1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Макияж билан ҳижоб бир-бирига уйғунми?

«Макияж ва ҳижоб» - бу икки сўзни YouTube да қидиришга берсангиз, ҳижобли ёш аёллар макияж техникасини ва улар ёрдамида байрам ёки тўйга ясаниш, бенуқсон ташқи кўринишга эга бўлиш, ҳар куни гўзал кўриниш мумкин бўлган товарлар намойиш этадиган ўнлаб роликлари таклиф қилинади.

Юздаги пушти-қизил ёғупа ва тон, лаблардаги лаб бўёғи, кирпиклардаги тушь ва ҳ.к. - буларнинг барчаси кўплаб мусулмон аёллар учун янги меъёрга айланган бўлиб, улар биргаликда жиддий истеъмолчилар гуруҳини ташкил этиб, глобал миқёсдаги гўзаллик саноатини ишончли тарзда ҳар йили бир неча миллиард долларлик пул айланмаси билан таъминлайдилар.
Fashionista.com портали маълумотларига кўра, 2015 йил айнан мусулмон истеъмолчилар мақсадли мулоқот доирасини ташкил қиладиган дунё ҳалол косметика бозорининг қиймати 16,32 млрд долларни ташил қилди, 2025 йилга келиб эса, 52,02 млрд долларга етиши кутилмоқда.
Юзни безашда, ҳамма нарсада бўлгани каби, бизнинг олийжаноб динимиз ҳам "олтин ўрталиқ"ни тарғиб қилади. Макияж ва ҳар хил заргарлик буюмлари ўз-ўзидан тақиқланмаган. Ўз уйида ва маҳрамлар орасида мусулмон аёл макияжда ва тақинчоқлар тақиб, хоҳлаганича ясан-тусан ва жозибали кўриниши мумкин. Бундан ташқари, кўплаб олимлар мусулмон аёл косметик воситалардан ҳатто ташқи қиёфасини яшириш учун, ўзини соғлом ва обрўли кўриниш бериши учун жамоат жойларида ҳам ишлатиши мумкин.
Лекин «соғлом» ташқи кўриниш ва кўнгилни суст кетказадиган, йўлдан оздирадиган ташқи кўриниш ўртасида ўтадиган чегарани қандай аниқлаш мумкин?
«Ҳар бир аёл яхши биладики, у чиройли, яхши қаралган бўлиб кўриниш учун бўяниши ва бу ишни эркакларни ўзига жалб қилиш учун қилишини билади», - изоҳ беради америкалик Карима Хатиб (Karima Khatib), собиқ исломий мактаб ўқитувчиси.
Макияжнинг ҳалол тугайдиган ва ҳаром бошланадиган миқдорини белгилаш ўрнига, аёлга уни Аллоҳга нима яқинлаштириши ҳақидаги саволга ўзи жавоб бериши учун имконият берилиши керак. Мактаб ўқувчиси бўлган қизимнинг фикрига кўра, асосийси – аёлнинг қандай ниятда макияжни қўллаши асосий аҳамиятга эга:
"Мен каби жуда кўп қизлар макияждан озгина фойдаланади, чунки бизга бу ёқади ва у билан биз ўзимизга кўпроқ ёқамиз. Биз йигитларни жалб қилмоқчи эмасмиз ёки жозибали кўринишни кўзламаймиз. Аллоҳ бизнинг ниятларимизни билади, мана шу муҳимдир. Ундан бошқа ҳеч ким бизни ҳукм қилишга ҳақли эмас".
Аёлларнинг турлича ва кўпинча оқилона сабабларга кўра макияждан фойдаланишини тушуниш муҳимдир. Аёлларнинг косметикадан фақат провокация мақсадида ёки васвасага солиш учун фойдаланади, деб шошилиб хулоса қилиш шарт эмас. Баъзи аёлларда яра чандиқлари, тери тошмалари, кенгайган томирлар, кўз остида қорамтир доғлар ва уларни уялишга мажбур қиладиган бошқа камчиликлар мавжуд. Улар учун макияж ўзини янада кўпроқ ишонч билан ҳис қилиш ва бошқаларга қараганда ёмонроқ кўринишга эга бўлмаслик имконини берад, ўзига эътибор жалб қилиш эмас.
Аёллар кўпинча косметикадан ёшроқ кўриниш учун фойдаланадилар – бу уларга профессионал сабабларга кўра керак. Ишбилармонлик дунёсида ташқи кўриниш ва ёш муваффақият ёки муваффақиятсизликда ҳал қилувчи рол ўйнаши мумкин. Forbes журналида ёзилишича: "Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ўз касбларида кўпроқ муваффақият қозонган аёллар ўзларининг ҳамкасбларига қараганда анча жозибали, кўркам, баландроқ ва ёшроқ кўринишга эга бўлади"
Эркаклар ёш ва чиройли кўринишга мутлақо муҳтож эмаслар, кўпинча ёши улар учун иш излаш ёки ишини сақлаб қолишда тўсиқ эмас. Washington Post газетасида чоп этилган мақолада келтирилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, "ёши катта аёллар бир хил ёшдаги эркакларнидан кўра кўпроқ дискриминацияга учрайди, чунки аёллар учун ташқи кўриниш кўпроқ аҳамиятга эга ва ёш эркакларга қараганда кўпроқ аёлларга таъсир қилади".
"Баъзи аёллар шуҳратпарастликдан эмас, ўзига ишончи пастлиги туфайли безанишади", дейди беш фарзанднинг онаси Асма Мақбул (Aasma Maqbool). - Дугоналаримдан бири собиқ эри томонидан хафа қилинарди. Эрининг сўзларига кўра, у хунук ва ҳеч нарсага ярамас эди. Яна бир дугонам аварияга учраганди ва унинг излари қолган эди, уларни макияж ёрдамида яширишга тўғри келарди. Шахсан мен ёшимдан юз ўгирмасликка ҳаракат қиламан ва юзимни косметика билан озроқ «янгилаб» оламан ювиб ташлайман, сўппайган ва чарчаган кўринмаслиги учун ... "
Ислом аёлларни имонли аёллардан ҳам, имонли эркаклардан ҳам камтарлик талаб қилади. Эҳтиёткор ва маъноли танлов орқали Аллоҳга қаноат қилиш ҳар бир кишининг шахсий танловидир. Мувозанат ва уйғунлик ҳар бир мусулмон ҳаётининг шиори бўлиши керак: кийимдаги, хатти-ҳаракатлардаги, бошқа одамлар билан ўзаро муносабатлардаги мувозанат ва уйғунлик.

Абу Муслим таржимаси

 

Ҳозир сайтимизда 833 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ