1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

О

Обид, Obid (ар.) – Аллоҳ таолога ибодат қилувчи.

Обида, Obida (ар.) – “Обид”нинг муаннас шакли.

Обидуллоҳ, Obidulloh (ар.) – Аллоҳ таолога ибодат қилувчи, Аллоҳнинг бандаси. “Обид”нинг хос шакли.

Огоҳ, Ogoh(фт.) – зийрак, ақлли.

Одам, Odam (ар.) – тўқ жигарранг; бўғдой ранг (“Одам” башарият отасининг исми саналади, Қуръони каримда ҳам “Одам” исми инсоният наслининг илк вакилига нисбатан ишлатилган) * 1) Одам алайҳис салом (Аллоҳ таолонинг энг биринчи пайғамбари, Ер юзидаги барча инсонларнинг отаси), 2) Одам ибн Али ал-Ижлий аш-Шайбоний (тобеин), 3) Одам ибн Абу Иёс ибн Муҳаммад ибн Шуайб ал-Хуросоний ал-Марвазий (табаа тобеин, Имом Бухорийнинг шайхларидан), 4) Одам ибн Сулаймон ал-Қуроший ал-Куфий (табаа тобеин).

Одил, Odil (ар.) – адолатли, адолат билан иш тутувчи, ноҳақликка йўл қўймайдиган.

Одила, Odila (ар.) – “Одил”нинг муаннас шакли.

Озиб, Ozib (ар.) – махфий, яширинган; узоқ, олис * Озиб ибн Ҳорис ибн Адий (саҳобий, Бароъ ибн Озибнинг отаси).

Оиз, Oiz (ар.) – барча ёмонликлардан Аллоҳ таолонинг паноҳ беришини сўровчи * 1) Оиз ибн Амр ибн Ҳилол Абу Ҳубайра ал-Музаний (саҳобий, Рофеъ ибн Амр ал-Музанийнинг туғишган биродари), 2) Оиз ибн Ҳабиб ибн Маллоҳ Абу Аҳмад ал-Абсий (кичик табаа тобеин).

Оиза, Oiza(ар.) – “Оиз”нинг муаннас шакли.

Оизуллоҳ, Oizulloh (ар.) – “Оиз” исмининг хос шакли * 1) Оизуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Амр Абу Идрис ал-Авзий (катта тобеин, Убода ибн Сомит ва Абу Дардолардан ҳадис ривоят қилган), 2) Оизуллоҳ Абу Муоз ал-Мужошиъий (катта табаа тобеин).

Оиш, Oish (ар.) – яшовчи, умр кўрувчи * Оиш ибн Анас ал-Бакрий ал-Куфий (тобеин).

Оиша, Oisha (ар.) – “Оиш”нинг муаннас шакли * 1) Оиша бинти Абу Бакр Сиддиқ Умму Абдуллоҳ (машҳур саҳобия, уммул мўминин, мусулмон аёлларнинг энг фақиҳи, Дин ва адабни энг мукаммал билимдони, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга аёллари ичида энг суюклиси ва завжоти мутоҳҳарот ичида энг кўп ҳадис ривоят қилган зот), 2) Оиша бинти Масъуд ибн Асвад ал-Адавийя (саҳобия), 3) Оиша бинти Талҳа ибн Убайдуллоҳ Умму Имрон ал-Қурошийя ат-Таймийя (тобеийя, Умму Кулсум бинти Сиддиқнинг қизи, Абдуллоҳ ибн Абдураҳмоннинг завжаси).

Ойдин, Oydin(ўз.), (а.и.) – ҳаёти бахтли-саодатли бўлсин деган умидда қўйиладиган исм.

Оламгир, Olamgir(ар.-фт.) – музаффар, ғолиб; юрт кезувчи, оламни айланувчи.

Олим, Olim(ар.) – илмли, олим, билимдон, маърифатли.

Олима, Olima(ар.) – “Олим”нинг муаннас шакли.

Олимиддин, Olimiddin(ар.) – Ислом дини яхши билувчи, Дин билимдони (“Орифиддин” исмининг маънодош шакли).

Олтин, Oltin(ўз.) – олтин каби қадрли, эъзозли, ҳурматли.

Олтиной, Oltinoy(ўз.) – “Олтин”нинг муаннас шакли.

Омил, Omil(ар.) – Шариат аҳкомларига амал қилувчи; закот йиғувчи; меҳнат қилувчи, ишчи.

Омила, Omila(ар.) – “Омил”нинг муаннас шакли.

Омина, Omina(ар.) – хавфсиз, тинч, ҳимояга олинган (Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам оналарининг исми).

Омир, Omir (ар.) – узоқ яшовчи; таскин топувчи; бунёд қилувчи, обод қилувчи * 1) Омир ибн Жарроҳ ибн Ҳилол Абу Убайда ал-Фиҳрий ал-Қуроший (машҳур саҳобий, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни “Амийнул умма” (“Мусулмон умматининг ишончли кишиси”) деб атаганлар, Шом юртларини фатҳ қилишда катта жидду жаҳд кўрсатган), 2) Омир ибн Робийъа ибн Каъб ибн Молик Абу Абдуллоҳ ал-Анзий ал-Адавий (саҳобий), 3) Омир ибн Шаҳр Абу Шаҳр ал-Ҳамдоний (саҳобий), 4) Омир ибн Саъд ибн Абу Ваққос ал-Қуроший ал-Маданий (тобеин, отаси Саъд ибн Абу Ваққос, Усмон ибн Аффон, Ибн Умар, Оиша ва бошқа саҳобалардан ҳадис ривоят қилган), 5) Омир ибн Абдуллоҳ (тобеин), 6) Омир ибн Шароҳийл Абу Амр ал-Куфий (тобеин, Абу Ҳанифага ҳадис илмидан дарс берган), 7) Омир ибн Шақиқ ибн Ҳамза ал-Асадий ал-Куфий (табаа тобеин).

Омира,Omira(ар.) – “Омир”нинг муаннас шакли.

Омон, Omon(ар.) – соғ-саломат, тинч, хавф-хатарсиз.

Омонуллоҳ, Omonulloh(ар.) – Аллоҳнинг ҳимоясидаги соғ-саломат банда.

Онахон, Onaxon(ўз.) – муҳтарама оналар каби ҳурматли, эъзозли, қадрли.

Орзу, Orzu(фт.), (а.и.) – умид, ният, орзу (“Амал” исмининг форсийча шакли).

Орим, Orim(ар.) – қаттиқ, мустаҳкам, кучли, қувватли (Муҳаммад ибн Фазл Абу Нуъмон ас-Садусийнинг бошқа бир номи. У кичик табаа тобеинлардан, айни пайтда ишончли ҳадис ровийси саналади).

Ориф, Orif (ар.) – билувчи, танувчи, маърифатли, ирфон эгаси.

Орифа, Orifa (ар.) – “Ориф”нинг муаннас шакли.

Орифиддин, Orifiddin (ар.) – Динни яхши билувчи, Ислом аҳкомларидан хабардор, Дин илмларида олим бўлган киши.

Орифуллоҳ, Orifulloh (ар.) – Аллоҳни танийдиган; У Зотнинг ҳақларини биладиган.

Орият, Oriyat(ар.), (а.и.) – ор-номусли, ориятли.

Ортиқ, Ortiq(ўз.) – кўпаювчи, ўсувчи (“Зиёд” исмининг ўзбекча шакли).

Ортиқали, Ortiqali(ўз.-ар.) – “Ортиқ” ва “Али” исмлари бирикмаси.

Ортиқой, Ortiqoy(ўз.) – “Ортиқ”нинг муаннас шакли.

Осим, Osim (ар.) – қўриқланган, ҳимоя остига олинган, Аллоҳнинг паноҳидаги банда * 1) Осим ибн Адий ибн Жадд ибн Ажлон Абу Абдуллоҳ ал-Қузоъий ал-Ансорий (саҳобий), 2) Осим ибн Умар ибн Хаттоб Абу Умар ал-Қуроший ал-Адавий (кичик саҳобий, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида туғилган), 3) Осим ибн Ҳумайд ас-Сакуний ал-Ҳимсий (катта тобеин, Муоз ибн Жабалнинг шогирдларидан), 4) Осим ибн Мунзир ибн Зубайр ибн Аввом ал-Қуроший ал-Асадий (тобеин), 5) Осим ибн Ҳаким Абу Муҳаммад (катта табаа тобеин), 6) Осим ибн Абу Нажуд Абу Бакр ал-Асадий ал-Куфий (табаа тобеин, машҳур етти қорилардан бири, Абдураҳмон ас-Суламийдан қироат илмини ўрганган).

Осима, Osima (ар.) – “Осим”нинг муаннас шакли

Отабек, Otabek(ўз.) – ёши кекса оталар каби эъзозли, ҳурматли бўлсин.

Отир, Otir(ар.) – хушбўй, муаттар, мушку анбар сепиб хушбўй бўлиб юрувчи.

Офият, Ofiyat(ар.), (а.и.) – соғ, омон, тинч, хотиржам.

Офиятуллоҳ, Ofiyatulloh(ар.), (э.и.) – Аллоҳнинг офияти, муруввати, марҳамати; Аллоҳнинг офиятига сазовор банда.

Оят, Oyat(ар.), (а.и.) – белги, аломат; мўъжиза.

Оятуллоҳ, Oyatulloh (ар.), (э.и.) – Аллоҳнинг мўжизаси; Аллоҳнинг Ўзининг ваҳдониятига далолат қилувчи аломати, белгилари.

Оқил, Oqil (ар.) – ақлли, зукко, ақл-идрок эгаси, фаҳм-фаросатли.

Оқила, Oqila (ар.) – “Оқил”нинг муаннас шакли.

Ҳозир сайтимизда 209 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ