Сайт бўлимлари
Маҳбуба рафиқанинг етти вазифаси
- Подробности
- Бўлим: Бекажон
- Чиққан санаси: 17 Сентябрь 2015
- (Нашр қилинган санаси)
«Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қайси аёл эри ундан рози бўлган ҳолда вафот топса, жаннатга киради» (Ибн Можа ривояти).
Мусулмон одамга турмушга чиққан аёл эри олдидаги Ислом дини кўрсатган вазифаларни адо этмоғи лозим бўлади. Улар ичида энг муҳимлари қуйидагилар:
1. Эрининг ҳурматини жойига қўйиб, унга итоат қилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар инсонга сажда қилиш мумкин бўлганида эди, аёлни ўз эрига сажда қилишга буюрган бўлардим» (Насоий, Аҳмад ва Ҳоким ривояти). Бундан мурод эрига сажда қилдириш эмас, балки эрнинг фазли ва унинг ҳаққи қанчалар улуғлигини баён қилишдир.
2. Аёл эрининг мол-мулкини муҳофаза қилади.
«Сизларга эркак киши эга бўладиган яхшилик ҳақида хабар берайми? У солиҳа аёлдир-ки, эри унга қараса, сурур бахш этади, буюрса, итоат қилади ва бирор жойга чиқса, унинг мол-мулкини муҳофаза қилади» (Абу Довуд ривояти).
3. Ўз гўзаллигини фақат ўз эрига тақдим қилади ва ўзини номаҳрам нигоҳлардан сақлайди.
«Қайси бир аёл эрининг уйидан бошқа жойда кийимларини ечса, ўзи билан Аллоҳ азза ва жалла ўртасидаги ҳаё пардасини йиртибди» (Аҳмад, Ибн Можа, Ҳоким ривояти).
4. Оилавий сирлар ҳамда жинсий муносабатларни бошқаларга ошкор қилмайди.
«Қиёмат куни Аллоҳ наздида энг улуғ омонатга хиёнат қилиш- бу бир инсон аёлига яқинлик қилиб, сўнг унинг сирини ошкор қилишидир» (Абу Довуд, Аҳмад ва Байҳақий ривояти). Демак, эр ва хотин ўртасидаги сирни очган кимса қиёматда энг тубан даражада бўлиш билан бирга, энг аҳамиятли омонатга хиёнат қилган ҳисобланар экан.
5. Эрининг жинсий эҳтиёжини қондиради.
«Агар эркак аёлини тўшагига чақирса-ю, у келишдан бош тортса, фаришталар уни тонг отгунча лаънатлайдилар» («Фатҳул Борий ъала Саҳиҳул Бухорий»).
6. Эрини беҳудага ғазаблантирмайди.
Ҳадисларнинг бирида «Эрини ғазаблантирган аёлнинг то эри рози бўлмагунича намозлари қабул бўлмайди ва ундан осмонга яхши амал кўтарилмайди», дейилади (Ибн Ҳиббон ривояти). Аммо шариатда таъқиқланган ишларда эрига итоат қилинмайди ва ушбу сабаб билан эрини дарғазаб қилса, гуноҳкор бўлмайди.
7. Айрим ишлар учун эридан рухсат олади.
«Аёл киши учун эри борида унинг изнисиз рўза тутиши ва унинг изнисиз уйига бировни киритиши ҳалол эмас» (Бухорий, Муслим ва бошқалар ривоят қилган). Бироқ, эрнинг ҳам асоссиз равишда ҳали уни, ҳали буни таъқиқлашга ҳаққи йўқ.
Абу Муслим тайёрлади
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 823 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар