Сайт бўлимлари
Чиройни яширмайдиган ҳижоб
- Подробности
- Бўлим: Бекажон
- Чиққан санаси: 12 Июль 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Аллоҳ таоло аёлларга зийнатларини бегона кўзлардан асрашни буйриган. Бунинг учун рўмол билан ўраниш етарли ҳисобланмайди. Кийим нафақат тор, шаффоф, ёрқин рангли бўлмаслиги балки эътиқодли аёл юзида ҳам пардоз-андоз бўлмаслиги ва ширин (муаттар) ҳид таратмаслиги ва камтаринлиги билан ажралиб туриши керак, шуларга амал қилмаган муслима аёл ўз парвардигори Аллоҳ таолонинг буйруғини бажарамаган ҳисобланади.
Кўрсатиш эмас - яшириш керак
Косметика ва зеб-зийнатлар билан фойдаланган аёл ўзини атрофдагилар учун янада дилбар, жозибали қилади. Аллоҳ таоло муслима аёл учун фақат ўз эри учун, маҳрам эркаклар учун ҳамда муслима аёллар учун зийнатларини кўрсатишга рухсат берган. Уйидан ташқарида муслима аёл бегона эркакларга ўз чиройини кўрсатиш тақиқланган, кўчага чиққанида эса, ҳижобда бўлиши буюрилган, ҳудди марваридни чиғаноғи яширгани каби. Бу ҳақда Аллоҳ таоло қуйидаги оятда огоҳлантиради (маъноси): «Виқор билан уйингизда ўтиринг. Илгариги жоҳилиятнинг очиқ-сочиқлиги каби очиқ-сочиқ юрманг. Намозни тўкис адо этинг, закот беринг, Аллоҳга ва унинг Расулига итоат қилинг.» (Аҳзоб сураси, 33-оят).
Ҳижобнинг асл маъно мақсади ҳам шу, яъни чиройни кўрсатиш эмас, уни яшириш керак. Бу ҳақида Қуръони каримда ҳам зикр қилинган (маъноси): «Сен мўминаларга айт: Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, магар зоҳир бўлган зийнатлар бўлса (майли). Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар. Зийнатларини кўрсатмасинлар, магар эрларига ё оталарига ё эрларининг оталарига ё ўғилларига ё эрларининг ўғилларига ё ака-укаларига ё ака-укаларининг ўғилларига ё опа-сингилларининг ўғилларига ё аёлларига ё ўз қўлларида мулк бўлганларга ё (аёлларга) беҳожат эркак хизматчиларга ё аёллар авратининг фарқига бормаган ёш болаларга (бўлса майли). Махфий зийнатларини билдириш учун оёқларини (ерга) урмасинлар...» (Нур сураси, 31 оят). Бу ояти каримдан биз билиб оламизки, аёл киши тарафидан ўзига бўлган кераксиз эътибор ҳижобнинг асл маъно-мақсадига зиддир.
Фотима розияллоҳу анҳонинг ўранишлари
Муслима аёл ўзини қандай тутиши кераклигига мисол саҳоблар ҳаёти, салаф солиҳлар мисолида жуда кўп учрайди. Бу ерда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассломнинг қизи билан бўлиб ўтган воқеани эслаб ўтиш ўринлидир. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари “Ҳадис ва Ҳаёт” китобининг “Нубувват хонадони хонимлари” деб номланган жузида ривоят қилиб ўтган: Бир куни Асма бинти Умайс розияллоҳу анҳо кўргани келди. Фотима розияллоҳу анҳо Асмага секингина:
«Аёлларга қилинадиган нарсани ёқтирмайман. Устига бир кийимни ташлаб қўйилади. Бу уни васф қилиб туради», дедилар.
«Эй Расулуллоҳнинг қизи, мен сенга Ҳабашистонда ўзим кўрган нарсани кўрсатайми?» деди.
Асма Ҳабашистонга ҳижрат қилганлардан эди.
Фотима розияллоҳу анҳо:
«Қани, кўрсат-чи», деди.
Асма хурмонинг хўл шохидан олиб келишни сўради. Уни эгиб сўрининг устига ўрнатиб, тобут қилиб кўрсатди. Сўнгра унинг устига кийим ташлади.
Буни кўрганда Фотима розияллоҳу анҳо табассум қилди. Ўша кундан бошқа вақтда табассум қилмаган эди. Кейин Асмага синиқ овоз билан:
«Бу қандоқ ҳам яхши ва қандоқ ҳам гўзал! Аёл киши эркак кишидан ажраб туради. Сен мени сатр қилганингдек, Аллоҳ сени сатр қилсин. Агар ўлсам, мени Али билан сен ювгин. Бошқа ҳеч ким устимга кирмасин», деди» (Ибн Саъд. «Тобақот»).
Яъни, ўлганларидан сўнг ҳам бегона кўзлардан сақланишни истадилар... Қаранг бу аёлда қанчалик ҳаё ва иффат мужассам, Субҳаналлоҳ. Бир тасаввур қилиб қўринг-а, ҳатто ўлимларидан сўнг ҳам таналарини бегона назардан сақлашга бўлган ҳаракатлари... Аллоҳ таоло бизнинг аёлларга ҳам Фотима розияллуҳу анҳо ва бошқа салаф солиҳа аёлларнинг иймони даражасига етишни насиб қилсин. Ҳамда бизнинг аёллар ҳам умматнинг энг яхши аёллари каби солиҳ амаллари билан динимизга хисса қўшсин!
Ҳижобни нотўғри адо қилиш фитнага сабаб бўлади
Аёл киши жамиятда пардоз-андоз, атир ҳиди, зеб-зийнатлари билан пайдо бўлар экан, бу унинг фитнага қўйган биринчи қадами бўлади. У нафақат ўзи Аллоҳ тақиқ қилган нарсани бузади, балки ўзи жалб қилган эркакларнинг ҳам гуноҳ қилишига йўл очиб беради.
Шунинг учун ҳам муслима аёл бундай қабиҳ амаллардан иложи борича узоқда бўлиши керак бўлади. Бу ҳаракат учун сарф қилган куч қувватларини бошқа ишга масалан, ўз эри учун жозибали бўлишга сарф қилса фақат яхшилик бўлади, Инша Аллоҳ.
Интернет маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 848 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар