Сайт бўлимлари
Ҳомиладорлик
- Подробности
- Бўлим: Ҳомиладорлик тақвими
- Чиққан санаси: 01 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Она бўлиш ҳар бир аёл орзу қилган бахтдир. Ҳомиладорлик белгилари пайдо бўлганда яхшиси врачга бориб учрашинг. Чунки сиз ҳомиладорлик деб ўйлаган белгиларингиз бошқа касалликнинг бошланиши ҳам бўлиши мумкин.
Кўпчилик аёллар ҳайз вақтида келмаганида шундай гумонга борадилар. Ҳомиладорликдан ташқари баъзи бошқа касаллликларда, руҳий зарбада, ҳаёт тарзининг ўзгаришида, иқлим ўзгарганида, айрим дорилар таъсирида ҳам ҳайз кўрмаслик мумкин. Шунинг учун аввал унинг сабабини аниқлаш лозим.
Врачга борганингизда у сизга анализ топширишингизни таклиф этади. Ҳозирги кунда баъзи таҳлилларни врач назоратисиз қилиш мумкин. Бунинг учун экспресс-тестлар мавжуд. У пешоб ёрдамида ҳомилани аниқлайди. Агар кўрсатилган йўриқнома бўйича тўғри амал қилиб текширсангиз тезда натижага эга бўласиз. Бир зумда ҳомиладормисиз, йўқми аниқлаб беради. Салбий натижани кўриб шубҳалансангиз бир неча кундан сўнг таҳлилни такрорланг. Сабаби ҳомиладорликнинг эрта даврида ва пешобдаги модда етарли бўлмаганида ҳам салбий натижа кўрсатилади.
Бўлажак она организмидаги жисмоний ўзгаришларга тўлишиши билаг бирга бачадон ҳажмининг ортиши, кўкракларни катталашишини ҳам қўшиш мумкин. Шу билан бирга қон айланиши, нафас олиши, ва сийдик йўли, овқат ҳазм қилиш аъзоларида ҳам ўзгаришлар кузатилади. Она организмининг барча аъзолари янги ҳолатга мослаша бошлайди.
Бачадон ҳомиладорликнинг бошидаёқ ўзгарар бошлайди. Тўққиз ойда у 50-60 гр оғирлигидан бир кг гача, узунлиги 6,5 см дан 32-33 см гача, сиғими эса 2-3 мл дан 4 гоҳила эса 5 л гача катталашади. Танангиздаги ўзгаришларни сиз 4-5 ойлардан кўришингиз мумкин.
У бутун ҳомиладорлик даврида ўзгариб боради. Чўзилувчан қорин деворлари аста катталашади. Биринчи ойларданоқ кўкрак катталашади, сўрғичлари қорамтир рангга киради.
Қон орқали ҳомилага зарур бўлган барча моддалар етиб боради ва чиқиндилари қайтиб чиқади. Туғруққача онанинг қон томирлари кенгайиб, танадаги қон миқдори 4 л дан 5-6 л гача ортади. Темир моддасига бўлган талаб ортади. Врач кўрсатмаларига амал қилиб темир моддаси бор озиқ-овқат ва дориларни қабул қилиб туриш лозим.
Юрак уриши 3-ойдан бошлаб туғруққача минутига 60-90 тага етади. У катта ҳажмдаги қонни танага ҳайдаб бериш учун тезроқ уради. Барча юрак қон тизими қўшимча оғирликка мослашади.
Нафас олиш аъзоларида ҳам ўзгаришлар рўй беради. Бурундан нафас олиш қийинлашади. Ахир сиз икки киши учун нафас оласиз.
Бачадон катталашиб ошқозон, ичак ва сийдик қопчасини сиқа бошлайди. Лекин онанинг ички аъзолари янги шароитга мослашиб ўсаётган ҳомилага жой бўшатишади.
Ҳомиладорликнинг бошланғич даврида сўлак оқиши, милклар қонаши кузатилади. Стоматолог ҳузурига бориб тишларингизни аввалдан даволатиб олинг. Бу даврдв тишлар кўп карийсга учрайди. Соғлом тишлар овқат яхши ҳазм бўлишининг омилидир.
Прогестерон гормони таъсирида ичак ошқозон каби секин ишлай бошлайди. Оқибатида ич қотиши кузатилади.
Ҳомила катталашиб бачадонни эза бошлайди. Шу сабаб тез-тез ҳожатга бориш хоҳиши бўлади. Унинг устига қон ҳажми кўпайиб буйрак иши ортади.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 879 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар