1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Варикозни бир соатда даволаш мумкин!

 

 

 

Эндиликда вена қон томирларининг кенгайиши, яъни варикозни атиги бир соатда даволаш мумкин. АҚШлик флеболог Родни Рааб мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказмасдан, чандиқ ва узоқ вақт қайта тиклаш жараёнисиз ҳам беморларга оёқларини енгил ҳис этиш имконини берувчи усул учун патент олди.

Шифокорлар шикастланган томирга микронайча ёрдамида махсус елимсимон моддани киритишади. Шу туфайли қон соғлом веналарга фаоллик билан кириб боради. Варикоз билан зарарланган томирлар эса аста-секинлик билан қуриб, ташқаридан ҳам у қадар кўзга ташланмай қолади. Бу муолажада оғриқсизлантирувчи дори воситалари қўлланилмайди.

Айни пайтда 38 нафар кўнгилли ушбу муолажадан ўтишди. Уларнинг қарийб барчаси хасталикдан тузалишди. Юзага келган ягона ножўя таъсир эса терининг қизариши бўлди. Янги ва кенг миқёсли тажрибалар давомида бу усулнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги тасдиқланса, уни барча шифохоналарда қўллаш мумкин бўлади.

 

 

 

Ҳозир сайтимизда 106 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ