Сайт бўлимлари
Аёл ким?
- Подробности
- Бўлим: Бекажон
- Чиққан санаси: 12 Август 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Аёл ким? Бироз жумбоқли савол-а? Аёлнинг ўзи ҳам тушунмас сирли олами, нозик қалби бизни ҳайратда қолдиради. Аёл бир зумда қушдек чақнаса, бирпасда англаб бўлмайдиган тушкунлик қуршовида қолади. Биз сиз ҳам билган, кузатган ҳаётий воқеалар асосида аёлнинг мардлигию, матонати баъзан эса эркакларнида қойил қолдирадиган шижоати ҳақида ҳикоя қилмоқчимиз.
Дилдора тақдирга ишонарди. У ҳамма нарса илгаридан белгилаб, инсоннинг тақдири пешонасига битилганидек бўлади деб ўйларди. Унинг шу қараши турмушга чиқиш вақтида ҳам билинди. Ота-онаси яхши бола экан, иши тайин, ичмайди, чекмайди деганида демак мана шу йигит менинг қисматим экан деб тўйга осонгина розилик берди. Куёв ҳақиқатан ҳам оғир-вазмин, уйим-жойим дейдиган чиқди. Икки ёш бир-бирига ўрганишди, севиб турмуш қуришмаган бўлсада, рисоладагидек рўзғор тебратишарди. Орадан икки-уч йил вақт ўтди. Оилада туғилган икки ўғил ўзлари билан янгича файз, қувонч олиб келишди. Фақат нимагадир Дилдора эрининг ишда ушланиб қолдим, энди сафарга тез-тез чиқарканман каби гапларидан шубҳалана бошлади. Аёлнинг кўнгли сезгир бўлади. У эридаги ўзгаришни дарров пайқади. Бироқ, табиатан вазмин яралган аёл эрини тергов қилишни, унга қаттиқроқ гапиришни ўзига эп кўрмади. Эркак жаҳли чиқса бақириб хумордан чиқиши мумкин. Аёллар эса одатда бундай вақтда кўз ёши ўкиб хумордан чиқадилар. Дилдора ҳам бор аламини йиғидан олди. Одатдаги кунларнинг бирида, эри шошиб ишга кетди-ю, қўл телефонини уйда унутиб қолдирди. Дилдора аёлларга хос қизиқувчанлик билан эрининг телефонини титкилашга тушди. У эрига келган хабарларни бир-иккитасини ўқиб тугунмаган ҳам эдики, телефондан янги хабар келгани ҳақида овоз эшитилди. Дилдора энг янги хабар нима ҳақида экан деб уни очишга киришди.
“Достон, яхшимисиз, Фариданинг памперси тугади, унга упа, крем, болалар совуни олишни ҳам унутманг”.
Аёл бир зум каловланиб қолди. Балки биров рақам теришда адашгандир деб ўйлади-ю, хабардаги эринниг исми ёзилгани бу ўйини йўққа чиқарди. Қизиқ, эримнинг қизи борлиги учун қизингиз бўлса яхши бўларди десам, шу икки ўғил ҳам етади деркан-да. Қизалоқнинг онаси албатта, мендан ёш бўлса керак. Менга памперсга пул бермасдилар, унга ўзлари олиб бориб берарканлар-да. Аёл турл ўй-хаёллар қуршовида боши оғриб кетди. У энди нима қилишни ўйларди. Эримни боплаб шарманда қиламан, жанжал кўтараман деган ўй унга қанчалик тез келган бўлса, ундан ҳам тезроқ тарк этди. Эрим нозикроқ жойда ишлайди, бу сир ошкор бўлгудек бўлса уни ишдан бўшатишлари аниқ. Эри ишдан келганида аёл овқат тайёрлади-ю, эрини кузатди. Хиёнатнинг ўткир тиғи томоғида турган бўлсада, у ўзини босишга, эри билан бемалол уруш-жанжалсиз гаплашишга куч топа олди. Достон у ўйлаганидек ўзини оқламади, хиёнатини очиқдан очиқ тан олди.
-Қизимнинг онаси уни туғаётган вақтда оламдан ўтгач, уни бувиси боқишга мажбур бўлди. Ҳақиқатни билдинг, қандай қарорга келиш ўзингга ҳавола, - деди эри.
Аёл сабри матонати чексиз, феъли тушуниксиз аёл қалбида нима кечаётган экан? У бир зумда хиёнатдан жабр кўрагн кўнгли вайрон рафиқадан меҳрибон ОНАга айланди. Унинг кўз олдида онасиз қолган, жажжигина гўдак гавдаланди-ю, беихтиёр йиғлаб юборди. Унинг нима учун йиғлаётганини англаш қийин эди. Ўзининг арзон қадригами, муҳаббатига муносиб жавоб қайтмаганигами ёки гўдак қизалоқнинг тақдиригами? Дилдора яна ҳаммасини тақдирга йўйди. Қаранг, қизим йўқ деб ўксиб юрардим, Яратган қиз ам берган экан-да. Мен бор эканман, сизнинг қизингиз бошқа хонадонда яшашига йўл қўймайман. Уни шу бугуноқ уйга олиб келинг. Достон аёлининг бағрикенглигини биларди, бироқ, барибир бу қарор уни гангитиб қўйди. Дилдора айтганидан қолмади, қизчани ўз тарбиясига олди. Гарчи, қизча хиёнатни эслатиши мумкин бўлсада, аёл унга ўгайлик қилишни хаёлига келтирмасди.
Азиз муштарий, айтинг-чи, сиз ҳам ана шундай олийжаноблик қила олармидингиз?
Зуҳра РЎЗИЕВА
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 844 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар