Сайт бўлимлари
Жаҳл устида талоқ тушмайди, деган гапни эшитган эдик
- Подробности
- Бўлим: Оилам
- Чиққан санаси: 05 Май 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Савол: Ассаламу алайкум муҳтарам шайх хазратлари. Жаҳл устида талоқ тушмайди, деган гапни эшитган эдик. Бир киши аёлини жаҳл устида сен ўн кундан кейин уч талоқсан деган бўлса талоқ тушадими? Эри афсусда! Жавобингиз учун раҳмат!
Жавоб: Талоқ жаҳл бўлмаса бўлиши мумкин эмас. Ҳамма талоқ жаҳлдан келиб чиқади. Ёки сиз борор кишини хурсанд бўлиб тургандан хотинини талоқ қилганини кўрганмисиз? Сиз гапни тушунмаган бўлсангиз керак.
Аслида гап бундай.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Иғлоқда талоқ ҳам, қул озод қилиш ҳам йўқ», дедилар».
Абу Довуд ва ал-Ҳоким ривоят қилишган.
«Иғлоқ» сўзи луғатда «беркитиш», «ёпиб қўйиш» маъносини англатади. Уламоларимиз ушбу ҳадисдаги иғлоқдан нима кўзлангани ҳақида турлича фикрга борганлар.
Шофеъий, моликий ва ҳанафий уламолар «иғлоқ»дан мурод «мажбурлаш», деганлар.
Имом Аҳмад ва Абу Довуд эса, «иғлоқ»дан мурод «ғазаб», деганлар.
Яъни, қаттиқ ғазаб туфайли ақли бошидан учган кишининг ҳам талоғи тушмайди. Бу жуда ҳам нодир бир ҳолат бўлиб, фуқаҳоларимиз: «Осмон билан ернинг фарқига бормайдиган даражада аччиғи чиққан одамнинг талоғи тушмайди», деганлар.
Аслида эса, ғазаби чиқмаган одам талоқ ҳам қилмайди. Яъни, ҳамма талоқлар аччиғи чиққан одамлар томонидан қилинади.
Жумҳури уламолар: «Ушбу ҳадисга биноан бировнинг мажбурлаши ила ноилож қолиб қилинган талоқ ҳам тушмайди», деганлар.
Ҳанафий мазҳаби уламолари эса: «Мажбурланган кишининг талоғи ҳам ҳазиллашган кишининг талоғи каби тушади», деганлар. Чунки, у агар ундан келиб чиқадиган натижадан рози бўлмаса ҳам, ўзи талоқни қасд қилган.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 116 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар