1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Офтобда тобланиш (қорайиш) зарарлими?

Дунёнинг кўпгина ўлкаларида офтобда баданни қорайтириш охирги пайтларда урфга айланиб қолди. Уни гўзаллик воситаси деб билиш, айниқса, аёллар орасида кўз-кўз қилишгача борар даражада кенг тарқалганлиги кишини албатта, ажаблантиради.

Офтоб нурлари энг кўп июл-август ойларида теримизни куйдиради ва қисқа муддат ичида қизартириб томирларнинг кенгайишига йўл очади. Бу нурлар таркибидаги ултрабинафша нур таъсирида баъзи ҳужайралар меланин моддаси ишлаб чиқариб, терини қорайтиради.
Одатда 2 соатдан 7 соатгача давом этувчи "офтоб души"дан кейин офтоб уриши содир бўлиши мумкин. Ярим соатдан кўп қуёш нурида қолиш ҳам куйиш ҳамда терида сув тўпланишига олиб келиши кузатилади. Муддат узайган сари жиддий маънода тери куйиши содир бўлаверади. Натижада терида қуриб-сўлиш ҳолатлари юзага келади.
Офтоб нурларининг салбий таъсирларидан яна бири, томирларни кенгайтириши ва оёқларда варикоз, юзда эса ингичка томирларнинг ёрилишидан келиб чиқувчи қизил доғлар пайдо бўлишига сабаб бўлишидир. Бундай касаллиги бор одамлар қатъиян офтобда қолиб кетмасликлари керак.
Қуёш нурларининг кейинчалик келтириб чиқариши мумкин бўлган асоратлардан биринчиси терининг барвақт қаришидир.

Чунки бу нурлар теридаги тўқималарни бўшаштиради ва у тезда қуришиб-буриша бошлайди. Офтобда кўп қорайиш оғир оқибатларга ҳам олиб келиши мумкин. Айниқса, аҳолисининг кўпчилиги оқтанли бўлган мамлакатларда қорайиш оқибатида тери саратони касалига учраганлар сони кўпчиликни ташкил этади.
АҚШда ҳар йили қуёшнинг ултрабинафша нурлари таъсиридан ярим миллион одам тери саратони касалига учраб, бунинг ортидан минглаб инсонлар ҳаётдан кўз юммоқда.
Бундан ташқари, бир йил қорайгандан кейин яна эски ҳолатига қайтганлар учун ҳам хавф камайиб қолмаяпти. Зеро теридаги ҳужайралар ютилган қуёш энергиялари микдорини "хотира"ларига қайд этиб бормокдалар. Шунинг учун ҳам йиллар мобайнида терида тўпланган қуёш нурининг салбий таъсирлари ҳужайраларнинг асл хусусиятларини йўқолишига олиб келмокда. Натижада ҳар мавсумда қуёш кучли иситадиган ўлкаларда тери саратони касаллигининг ортиши кузатилади.
Болалар ва ёшлар учун қуёшда қорайиш янада хавфлироқ. Болалик ва ёшлик чоғида кўп қуёшда қорайган одамларда ёшлари ўтгандан кейин тери саратони касалига учраш эҳтимоли шу нисбатда ортади. Айниқса, "қорайиш - соғлик аломати" деб билувчилар, болалик чоғидаёқ кейинги йилларда тери саратони бўлишига кифоя қиладиган миқдорда қуёшнинг салбий таъсирини олишга улгурган бўладилар. Ёз мавсуми тугаши билан тана ранги очилишига қарамай, ультрабинафша нурлари таъсири йўқолиб кетмайди.
Бундан ташқари қизиқ томони шундаки: қуёшда қорайиш асоратларининг охирги пайтларда кескин ортиши, келажак давр учун жиддий хатардан огоҳлантирувчи ишоратдир. Терининг янада тез қариши, ҳужайраларининг анормал (ноодатий) кўпайиб-бўлиниб, саратонга олиб келадиган даражада ҳаддан зиёд қуёшда қорайиши ҳақида Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) умматларини 14 аср аввал ушбу муборак сўзлари билан огоҳлантирган эдилар:
"Офтобда ўтирманг. Офтобда ўтириш киши танасини бузиб, қуритади. Яъни намлигини тортиб олади. Терисини бузади. Териси қуриб, кийими ҳам эскиради. У инсон баданидаги яширинган касалликларни юзага чиқаради".

Ҳозир сайтимизда 42 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ