Сайт бўлимлари
Тандир тўлиб нон ёпилди…
- Подробности
- Бўлим: Саломатлик
- Чиққан санаси: 31 Март 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Нон энг кўп истеъмол қилинадиган озуқа ҳисобланиб, таркибига овқат толалари, фойдали қўшимчалар қўшиш соғлиққа яхши таъсир қилади. Фойдали қўшимчалардан буғдой кепаги ва ёрмаси, метил целлюлоза, қора ун кабилар муҳим аҳамиятга моликдир. Уларнинг нондаги миқдори 45% ташкил қилиши мақсадга мувофиқ.
Озиқ - овқат толалари ўзига ошқозон - ичак тизимидан чиқадиган зарарли ва кераксиз моддаларни олувчи табиий сингдирувчилар ҳисобланади. Толаларнинг ўзи организмда ушланиб қолмай чиқиб кетади, ичак тизими ишини яхшилайди, қон босимини меъёрга келтиради.
Шифобахш нонлар юрак - қон томир тизими касалликлари, семизлик ва ошқозон - ичак мажмуи хасталикларида қўл келади. Айниқса, экологик вазият ёмон бўлган ҳудудлар аҳолиси учун бундай нонлар ўта фойдали ҳисобланади.
Шифобахш кепакли нон айрим касалликларда зарар қилиши ҳам мумкин. Кепакли нонни целиакия касаллигига чалинган беморлар истеъмол қилиши таъқиқланган. Чунки улар бошоқли ўсимликлардаги глиадин оқсилига ўта таъсирчан бўлади. Ошқозон - ичак тизими касалликларида, ярали колит дардида ҳам бундай нон туридан фойдаланиш тавсия этилмайди.
Нондаги кони фойда қўшимчалар миқдори 10 - 15% билан чегараланганининг боиси бор, албатта. Қўшимчалар миқдорига қараб нафақат даволайди, балки ноннинг таъми, умумий кўриниши яъни ранги, ҳиди ва ҳажмига таъсир қилади. Шунинг учун оммавий истеъмол ва умумий касалликларнинг олдини олишда қўшимчалар миқдори 10қ15% ташкил этиши етарлидир. Даволовчи махсус сут - кепакли турларда қўшимчалар миқдори 35% гача бўлган нонлар ҳам бор. Уларда углеводлар кам бўлиб, қандли диабет, семириш ва моддалар алмашинуви бузилишида тавсия қилинади.
Шифобахш нонларнинг қуйидаги турлари тафовут қилинади:
• тузсиз нон : буйрак, юрак - қон томир тизими, хафақон касалликлари билан оғриган беморларга мўлжалланган;
• кислотаси паст миқдорда бўлган нон: гиперсекретор гастрит ва ошқозон ярасига чалинган беморлар учун;
• йод ва темир моддаси билан бойитилган нон: йод танқислиги бўлган ҳудудларда, қалқонсимон без касалликлари ва камқонликда истеъмол қилинади.
Барчамиз у ёки бу озиқ-овқат маҳсулотининг таркиби ҳақида тўлақонли маълумотларга эга бўлишимиз керак. Масалан, эркакларда қондаги темир миқдори меъёрида бўлади, шунинг учун улар темир моддаси билан бойитилган нонни истеъмол қилишлари шарт эмас.
Қалқонсимон бези гиперфункциясида ҳам йод қўшимчали нон ейиш хавфлидир. Лекин йод танқис бўлган жойлар ( хусусан бизнинг юртда) аҳолиси учун ҳозирги кунда йод билан бойитилган алоҳида нон турларига йодланган туз, бета-каротин, темир, витаминлар, йод - казеин моддалари ва бошқа қўшимчалари киритилиб, нон тайёрланаётганлиги таҳсинга лойиқдир.
Таркибида бета - каротин моддаси бўлган нонлар юрак - қон томир касалликлари, онкологик касалликлар олдини олишда тавсия этилади.
Ноннинг махсус қўшимчали турлари кунига 300 граммдан истеъмол қилинса, организмнинг фойдали моддаларга эҳтиёжи тўлиқ қопланади.
Нега асосий қўшимчалар оқ нон таркибига қўшилади?
Чунки жавдар (қора буғдой) уни В1, В2 витаминлари, фолий кислотаси ва темир моддасига бой бўлади. Юқоро навли оқ ун калорияларга тўйингани билан ундаги фойдали моддалар миқдори паст даражада. Шунинг учун оқ ун таркибига жавдар уни қўшилади.
Калорияликлари бўйича нонларнинг қуйидаги турлари фарқланади:
1.калориялари кам бўлган жавдари нон;
2. шакар ва ёғ қўшимчаларисиз буғдойли нон;
3. шакар ва ёғ қўшилган нон;
4.таркибида ёғ, тухум, шакар, сут қўшилган нон маҳсулотлари.
Жавдариқ буғдойли нон бу «қора»ми ёки «оқ» нонми?
Бундай атамалар фақат турмушда қўлланилиб, соф жавдари нон озиқ - овқат саноатида кам ишлаб чиқарилади. Чунки унинг таркибида оқсил кам бўлгани боис оғир, тўқ рангда, зич ҳажмга эга бўлади. Нон таркибига зираворлар таъм бериш ва фойдали моддаларни кўпайтириш учун қўшилади.
Янги нон фойдалими ёки кечагиси?
Янги ёпилган нонни истеъмол қилиш тавсия этилмайди, чунки ундаги крахмал ҳали қуюқ ҳолда бўлиб ошқозонда емирилмай унинг деворларига ёмон таъсир қилади.
Нега қора ва оқ нонларни алоҳида сақлаш керак?
Жавдари нон юқори кислоталикка эга бўлиб, намлигига қарамай узоқ сақланади ва моғорламайди. Буғдойли нонни эса тез моғор босади. Уларни бирга сақлаганда жавдари нон намлиги оқ нонга ўтиб моғор пайдо бўлади, шунингдек, қора ноннинг ҳам суви қочади. Бундан ташқари бирга сақланганда ноннинг ҳиди ҳам ўзгариши мумкин.
Афсуски, ҳозирги кунда ноннинг фойдали турларини ишлаб чиқаришнинг улуши жуда кам. Бу кўрсаткичнинг кўтарилиши соғломлаштирувчи ноннинг фойдасини билган истеъмолчилар талаби, ишлаб чиқарувчилар, соғлиқни сақлаш мутассадилари қизиқишига боғлиқ, албатта.
Доктор Ўктам Муҳаммад Мурод
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 58 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар