1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

«Тарбияли хотун»

Қачонлардир бир уламонинг шу номли китобига кўзим тушган эди…
Хотинлар учун тарбия муҳим. Бугун ҳар қачонгидан муҳим. Чунки авлодни одам қиёфасига келтирувчи зотлар азиз аёллардир. Мен ҳавас қилиш учун ўнлаб хотинларни хаёлдан ўтказаман. Мукаммал, тарбияли хотинларнинг нақадар ноёблигидан айфсуслар чекиб бошимни чангаллайман.
Агар хотин гўзал бир исломий тарбия кўрган бўлса, эрнинг бахти, фарзандлар саодати шудир.
Агар хотин тарбияли бўлса, ғам-қайғулар унитилади, мушкул муаммолар дарҳол ҳал бўлади.
Агар хотиннинг тарбияси жойида бўлса, қоп орқалаб шаҳарма-шаҳар юрмайди, эрининг ҳалол йўл билан топган ризқига қаноат қилади…
Агар хотин…
Умуман, яхшиликда, яхши ва тарбияли хотинларда гап кўп.
Расулуллоҳ с.а.в. айтадики: «Хотинларнинг яхшиси эрининг кўзини қувонтирадигани, амрига итоат қиладиган ва у ёқтирадиган нарсасини ёқтирадиган ва ёқтирмайдиганини ёқтирмайдиган бўлади».
Алишер Навоий «Маҳбубул қулуб» асарида ёзади: «Яхши хотин — оиланинг давлати ва бахти. Уйнинг озодалиги ундан, уй эгасининг хотиржам ва осойишталиги ундан. Ҳуснли бўлса, кўнгил ёзиғи, хушмуомала бўлса, жон озиғидир. Оқила бўлса, рўзғорда тартиб-интизом бўлади, асбоб-анжомлар покиза ва саранжом бўлади».
Хотинлар тарбиясиз бўлса, жамият фасодга учрайди.
Бир куни бир хотин автобусда нимадир деб хархаша қилган уч-тўрт яшар ўғилчасининг юзига тарсаки тортди.
Бир куни бир хотин бозорда, оломон ичида эрига қўлини бигиз қилиб, шанғиллаб узоқ маъруза ўқиди.
Бир куни бир хотин бегона бир эркакка гап отиб, эркакчасига ҳақорат қилди.
Бир куни бир хотин…
«Тарбияли хотун» — қачонлардир бир уламонинг шу номдаги китобига кўзим тушган эди.
Таассуфки, китобни кўрган эдим, холос.

Баҳодир НУРМУҲАММАД

Ҳозир сайтимизда 837 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ