Сайт бўлимлари
Ҳожатхонадаги тиббий одоблар
- Подробности
- Бўлим: Саломатлик
- Чиққан санаси: 16 Январь 2018
- (Нашр қилинган санаси)
Илм-фан ва техника тараққий этиши билан кўп жумбоқлар ечила бошлади. Шулар жумласидан, инсоният пайдо бўлишидан аввал ер куррасида яшаётган инсон кўзи кўролмайдиган микроорганизмлар мисол бўлади. Микроорганизмлар ёки микроблар табиатда шундай тарқаганки, улар бир томчи сувда ёки 13 ҳавода ёки бир грамм тупроқда миллионлаб яшайди. Аллоҳ таоло дунёда микробларни маьлум қоида билан занжир тизимида бир-бирига қарама-қарши суратда яратган бўлиб, маълум мувозанат ҳолатида туради.
Уларнинг кўпайиши шунчалик даражада тезки, қарама-қарши микробларни хаёлан йўқ деб ҳисобласак, қаршиликсиз кўпаяётган микроблар 15 дақиқада дунёдаги ҳамма нарсаларни тупроққа айлантириб юбориши мумкин.
Табиатдаги микроорганизмлар инсонга фойда ёки зиёнини ҳисобга олиб уч гуруҳга бўламиз:
1) инсоният учун фойдали микроорганизмлар, бижғитувчи бактериялар. Тупроқда чириш жараёнини амалга оширади. Оддий сутдан қатиқ пайдо бўлишида ҳам асосий ролни бактериялар бажаради. Хуллас, табиатдаги ҳамма модда алмашинуви жараёнида микробларнинг роли катта;
2) инсон учун фойдаси ҳам, зиёни ҳам йўқ микроорганизмлар;
3) инсон учун хавфли микроорганизмлар. Булар ҳар хил касалликлар келтириб чиқарувчи микроблар, вируслар бўлиб, инсон танасига, чорва ҳайвонларига ва қишлоқ хўжалик ўсимликларига зиён келтиради.
Ҳожатхона муҳити, ҳавоси, деворлари, тепа ва паст қисмларида юқорида саналган уч хил микроорганизмлар ҳаммаси учрайди.
Айниқса, ҳавоси ва таг қисми тозалаб турилмайдиган ҳожатхоналарда кўпроқ зиён берувчи микроблар кўпайиб кетади. Шунингдек, организмдан чиқинди сифатида ахлат ва сийдик, баъзи ҳолатда тупурилган балғам қуриши натижасида ҳавога кўтарилган микроблар шу муҳитда учиб юради. Ҳожатхонага кирган одамнинг очиқ қисми хусусан, юз, қўл, оёқ ва бош қисми биринчи ўринда микроблар билан тўқнаш келади. Айнан ўша жойларга миллионлаб бактериялар ўрнашиб олади.
1.Соч.
Айниқса, соч микроорганизмлар учун энг қулай жой бўлиб, гўёки супургидек ҳаводаги микробларни ўзига бириктириб олади.
Бу микроблар инсоннинг сочи билан қўшилиб чиққандан кейин эркин фаолият бошлаб инсоннинг ички организмига бемалол йўл очилади. Масалан, овқат еяётганда таьна тебраниши натижасида сочда кўпайиб ётган микроблар киши истеьмол қилаётган овқати ёки ичимлигига тушиб, организмга киради ва эркин ҳолатда кўпайиб, ҳар хил касалликлар юзага чиқиши мумкин. Жумладан, сочнинг ўзида касалликлар пайдо бўлади. Соч толаси кучсизланади, емирилади, сочнинг ўзида ва атрофида ҳар хил замбуруғ касалликлари юзага чиқади. Шунингдек, соч воситаси орқали бу микроблар нафас йўлига ва ошқозон-ичак системасига кириб ҳар хил касалликлар пайдо қилади.
2. Юз, қўл ва оёқлар.
Ҳожатхона ҳавосида учиб юрган миллионлаб микроблар танамизнинг очиқ қисми бўлган юз ва қўлларимизга ўрнашиб олади. Лекин бизнинг танамизни қоплаб турган терида кучли ҳимоя тизими бўлиб, хавфли микробларни йўқ қилиш учун кураш бошлайди. Нормал ҳолатда терининг қаватлари ичида жуда кичкина тешикчалар бўлиб, танамиз бу тешикчалардан нафас олади, тер орқали чиқиндилар чиқаради. Тана ҳароратининг мўътадиллигини таъминлашда иштирок этади ва заҳарли микробларни ўлдириш учун суюқлик чиқаради. Тери бу функсияларни бажариш учун ва тери тешиклари очиқ бўлиши учун тоза сувда ювилиши керак.
Агарда қазои ҳожат қилиб чиққандан сўнг бу аъзолар ювилмаса, бунинг оқибатида ҳимоя тизими сусайиб, кўпгина тери касалликлари келиб чиқади. Тадқиқот натижаларида келтирилишича, ювилган қўл терисида энг хавфли микроб ҳисобланадиган энг ёмон муҳитларга ҳам чидамли бўлган, ҳатто сульфат кислотага ҳам шикастланмайдиган ўта чидамли сил таёқачаси узоғи билан ўн беш дақиқада ўлади.
3. Халода қазои ҳожатдан ташқари кўп қолиш ва гапиришнинг зарарлари.
Ҳожатхонада инсон бўшашган ҳолатда ўтирганда ички аъзолар ўзига хос ҳолатда бўлиб, қорин парда диафрагма, плевра таранглашган ҳолатда бўлади. Ортиқча ўтириш эса, уларнинг таранглашиши натижасида зўриқишга олиб келиб, баъзи касалликларнинг юзага чиқишига сабаб бўлади. Масалан, чурра (грижа) касалликлари, бавосил (геморрой), вена қон томирларининг димланиш касалликлари-варикос кенгайиш. Энди шу ҳолатда яъни, қорин пардалар ва ички аъзолар маълум ҳолатда бўлганда гапириш уларни зўриқтиради ва ҳатто умуртқа поғонасининг ички қисмигача таъсир қилиб, зўриқишга олиб келади ва гапириш натижасида нафас олиш тезлашиб беихтиёр чуқурроқ нафас олади ва ўпкага кўпроқ хавфли микроблар кириши юзага келади. Шунингдек, гапириш натижасида марказий нерв системасида ўзгариш-чалғиш бўлиб, тозаланиш, бўшашиш рефлекси маълум миқдорда ўзгаради.
4. Ўтириб бавл қилишнинг фойдалари.
Туриб бавл қилиш натижасида қорин парда зўриққан ҳолатда бўлиб, жинсий аъзолардан чиқаётган вена қон томирини қисиб, қон айланишининг бузилишига сабаб бўлади. Шунингдек, тикка туриб пешоб қилганда сийдик атрофга сачраб бутун оёқ юзасига тегади ва ерга теккандан кейин ҳам қайтиб танага сачраб одамни нопок қилади. Туриб бавл қилиш натижасида баъзи касалликлар юзага чиқиши мумкин. Масалан, чурра (грижа) касалликлари келиб чиқади.
5. Ҳожатхонага кирганда туфлашнинг зиёни.
Халога кирганда туфлаш инсоннинг ўзига бевосита таъсири кам бўлса ҳам лекин бошқа кишилар учун маълум миқдорда зиёни бор. Айниқса, оғиз бўшлиғида, нафас йўлида, сўлак безларида касаллиги бор кишиларнинг тупуги хавфли ҳисобланади. Статистик маълумотларга кўра, оғиз бўшлиғи касаллликлари кишилар орасида жуда кенг тарқалган. Мисол учун, тишларнинг кариеси. Шунингдек, нафас йўли хавфли-юқумли касалликлар билан оғриган беморларнинг тупуги эса, аянчли ҳолатларга олиб келиши мумкин. Масалан, сил таёқчалар (туберкулёз) касаллиги.
Киши ҳожатхонада тупургандан кейин маълум вақт ўтиб, тупук қуриши натижасида ҳожатхона ҳавосида учиб юради. Ҳавода учиб юрган касаллик кузгутувчи микроблар инсоннинг нафас йўли орқали ёки ошқозон-ичак тизими орқали ва бошқа йўллар билан ҳар хил касалликлар қўзғатиши мумкин.
“Меҳригиё махсар” хусусий клиникаси бош врачи
Абдурашид Сафаров
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 40 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар