Сайт бўлимлари
Уйланишдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш
- Подробности
- Бўлим: Саломатлик
- Чиққан санаси: 06 Апрель 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Охирги пайтларда умр йўлдошини танлаш пайтида тиббий кўрикдан ўтиш масаласи ҳам ўртага чиқди. Тажрибада никоҳдан, тўйдан кейин келин-куёвдан бирида турли юқумли ёки бир оилада яшашга тўсиқ бўладиган беморликлар чиқиб қолиши ҳолатлари ушбу чорани қўллашга мажбур қилди. Бу ишга шаръий жиҳатдан қандай баҳо берилишини уламоларимиз кўриб чиқиб, қуйидаги қарорни қабул қилдилар.
ФАТВО ВА ИЛМИЙ БАҲСЛАР БЎЙИЧА ОВРЎПО МАЖЛИСИ
ЎН ТЎРТИНЧИ СЕССИЯ
(23-27 ФЕВРАЛ. 2005 ЙИЛ)
ҚАРОР 2\14.
Уйланишдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш ҳақида
Мажлис никоҳланишни истовчиларда юқумли ёки оила қуриш мақсадларига таъсир ўтказадиган хасталикни аниқлаш учун тиббий кўрикдан ўтиш масаласини кўриб чиқди. Бу борада тайёрланган илмий тадқиқотни атрофлича ўрганиб чиққандан кейин мажлис қуйидагиларга қарор қилди:
1. Никоҳланишдан олдин ўтказиладиган тиббий кўрикнинг юқумли ёки оила қуриш мақсадларига таъсир ўтказадиган хаста¬ликни аниқлашда фойдалари бор. Бу сабабли никоҳланишдан сақланиш мумкин. Шу билан бирга, бу ишнинг айб ва салбий тарафлари ҳам бор. Хусусан, бировнинг айбини очиш, унга маънавий зарар етказиш ва келажагини хавф остида қолдириш кабилар.
2. Тиббий кўрикни манъ қилувчи нарса шариатда йўқ. Жум¬ла¬дан, ирсий кўрикнинг ҳам. Фақат, шарт шуки, айбни ошкор қилмаслик керак ва даволанишга йўл топиш лозим.
3. Агар никоҳни истовчи тарафлардан бири никоҳдан олдин тиббий кўрикни шарт қилса, монеълик йўқ.
4. Агар икки тараф оила қуришдан олдин келишган ҳолда (ирсийдан бошқа) тиббий кўрикдан ўтишни истасалар, монеълик йўқ. Фақат, сатр бўйича Ислом одобларига амал қилиш ва бошқа тарафга зарар еказмаслик шарт.
5. Икки тарафга ҳам никоҳдан олдин ўзидаги юқумли ёки оила қуриш мақсадларига таъсир ўтказадиган хасталикни яшириш жоиз эмас. Агар яширса ва бу иш иккинчи тарафнинг хаста бўлиши ёки ўлимига сабаб бўлса, сабабчи тараф шариат ҳукми бўйича барча жазо ва тўловларни ўташи мажбурий бўлади.
6. Агар никоҳдан кейин икки тарафдан бири иккинчисининг юқумли ёки оила қуриш мақсадларига таъсир ўтказадиган хасталиги борлигини билиб қолса, никоҳни бузишга ҳаққи бор.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 98 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар