1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Муслималар учун энг муҳим ўн қоида

Дунёда бирор аёл зоти йўқки, эри уни севишини хоҳламаса. Ҳар бир аёл эри у билан бахтли ҳаёт кечириши истайди, бироқ бунинг учун эрининг қалбини забт этиши лозим. Қуйида муслима аёллар учун ўз эрларини қалбларига йўл топишга туртки бўладиган бир нечта тавсияларни берамиз.

1. Турмуш ўртоғингиз учун жозибадор бўлинг.
Ўз турмуш ўртоғингизни кўнглига йўл топишда Аллоҳ томонидан берилган гўзалликдан фойдаланинг.
2. Уни яхши кафиятда кутиб олинг
 Тасаввур қилинг, эрингиз чиройлик кийиниб олган аёл, меҳр билан тайёрланган таом, гўзал тарбияли болалар кутиб ўтирган покиза уйга кириб келди - буларнинг хаммаси эрингизнинг сизга мухаббати ошишига хизмат килмайдими? Энди иккинчи тараф бунга жавобан нима килишини тасаввур килаверинг. 
3. Жаннат хурларининг таърифларини кўриб чиқиб, уларга ўхшашга харакат қилинг.
Қуръон ва Хадисларда жаннат аёлларини ипакдан булган либослар кийишганлиги, кўзлари катта, тим қора эканликлари, эрига куйлаб беришлари в.х.к. каби маълум сифатлари билан таърифлаган. Эрингиз учун ипак либосларни кийиб, кўзларингиз "каттайиши" учун қовоғингизга тенлар қўйиб, эрингизга куйлаб беринг.
4. Уйингизда тақинчоқларни тақиб, ясаниб юринг.
Қизлар ёшлигиданоқ Қуръонда сифатланганидек зираклар тақиб, чиройлик кийимлар кийиб, ясаниб юришади. Хотин булиб, эрингиз учун ясаниб, чиройлик кийимлар кийиб юринг.
5. Эрингиз билан хазил қилинг, ўйнашинг.
 Шу ўринда бир сир: эркаклар хазил килиб турадиган, беғубор аёлларга талпинишади. Бир куни Росулуллох соллаллоҳу алайхи ва саллам  саҳоба Жобир розияллоҳу анхуга эри билан хазил мутойиба қиладиган аёлга уйланишларини айтдилар.
6. Эрингизга қилаётган ишлари учун қайта-қайта миннатдорчилик билдиринг.
 Бу энг мухим услублардан бўлиб, дузахдаги аёлларнинг сифатларига зиддир.
7. Уйингизда тортишув алангасини келтириб чиқарманг. Уни оддийгина "Кечиринг" деб, сўндиринг, хатто сизнинг айибингиз бўлмаса ҳам.
Качонки сиз тортишсангиз, факат еққа мой сочасиз. Қаранг, сиз осонгина, бир оғиз:"Қулок солинг, мен афсусдаман. Келинг, тортишмайлик", деб айтсангиз ҳаммаси қандай булади-я. (Олам гулистон).
8. Доимо эрингизга ёқишга интилинг, чунки у Жаннатга киришиз учун калитдир
Росулуллох соллаллоҳу алайхи ва саллам бизларга эри ундан рози булган холатда вафот этган аёл Жаннатга киради, деб таълим берганлар.
9. Қулок солинг ва итоат этинг!
Эрга итоат қилиш фарздир! Эрингиз - оила рахбари. Унга бу масъулиятни хис этиб, сизни хурмат килишга имконият беринг.
10. Аллоҳ таолога никоҳингиз ва ўзаро муносабатларингизни муваффакиятли қилишини сўраб дуо қилинг
Барча яхшилик - Аллоҳдан. Хеч качон Аллоҳ таолодан бу хаёти дунёда бошланиб, Ўзининг фазли-мархамати ила Жаннатда ҳам давом этадиган никоҳингизни гўзал бўлишини сўраб дуо қилишни унутманг.
Аллоҳ барча оилаларга бахтли хаёт кечиришини насиб этсин. Омин.

Саноуллоҳ Неъматуллоҳ ўғли тайёрлади

Ҳозир сайтимизда 804 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ