Сайт бўлимлари
Аёл рашки
- Подробности
- Бўлим: Бекажон
- Чиққан санаси: 01 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Аёл рашки... Бугунги кунга келиб нозик жинс вакилларининг рашки ҳийлага, айбига тортилган пардага ўхшаб қолди, назаримда. Балки, дабдурустдан билдирган бу мулоҳазани муболағага йўйган бўлишингиз мумкин. Бироқ ён-атрофимизда юз бераётган воқеа ҳодисаларга каттароқ кўз билан назар соладиган бўлсак, чиндан ҳам аёлларимизнинг рашки гўзал туйғудан кўра, гумон ва ўзини оқлаш учун энг қулай воситага айланиб қолди. “Қаерда эдингиз?! Ким билан эдингиз?! Нега телефонингиз “незона? Фалон пайтда ишхонангизга қўнғироқ қилгандим, сизни чиқиб кетган дейишди...” Ваҳоказо ваҳоказо сўроқ саволлар билан эрига ўшшайиб турган аёлдан хунукроқ махлуқ бўлмаса керак дунёда.
Шундайлардан бирини биламан. Мўмин-қобил, топармон-тутармон, тузуккина жойда ишлайдиган эр шўрликнинг тинчини ўғирлади; ҳали ишхонасига, ҳали котибасига қўнғироқ, ҳали ортидан пойлаб юриш... Уйда тергов-сўроқ... Хуллас эркак хотинининг бундай “оташин” рашкидан безиб, кимларгадир ҳавас бўлган ишини ташлаб Россияга кетворди. Энди хотин тинч ва осуда яшаяпти! Эрини рашк ҳам қилмайди, қизғонаман, деб тўполон ҳам кўтармайди. Демак...
Ҳа, худди шундай, оилада эр-ёки хотиннинг бу тахлит рашки психологияда “ундалма рашк” дейиларкан. Яъни, ўзининг турмуш ўртоғига вафосизлигини унга кўчириш ёки ўзининг ишончсизлиги турмуш ўртоғига хиёнат қилишга доим тайёрлиги кабилар бундай рашкнинг манбаи бўлиб хизмат қилиши кузатилган. Эътибор берганмисиз, кимники хулқ-атворида бетамизлик, бузуқлик акс этиб турса, унинг рашки қаҳр-ғазаб билан қоришиб нигоҳларидан ёғилиб туради.
Оилавий ажримларнинг кўпайгани, эр-хотинлар орасига совуқчилик тушаётгани, бир-бирига кечириб бўлмас айбларни тўнкаб, турмушини бузаётганлар учун рашк юзига қора чапланган, боши эгилган мунглигина гуноҳкорга айланди. Яна баъзи бировларнинг рашк важидан кўтарган тўполонининг баҳонаси ҳам киши раҳмини келтирар даражада: “нима қилай ахир, севганимдан, рашк қиламан-да! Агар эримга кўнглим бўлмаса, уни яхши кўрмасам рашк қилармидим?!” Қаранг-а, бу бечора эрини севганидан рашк қилармиш! Майли, бечора “маъшуқа”ни ҳақ деб ҳам ҳисоблайлик, башарти, шундай бўлса, эрига бўлган муҳаббатини нега айнан рашк қилиш билан кўрсатади?! Муҳаббатни намоён этишни, жуфтини ардоқлашини бошқача йўл билан ҳам билдирса бўлади-ку! Масалан, эрининг ишлари юришмайроқ қолса ёинки топгани рўзғорга етмай, хотини истаган кийимини кия олмаса, хоҳлаган тақинчоғини тақолмаса, эрини қўли калталигида ҳам севармикин ўша севгани учун рашк қилган хотин?! Бу саволимга баралла жавоб бера оламанки, ЙЎҚ! Минг афсуски, замонамизга келиб, эрини фақат эри, жуфти ҳалоли бўлгани учун, насибаси қўшилгани, тақдирига битилгани учун, бир сўз билан айтганда Аллоҳ розилиги учун жуфтини яхши кўрадиган хотинларни топиш мушкул бўлиб қолди!
Агар муҳаббат рашкка сабаб бўлгувчи бўлса, Кумуш Отабекни ўзининг устига кундош олишига бир сўз демай рози бўлармиди?! Ўша ҳолатни кўз ўнгингизга келтиринг: “... Мен кўндим... Мен рози...” Сизнингча Кумушбиби учун жондан севган кишисини ёт билан бўлишиш осон кечдими?! У рашк қилмадими, у қизғонмадими? У ҳам аёл эди. У ҳам жуфтини жон қадар севар, севганда ҳам аёллик назокати, нафосати, ҳаёсини унутмаган ҳолатда севарди. Рашкида ҳам ибо, латофат бор эди-ки, унинг биргина “Мен кўндим” деганининг ўзиёқ Отабекни хижолатда қолдирди. Эр киши учун уят ўлимдан қаттиқ, Кумушбибининг жасорати Отабекни уялтирди. Унга бўлган муҳаббатини кучайтирди, ишқини алангалатди.
Давримиз аёллари-чи? Муҳаббатни, рашкни баҳона қилиб эр билан жанжаллашиш, шундоқ ҳам тирикчилик тегирмонида кунда минг марта бўлакланадиган бояқиш эркакнинг асабини бузиш ва энг оғири ўз гуноҳларини ёпиш билан назокатдан йироқлашиб кетяптилар.
Айнан севимли, ардоқли рафиқа бўлиш учун аёл кишидан чуқур илм талаб қилинади. Аслида бизда ана шу илм йўқлиги сабаб, севимли рафиқа бўлиш тарбияси нўноқ бўлганлиги учун ҳам эркакларимизда ўзга боққа бўйлаш одати авжга чиққан. Эркак киши ўзининг қанчалик кераклигини, хотинининг туйғулари ошкор бўлаётганини кўраверса, шунча ундан узоқлашаверади, кўнгли совуб бораверади. Бу эса, сиз рашк қилаётган “ўзга боғнинг олма”сига яхшигина қўл келади.Унутмайлик муҳатарама хонимлар, биз жуфтимизга аёллигимиз учун, сирли, нозли ва албатта заифа бўлганимиз учун учун ҳам севимлимиз. Эркак киши эркакка айланган аёл олдида ўзини заиф ва ерпарчин ҳис қилади. Шундай экан, такрор айтганимиз, эрини феъл-атворидаги носозликлар сабабли ўз хотини хиёнатга ундаб, сўнгра оҳ-воҳ қилиб юришига куясанми, куласанми?!..
Руҳиятшунослар рашкни золимона рашк ва “иззат нафси поймол қилинганликдан” бўладиган рашкларга фарқлайдилар. Золимона рашкни одатда худбин, қайсар, золим, ҳиссий совуқ ва бегоналашиб кетган кишилар юзага келтиради,- дейилади психологик манбалардар.- Бундайлар одатда турмуш ўртоқларига фақат бир буюм сифатида, ўз манфаати, фароғатини қондириш объекти, шахсий мулкидек қарашади. Уларда бошқа одамнинг шахсий хусусиятларини сезиш, ҳурмат қилиш қобилиятлари ривожланмаган бўлади. Иззат-нафси, шаъни камситилганликдан бўладиган рашк- бу одатда ҳаяжонланадиган, ҳар нарсадан гумонсирайверадиган, ўзига ишонмайдиган, хавф-хатар ва нохушликларни бўрттиришга мойил, нуқсонлар мажмуасидан жабрланувчи одамларга хосдир.
Рашк илоҳий туйғу. Қолаверса, рашк мўмин кишига хос хусусият. Аммо мўътадил, васваса даражасига ўтмаган рашк яхши сифатдир. Айниқса, аёл зоти учун рашк- гўзаллиги ва нафосатининг бир қирраси бўлмоғи лозим. Ана шунда рашк билан шубҳа –гумон фарқланади.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 480 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар