Сайт бўлимлари
Сувнинг хосиятсиз хосиятлари
- Подробности
- Бўлим: Саломатлик
- Чиққан санаси: 25 Июль 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Сув ҳаёт манбаи, деймиз. Сувсиз тириклик йўқ. Аммо қандай сувни истеъмол қилиш кераклиги ҳақида гап борганда, бироз истиснога чекинишга тўғри келади. Чунки ҳар қандай маҳсулотни истеъмол қилиш ёки уни яратишда меъёрга амал қилинмаса, бу шубҳасиз, тирик жон учун мадорга эмас, заҳарга айланади. Масалан, қадоқдаги газланган ичимлик сувлари...
ДИҚҚАТ! “ТАҚИҚЛАНГАН”
2007 йил, октябр. Лондон. “Британия озиқ-овқат маҳсулотларини назорат қилиш комиссия”си томонидан 6 турдаги озиқ-овқат бўёқларини ишлаб чиқаришда фойдаланиш тақиқланди. Британия Southampton University олимларининг хулосаларига кўра, бу моддалар болалар организмига салбий таъсир кўрсатади.
Олимларнинг хулосалари шу қадар жиддий эдики, Комиссия бу ранг берувчи моддаларни ишлатишни барча ЕС (Европа стандарт)лари учун тақиқлади. Бироқ... кўпинча бундай маъмурий чораларни амалга ошириш учун бир неча ойлар, баъзан бир неча йиллар керак бўлади. Аммо бу хабарни эшитган Британиядаги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ЕСнинг хулосасини ҳам кутмасдан, бу моддаларни ишлатишдан бош тортишган. Булар, дунё ишлаб чиқариш бозорида ХХ аср охирларида пайдо бўлган E102, Е104, Е110, Е122, Е124, Е129 эди.
Экспертлар хулосасидан кўчирма
Бўёқ ва консервантлар иммунитетга салбий таъсир кўрсатади, табиий ичак микрофлорасини бузади. Бу каби ўзгаришлар онкологик хасталиклар ва қон-томир патологиясига олиб келади. Моддалар алмашинуви бузилади ва жигар фаолиятига қаттиқ зарар етказади.
ЯНА БИР ТАЪҚИҚ
АҚШ, Буюк Британия, Германия ва бошқа мамлакатларнинг озиқ-овқатни назорат қилиш агентликлари газланган сувларда саломатлик учун хавфли саналган заҳарли бензол борлигини аниқлашган. Бензол лейкоз, лифом каби қон касалликларини келтириб чиқаради.
Москва Бош токсиколог врачи Юрий Остапенконинг айтишича, газланган ичимликлардаги бензол миқдори одамнинг заҳарланишига етарли бўлмаса-да, унинг асоратлари сақланиб қолади. Сурункали бензол истеъмоли эса саратон (рак), жигар, буйрак хасталикларини келтириб, қон ҳосил бўлиш жараёнини издан чиқариши мумкин. Салқин ичимликлар ишлаб чиқаришда кенг қўлланилаётган таъм берувчи сикломат, жигарнинг иш фаолиятига салбий таъсир кўрсатади ва иштаҳани очиб, тез-тез чанқатади.
МЕЪЁРДАН ОШГАНДА
Газланган ичимликларни кўп миқдорда ва мунтазам ичиб юрувчи кишилар, айниқса ёш болаларнинг саломатлиги учун бу – катта хатар. Мутахассисларнинг фикрича, бундай ичимликлар ёш тананинг суяк тўқималарини мўртлашишига олиб келади, ошқозон-ичак, овқат ҳазм қилиш ва асаб тизимига ҳам зарар етказади.
ЎН ЙИЛЛИК СИР
Ичимликлардаги аскорбин кислотаси ва сунъий шакар билан бирга юрадиган бензол илк марта 1990 йилда АҚШ мутахассислари томонидан кашф этилган, аммо улар ишлаб чиқарувчиларнинг манфаатини ўйлаб, масалани бости-бости қилиб юборишди. Буни ўн йилдан кўпроқ вақт мобайнида сир тутишди, ҳатто Европа мутахассислари ҳам ушбу хавфдан бехабар қолишди. Барчаси маълум бўлганида эса, улар газли ичимликлар тайёрлаш технологиясини ўзгартиришни таклиф қилишди, холос...
“Айблов хулосаларидан...”
Энг оғир айбловлар Е951 (аспертам), Е952 (цикломат), Е953 (изомальт), Е954 (сахарин)га тушади. Буларнинг барчаси шакар ўрнини босувчилар бўлиб, кўп истеъмол қилиш натижасида мияда ўсимтанинг пайдо бўлишига ҳамда кўриш қобилиятининг сусайишига олиб келиши мумкин.
Янада аниқроғи...
• Бош мия қисмидаги серотонин заҳирасининг емирилиб, заифлашиши ҳамда нобуд бўлиши;
• маниакал депрессия (мувозанатсизлик, чарчоқ, ноумидлик);
• агар ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилинса, шафқатсизлик, зўравонлик, куч ишлатиш каби иллатлар кучаяди.
Бу мудҳиш моддалар сақичлар, газланган сув, айниқса хориждан келтириладиган салқин ичимликларда учрайди.
НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
Бу табиий савол, албатта. Ҳар қандай замонавий модификациядаги озиқ-овқат маҳсулотлари нафакат ёш организмга, балки катталарнинг ҳам соғлигига жиддий хавф солади. Хўш, бунинг учун қандай тутиш керак? Уларни истеъмол қилмасликнинг иложи борми? Балки харид қилаётган маҳсулотларимизнинг қадоқ қоғозига нималар ёзилганлигига жиддий эътибор қаратиш ёки хориждан турли йўллар билан кириб келаётган ичимликлар эмас, кўз олдимизда, ўз юртимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни кўпроқ сотиб олиш лозимдир.
ТАНЛОВДА АДАШМАНГ
Машҳур “Бриллиант қўл” фильмидаги бош қаҳрамоннинг рафиқаси эридан “чет элда “кока-кола” ичиб кўрдингми?” деб сўраган жойи эсингиздами? Ҳа, ўша пайтларда бу ичимлик ноёб эди. Ҳозирда эса беҳисоб ном ва кўринишдаги бу хил ичимликлар юртимиз дўконларида ҳам бисёр. Яхна газли ичимликлар ишлаб чиқараётган компаниялар сони ҳам кундан-кунга ошиб бормоқда.
Ҳозирда республикамиздаги яхна ичимликлар ишлаб чиқариш бўйича энг фаол компаниялар деб қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: ОАЖ "Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd" ишлаб чиқараётган Coca-cola, Fanta, Sprite брендлари, Arktika Bottlers ОАЖ ҚК ишлаб чиқараётган «FUNGO» мевалар шарбати, «Arctea» яхна чойлари, «Fensi», «Arktika», Arktika Premium» газли ва газсиз ичимлик сувлари, шунингдек, “Nestle Uzbekistan”, “Hydrolife Bottlers”, “Arktika Bottlers”, “Oriyon-Z”, “Agromir Group”, “Sevaz-Androniks”, “Zolotaya antilopa”, “Umrbek”, “Shaffof servis”, “Silver”, “Bonaqua”, “Baraka”, “Green World”... Бу ичимликлар нафақат ички бозорда, балки хорижда ҳам ўз ўрнини топишга улгурган, ўз харидорларига эга.
ТАРКИБИГА ЭЪТИБОР ҚИЛИНГ
Илҳом Муҳаммадиев, шифокор: Аввало, сув шунчаки чанқоқни босиш воситаси эмас, балки дармон келтирувчи ичимлик эканини ҳам унутмаслик керак. Шу боис қадоқланган сув харид қилаётганда унинг таркибига эътибор қилинг ва албатта, фойдали микроэлементлар мавжуд бўлган ичимлик сувини танланг. Масалан, таркибида кальций, магний, хлорид, сульфат ва бикарбонат каби моддаларнинг бўлиши ушбу сувларнинг фойдали бўлишини таъминлайди. Масалан, сульфат моддаси овқат ҳазмини яхшилайди, марказий асаб тизимини тинчлантиради. Ана шунда сувнинг ҳақиқатан ҳам дармон келтирувчи хосиятини англайсиз.
Биласизми?
Олимларнинг таъкидлашича, тоза сув узоқ умр гаровидир. Бир кунда бир одам ўз оғирлигининг 1/20 қисмича суюқлик ичиши лозим. (Масалан, 80 кило вазнга эга инсон кунига 4 литр сув.)
ЎЗИМИЗНИКИДАН ҚЎЙМАСИН
Юртимизда маъданларга бой ер ости сув манбалари кўп. Бугунга келиб бундай шифобахш сувларни қадоқлаб аҳолига етказиш ҳам изчил ривожланмоқда. Омонхона, Бўстон, Ситораи Моҳи Хоса, Қашқадарё соҳили, Косонсой, Вандоб, Хонжиза, Сангардак, Бойсун, Фарҳод, Сайроб, Обижалил, Қайнарбулоқ каби ўнлаб масканлар шифобахш сувлари билан машҳур. Бу ерлардаги турли чуқурликлардан олинаётган маъданли сувлар дунёдаги машҳур булоқ сувларидан қолишмайди. Ҳозирда ана шу масканлардан олиниб қадоқланаётган “Боғизоғон”, “Омонхона”, “Афросиёб”, “Севинч” каби сувларни нафақат шаҳарларимиз, балки энг чекка қишлоқлардаги бозор ва дўконларда ҳам учратиш мумкин.
Шоҳ ЖАҲОН тайёрлади
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 98 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар