Сайт бўлимлари
Ҳомиладорликнинг 4 – ҳафтаси
- Подробности
- Бўлим: Ҳомиладорлик тақвими
- Чиққан санаси: 01 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Ҳомиланинг ташқи қатлами хориальнй гонадотропин номли гормон ишлаб чиқара бошлайди. Айнан шу гормон она организмига белги бериб, аёлнинг ҳомиладор бўлганлигини, энди турмуш тарзини ўзгартириб унга мослашиш лозимлигини билдириди. Бу гормон орқали қисқа вақт ичида уй шароитида қўлланиладиган экспресс – тест ёрдамида ҳомиладорликни аниқлаш мумкин. Лекин ушбу ҳафтада айтиб ўтилган гормон концентрацияси жуда оз миқдорда бўлганлиги учун тестни яхшиси кейинги ҳафтада ўтказганингиз маъқул.
Сариқ танача ишга тушди, энди сиз ҳомиладорликнинг биринчи белгиларини ҳис қилишингиз мумкин.
Ҳозирги кунда ҳомиладорликни аниқловчи экспресс – тестларни ҳар бир дорихонадан топса бўлади. Уларни кутилаётган ҳайзингиз келмаган биринчи куниёқ қўллашингиз мумкин. Лекин аниқ маълумотни бир неча кун ўтгач олишингиз мумкин. Ҳомиладор бўлишни сабрсизлик билан кутаётган ҳар бир аёл бу саволга тезроқ жавоб олишни истайди.
Ўз организмига эътиборли бўлган бўлажак она “гумонли” белгиларни тест жавобидан аввал сезади.
ҲОМИЛАДОРЛИКНИНГ АВВАЛГИ ҲАФТАСИДАГИ ИЛК АЛОМАТЛАРИ
Ҳомиладорлик белгилари ҳақида 170 та аёлдан сўралди, уларнинг натижалари қавс ичида кўрсатилган.
1. НАВБАТДАГИ ҲАЙЗНИНГ КЕЛМАСЛИГИ (34%)
Ҳомиладорликнинг энг кенг тарқалган аломати. Лекин баъзан бу ҳолат организмда гормонал ўзгаришларда ёки турли касалликларда рўй бериши мумкин. Агар аёлда ҳайз даври ўзгарувчан, беқарор бўлса ёки аввалги туғруқдан сўнг қайта тикланмаган бўлса, одатда аёл бундай “кечикишга” бошқа аломатлар сезилмагунча эътибор қилмайди. Бундай эътиборсизлик ҳафталар, гоҳида эса ойларга ҳам чўзилиши мумкин.
2. КЎКРАКНИНГ ЎТА СЕЗУВЧАН, ОҒРИҚЛИ БЎЛИШИ (28%)
Кўпчилик аёллар ҳар сафар ҳайз муддати яқинлашганда шу каби белгиларни ҳис этишади. Ҳомиладорлик аломати бўлган кўкрак оғриғи одатдагидан кучлироқ бўлади. Шубҳасиз, бу ҳам ҳомиладорликнинг кенг тарқалган белгиларидан.
3. ҲИДЛАРГА БЎЛГАН СЕЗУВЧАНЛИКНИНГ ОШИШИ (11%)
Аксар аёллар учун бу энг муҳим аҳамиятга эга белги. Севимли атирлари кутилмаганда тоқат қилиб бўлмайдиган, транспортдаги одамлар эса ўта “сассиқ”, эрининг одеколони эса чидаб бўлмайдиган даражада ёқимсиз ҳидга эга бўлиб қолади.
4. КЎКРАКНИНГ КАТТАЛАШИШИ (8%)
Ҳомиладорликнинг биринчи ҳафталарида камдан кам аёл бу ўзгаришни сезади. Одатда кўкрак охирги ойларда сезиларли даражада катталашади. Лекин кузатувчан бўлсангиз, кўкрагингизнинг озгина катталашганлигини аввалроқ сезишингиз мумкин.
5. ЭРТАЛАБКИ КЎНГИЛ АЙНИШИ (5%)
Баъзи аёлларда тонгги лоҳаслик ёки бошқача қилиб айтганда эрта токсикоз ҳомиладорликнинг 7 - ҳафтасидан бошланиб то 12 - ҳафтасигача давом этади. Лекин айрим ҳолларда кўнгил айниши ундан аввалроқ ҳам бошланиши мумкин.
6. ҚОРИН ОСТИДА НИМАНИДИР СЕЗИШ (5%)
Аёллар буни ички ҳис билан олдиндан сезиш дейдилар. Айримлар қорин остида тортишиш ёки санчишни сезадилар. Гоҳида эса оғриқ кучли ва давомли бўлиши мумкин. Баъзан бўлғуси она нимани ҳис қилаётганлигани аниқлолмайди, фаҚатгина у ерда “нимадир борлигини”, нимадир рўй бераётганлигини сезади.
7. СЕВИМЛИ ТАОМЛАРНИНГ ЎЗГАРИШИ (5%)
Ҳомиладорликнинг илк ҳафталарида бўлғуси оналар иштаҳалари бирдан ортганлигини сезадилар. Бошқалари эса аксинча, иштаҳалари умуман йўқолганлигидан шикоят қиладилар. Кўпчилик аёллар ўз таомномаларини ўзгартиришга мажбур бўладилар. Аввал оддатий бўлган маҳсулотларга энди кўнгил тормай, ёқтирмаганларини эса севиб истеъмол қила бошлайдилар.
8. КАЙФИЯТНИНГ ЎЗГАРИШИ, ЙИҒЛОҚИЛИК (4%)
Айрим аёллар буни ҳомиладорликнинг энг биринчи аломати деб ҳисоблайдилар. Лекин ҳайз олди синдромига йўлиққан аёллар кайфиятнинг тезда ўзгаришини ҳар сафар ҳайз даври бошланиши олдидан ҳис қиладилар.
9. ТЕЗ – ТЕЗ ҲОЖАТГА БОРИШ
Бу белги ҳам баъзи аёлларда ҳомиладорлик аломати сифатида кўринади.
10. ВАЗН ЎЗГАРИШИ
Одатда бўлғуси оналар охириги ойларда вазн тўплашади. Ҳомиладорликнинг биринчи ҳафталарида эса айрим аёллар озишади, вазни камайганлигини кузатишади.
11. ТАНА ҲАРОРАТИНИНГ ОШИШИ
Баъзи аёлларда ҳомиладорликнинг илк ҳафталарида тана ҳарорати 37 – 37,2 даражагача кўтарилади, гоҳида унга бош оғриғи ҳам қўшилади. Агар бунга ҳомиладорликнинг аломатларидан бири бўлган бурун битиши ҳам қўшилса, унда бу ҳолатни осонлик билан шамоллашга йўйиш мумкин.
12. СЕРУЙҚУЛИК, ТОЛИҚИШЛИК
Бу белги ҳам ҳомиладорликнинг илк аломатларидандир. Шунга қарамай серуйқулик бошқа кўплаб сабаблар орқали юзага келиши мумкин.
Кўриб турганингиздек ҳомиладорлик аломатлари жуда ҳам кўп ва турлича. Баъзи аёллар санаб ўтилган аломатларнинг бир қанчасига дуч келсалар, баъзилари эса ҳомиладор бўлганликларини фақатгина ҳайзлари вақтида келмаганлигидан биладилар. Айримлар эса ҳатто бола биринчи бор қимирламагунича ҳомиладор эканликларинидан гумон ҳам қилмайдилар. Яна бир тоифа эса фақатгина қоматларида ўзгариш сезганларида ҳомиладор эканликларини гумон қиладилар. Ҳар қалай бундайлар жуда кам учрайди.
Ҳомиладорлик сизга бахт келтирсин!
Она бўлиш ҳар бир аёл ва қолаверса ҳар бир жуфт ҳаётидаги асосий воқеадир.
Сиз умид қилиб кутган эдингиз, жуда хоҳлагандингиз, ниҳоят у содир бўлди! Сиз ҳомиладорсиз! Сиз бахтлисиз! Ҳаётингиздаги энг катта орзуингизни амалга ошишида хурсандчилигингиз билан бирга хавотир ҳам бор. Атрофингиздагилар ҳали бу янгилик ҳақида билишмайди. Ўзингиз ёлғиз янги ҳиссиёт ва фикрлар қуршовидасиз.
Қийинчиликларга қарамай ҳомиладорлигингиздан чексиз бахтиёрсиз. Ахир у сизни наслни давом эттира олишингизнинг исботидир. У орқали ҳаётингизда янги саҳифа очилади.
Болани тўққиз ой давомида кислород ва озуқа билан таъминлаб, унинг организми учун кераксиз бўлган моддаларни олиб чиқувчи киндик ичакчаси ва йўлдош шакллана бошлайди. Уларнинг ривожланиши ҳомиладан ташқари бўлган аъзолардан бошланади. Улар учта: хорион, амнион ва тухум сариқчаси халтаси. Бу қисмларсиз кичкинтой ривожлана олмайди. Хорион кейинчалик йўлдошга, амнион - ҳомила пуфагига, сариқча халтаси эса киндик ичагига айланади.
Қизиғи шундаки, бу аъзоларнинг шаклланишида оталик генлари онаникига нисбатан фаолроқ бўлади. Азалдан эркакнинг вазифаси – муҳофаза қилиши лозим бўлганларни ҳимоялаш ва ҳаёт давомийлигини сақлаб қолиш бЎлган. Бу масъулият ҳаттоки ген даражасида ҳам кўринади (бошқача қилиб айтганда, сперматозоид эркак организмининг битта – ягона ҳужайраси бўлса ҳам “ўзини ҳақиқий эркакдек тутади”).
Кичкинтойингиз ҳозир бир неча қаватли япалоқ гардишга ўхшайди. Унинг ҳар бир қавати турли аъзо ва тўқималарга асос бўлади. Фарзандингиз келажаги учун бу ўта масъулиятли даврдир. Шунинг учун ҳомиладорликнинг биринчи ҳафталарига тааълуқли тавсиялар ҳозир жуда ҳам муҳим.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 840 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар