломлашиш ҳаракатлари, ишлатиладиган сўзлар ҳудудлараро бироз бўлса-да, фарқланади. Лекин ўзаро алоқаларнинг мустаҳкамлиги, аҳолининг этник жиҳатдан у қадар фарқланмаслиги сабабли кескин тафовутлар учрамайди. Қўл сиқиш, қучоқлашиш, елка олиш, бир-бирининг тирсагини ушлаб сўрашиш (аёллар орасида) деярли ҳамма жойда учрайди. Шунингдек, эркаклар билан эркаклар, аёллар билан аёллар, эркаклар билан аёлларнинг сўрашишида ҳам (қўл ҳаракатлари нуқтаи назаридан) фарқлар мавжуд. Қолаверса, икки қайта кўришиш ҳам анъанага айланиб қолган. Яъни, давраларда аввал умумий, кейин эса алоҳида-алоҳида сўрашишга ўтилади. Ҳар бир меҳмон мезбондан, кейин ўзаро бир-биридан ҳол-аҳвол сўраб чиқади. Буни саломнинг иккинчи қисми деб аташ ҳам мумкин.
ЯНГИЧА «САЛОМЛАР»
Кимдир узоқ, кимдир мулозаматлардан холи равишда саломлашишни маъқул топади. Бу ҳар бир кишининг ўз ихтиёрида. Муҳими, қандай саломлашиш эмас, бир оғиз сўз билан бўлса-да, саломлашиш, бироқ...
Сўнгги вақтларда ривожланиш ва онг ўзгариши натижаси ўлароқ, саломлашиш анъанасида ҳам «мутатсиялар» кўзга ташланмоқда. Бу айрим кишилар ўртасидаги саломлашишдаги назокат, эҳтиромнинг йўқолиб бораётганида, айниқса ёшлар орасида, намоён бўлади. Кундалик ҳаётимизда янгидан-янги саломлашиш турлари пайдо бўлмоқда. Бош уриштириш, елкаларни уриштириш, саломлашганда нафақат қўл, балки оёқларнинг ҳам ишлатилиши шулар жумласидан. Қолаверса, айрим йигитларнинг ўта нафислик билан ўпишиб кўришишлари ҳам атрофдагиларга бироз эриш туюлиши мумкин. Бу ҳаракатлар кўп ҳолларда ўзаро яқинлик, бошқалардан ажралиб туриш истаги билан изоҳланар, балки. Бунда бошқа халқлар ва улар маданиятининг таъсири борлигини ҳам инкор эта олмаймиз.
Наргиза Тўхлиева
“Маърифат” газетасидан олинди
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 843 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар