Сайт бўлимлари
“Совуқ” таом ҳақида “иссиқ” гаплар
- Подробности
- Бўлим: Эркаклар учун
- Чиққан санаси: 29 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Дунёдаги ҳар бир халқ ва миллат ўзига хос урф-одатлари, маросимлари, шу билан бирга бир-бирини такрорламас таомлари билан ҳам ажралиб туради. Дунё кезувчи ҳар бир сайёҳ қайси юртга сафар қилмасин «бу мамлакатнинг ўзига хос таоми қанақа экан» деб ундан албатта татиб кўргиси келади. Юртимизда ҳам ҳар воҳанинг ва водийнинг ўзига хос миллий таомлари мавжуд.
“ТАНДИР КАБОБ”
Ўзбекистоннинг жанубий, Сурхондарё ва Қашқадарё воҳаларига йўлингиз тушса, албатта, дастурхонда уларнинг ўзига хос таоми — тандир кабобни кўрасиз. Бу таомнинг мазасини нафақат юртимизнинг бошқа гўшаларидан борган меҳмонлар, балки хориждан келганлар ҳам узоқ вақт ёддан чиқаришмайди. Яна шуниси қизиқки, бирор бир жойга хос бўлган таомни бошқа жойда ҳеч қачон ўша ердагидек тайёрлаш мумкин эмас. Масалан, Самарқанд нонини олайлик... Келинг, бу мавзуда ҳам бироз кейинроқ бафуржа гаплашамиз. Ҳозир эса тандир кабоб ҳақида. Қани, “тандир” бошига марҳамат.
Машҳур “тандирчи”лардан маслаҳат
“СОВУТИЛГАН ҲОЛДА ЕЙИЛАДИ”
“Тандир кабоб” одатда совутилган ҳолда тановвул қилинади. Совуганда ҳам таомнинг қуввати, мазаси ўзида сақланиб қолади. Бу таом асосан қўй гўштидан тайёрланади, лекин уни эчки ва мол гўштидан ҳам тайёрлашади. Чунки қон босими бор одамларга қўй гўшти оғирлик қилиши мумкин, шунинг учун кўп ҳолларад эчки гўштини ҳам тавсия қилиш мумкин.
“ТАНДИР”НИНГ ПЛЮС-МИНУСИ
Албатта, ҳар бир ишнинг ўз тартиб-қоидаси бўлганидек, ҳар бир таомни меъёрига етказиб тайёрлашда ҳам “майда-чуйда” аммо жуда муҳим нарсаларга эътиборли бўлиш керак. “Тандир” меъёрига етиши учун гўштни тайёрлаш ва зираворлар ишлатишда биринчи навбатда, оловнинг паст-баландлигини кузатилади.
“Тандир” чўғда пишади, агар кичикроқ улоқ бўлса 20-25 дақиқа, каттароқлари 40-50 дақиқа туради. Кийик, от, туя, ҳатто хўроз, курка, қуён, балиқ гўштидан ҳам тандир тайёрлашади. Энг асосийси, унга ҳеч қандай кимёвий модда қўшилмайди.
Воҳаларимизга йўлингиз тушса, албатта «тандир» тановвул қилиб қайтинг!
Шоҳжаҳон тайёрлади
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 124 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар