Сайт бўлимлари
Ҳомиладорликнинг 13 - ҳафтаси
- Подробности
- Бўлим: Ҳомиладорлик тақвими
- Чиққан санаси: 01 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
БОЛАДАГИ ЎЗГАРИШЛАР
20 та тиш шаклланиб бўлди. Ошқозон ости бези инсулин ишлаб чиқара бошлади. Эркак жинсидаги ҳомилада простата бези ривожланяпти. Аёл жинсида эса жинсий ҳужайралар (овогонин) жадал равишда кўпайиб бормоқда.
Ривожланиш самарали илгарилаяпти. Кичкинтойингиз жигари сафро ишлаб чиқармоқда. Келажакда у ёғларни ҳазм қилиш учун керак бўлади. Ичак ҳам ўз фаолиятини бошлаш арафасида. Шу ҳафтадан унда қисқаришлар пайдо бўлади. Айнан шундай қисқаришлар натижасида ютиоган таом тўғри йўналишда ҳаракат қилади.
Бош мия шаклланишда давом этмоқда. Ҳозирда у жуда кичик кўринишдаги катталар миясига жуда ўхшаш. Кичкинтойингизнинг оғирлиги тахминан 10 – 25 гр бўлиб, умумий узунлиги 10 см ча чиқади.
ОНАДАГИ ЎЗГАРИШЛАР
Иккинчи учойликнинг боши одатда хотиржамлик ва оромбахш давр ҳисобланади. Эрта токсикознинг нохуш аломатлари йўқолди. Энди организмингиз янги ҳолатга мослашди. Сиз яна ўзингизни қулай, хотиржам ҳис қила бошладингиз.
Ҳомиладорликнинг 13 – 16 - ҳафтаси оналик “босқичларининг” энг тинч даври ҳисобланади. Ўзингизни кучга тўлгандек ҳис этиб, яна аввалгидек кундалик ишларингиз билан шуғулланишни истайсиз. Агар касаллик ва асоратлар кузатилмаса жисмоний фаоллик мумкинэмас, балки жуда зарур ҳам. Ҳозирча ҳаёт тарзингизни ўзгартирмай ишлашингиз мумкин.
Юриш сиз учун жуда фойдали. Юрганда ҳам икки соатча тўхтамай юриш. Агар чарчаб қолсангиз, ўтириб дам олишингиз мумкин. Ётишдан олдин ҳам кечки сайр учун ярим соат вақт ажратсангиз жуда яхши иш қилган бўласиз.
Одатда 12 – 14 ҳафталик муддатда ҳомиладорларни биринчи ультратовуш текширувига (УЗИ) юборишади. Бу муддатдаги УТТ дан мақсад - ҳомиланинг жойлашишини аниқлаш, туғиш муддатини аниқлаш.
УТТ ҚАЧОН ВА НИМА УЧУН ҚИЛИНАДИ?
Ультратовуш текшируви медицинада янги кашф этилган текширув усуслларидан бири. Биринчи УТТ 1956 йилдагина ўтказилган бўлиб, акушерство ва гинекология соҳасида у ўтган асрнинг 60 – йилларидан бошлаб қўлланилмоқда.
Эндиликда ультратовуш текшируви акушерлик ва гинеколкгияда етакчи усуллардан бири ҳисобланади. Бунга бир қатор сабаблар бор:
* УТТ кичик тос органларининг ўлчами, шакли ва жойлашиши ҳақида тўлалигича маълумот беради.
* Текширув жуда қулай бўлиб, ҳеч қандай тайёрганликни талаб қилмайди.
* УТТ ҳаммабоп.
* Ультротовуш тирик тўқималар учун хавфсиз.
* Текширув оғриқсиз бўлиб, ёқимсиз ҳислардан ҳоли.
* УТ- текшируви реал вақт тартибида ўтказилади. Бу шароит бир қанча имтиёзларни беради.
Ҳомиладорликда УТТ керакми?
УТТ нинг акушерстводаги аҳамияти беқиёсдир. Унгача ҳомиланинг аниқ катталигини, ҳомиладорлик муддатини белгилаш, йўлдошнинг тузилишини ўрганиш, туғма нуқсонларни аниқлаш мумкин бўлмаган. Баъзан туғма нуқсонларни аниқлаш мақсадида ҳомиладор аёл рентгенга туширилган. Лекин барча аёлларнинг бундай теширувдан ўтиши ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас эди. Сабаби бу текширув ҳомилага зарарли таъсир кўрсатиши эҳтимоли юқори.
Гоҳида шундай савол туғтлади: соғлом кишилар УТТ га бормайди, шундай экан меъёрида яхши кечаётган ҳомиладорликда унга бориш шартми? Саволнинг жавоби битта: албатта керак, шарт. Аввало сабабларидан бири, ҳар қандай касалликнинг олдини олган афзал, айниқса акушерликда. Ахир ҳомила ўзи врачга бориб: “Охирги пайтда негадир ўзимни ёмон ҳис қиляпман...”, деёлмайдику.
Ҳомиладорликнинг яхши кечишида УТТ нинг кераклигини бир нечта далили:
* Ҳомила ривожидаги туғма нуқсонлар 90 % ҳолатда соғлом ота – оналарда кузатилади. Бундай нуқсонлар фақатгина профилактика мақсадида УТТ кўригидан ўтганда кўринади;
* Ташқаридан қараганда соғлом кечаётган ҳомиладорликда анчагина нуқсон бўлиши мумкин;
* Клиник текшурувда (қўл билан пайпаслаб кўрганда) биттидан ортиқ ҳомилани аниқ белгилаш мумкин эмас, эгизакларнинг нормал ривожланиши ҳақда гапирмаса ҳам бўлади;
* 50 % аёллар туғруқ вақтини аниқ билишларини таъкидлайдилар. Лекин кўпинча 2 ҳафтадан ортиқ муддатга адашишади. Агар вақтидан илгари туғруқ хавфи рўй берса, 34 ҳафталик ҳомила муддати билан 36 ҳафталик ҳомила муддатига врачлар турлича йўл тутадилар.
Ультро товуш текширувидан қачон ўтиш керак?
Ҳомиладорлик да УТТ га илк бор қачон борган яхшироқ? 15 ҳафтагача бўлган муддатда борган маъқул. Айнан шу даврда қуйидагилар аниқланади:
* Ҳомила борлиги кўринади;
* Тухум ҳужайранинг бачадонда ёки бачадондан ташқарида жойлашганлиги аниқланади;
* Ҳомиладорлик муддати аниқ белгиланади;
* 2 тадан ортиқ ҳомила аниқланади;
* Ёлғон ҳомиладорлик билинади.
Ҳомиладорликдаги кейинги УТТ одатда Ҳомиладорликнинг 18 – 22 ҳафталарига белгиланади. Унда қуйидагилар:
* ҳомиланинг туғма нуқсонлари аниқланади.айнан шу вақтда уларни аниқлаш муҳим. Чунки, бу муддатда ҳозирча ҳомилани олдириш мумкин;
* йўлдошнинг жойлашган ўрни аниқланади.
Ҳомиладорликдаги навбатдаги УТТ кўпинча 32 – 34 ҳафталик муддатларга белгиланади. Бу текширувда:
* ҳомила ривожидаги бирор касаллик аломатлари бор йўқлиги аниқланади;
* йўлдошнинг ва ҳомиланинг жойлашиши кўрилади;
* ҳомилани ўраб турган сув миқдори ва сифати текширилади.
Бу текширувларнинг энг оддийси бўлиб, у бутунлай физиологик соғлом кечаётган ҳомила учундир. У ёки бу камчиликлар кўринганида УТТ яна ҳам чуқурроқ олиб борилади.
Булардан ташқари ҳомилани кардиотокография ва доплерография усуллари билан ҳам текширишни зарур бўлганда врачлар таклиф этишлари мумкин.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 849 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар