Сайт бўлимлари
Кўзингизни каттароқ очинг!
- Подробности
- Бўлим: Оилам
- Чиққан санаси: 07 Февраль 2014
- (Нашр қилинган санаси)
...Бироқ, бундай оилалар фарзандларини эса зино қолқонлари кўчада кутиб туради интернет клублари, дискотекалар, "Янгиобод бозори". Ҳа-ҳа, пойтахтимизда бир жой борки, у ерда қонун тарафдан таъқиқланган фаҳш киноларни бемалол сотиб ўтиришади —- худди бозорда олма сотгандай. Яна ким дейсизми? Вояга етмаган ўспиринлар! Уларни «порно»маҳсулотлар савдоси учун жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлмаса керак. Бўлмаса бемалол оғзини тўлдириб "Ока, «порнуха» бор" дейишмасди... Ҳозирги кунда мамлакатимизда кенг тарқалаётган иллатларнинг бири бу зинодир. Тўғрироғи, у иллатларнинг пешқадами десам, адашмайман. Зино қадим-қадимдан инсонларни фақирликка тушириб, соғлиғини кетказиб, дўзахга йўлланма олишда яқиндан ёрдам бериб келган. Турли даврларда бу иллат билан жамиятлар турлича курашиб келган. Ислом жамияти бу иллат билан Яратганнинг ёрдами билан мана бир неча йсрлардирки, курашиб келмоқда.
Аммо инсоннинг нафсидек бузуқ нарса бор экан, бу иллат ҳали яна қанчадан-қанча одамларни ўз қулига айлантириши мумкин. Ҳозирда айрим фуқароларимиз зино ботқоғига қулоғигача ботиб кетяпти. Мен бошқа дин вақиллари ҳақида эмас, балки ўзини мусулмон ҳисоблаган ва шунга қарамасдан зино қулига айланаётган кишилар ҳақида гапирмоқчи эдим. Уларни ажратиб олиш жудаям қийин: улар биз каби оддий кишилар, мусулмончилик амалларини бажарадилар, дастурхондан тураётганда дуои-фотиҳасиз турмайдилар. Лекин вақти бемаҳал ичкилик ичиб, зино ҳам қилиб турадилар. Уларнинг қулоғига зинонинг ҳаромлиги ҳақида қанчапик кўп қуйсангиз ҳам, инсон соғлиғига зарари кўплиги ҳақида қанчалик куйиниб гапирсангиз ҳам, турли форум ва сайтларда, радиодастурларда бу мавзуда соатлаб гапирилса ҳам, газета ва журналлар бу мавзуга кўп марта тўхталсалар ҳам зино қилишдан қайтадиган одамлар сони жуда ҳам камайиб кетмади.
Зониялар билан айшу ишрат қилиб юрган бўйдоқ йигитга «Нега зино қиласан? Ўзингга шунақа хотин учраса нима қиласан?» деб сўралганда, у керилиб шундай жавоб беради: «Бунақа қизлар билан мазза қилиб, уйда ўтирадиган, кўча кўрмаган қизга уйланиш керак!» Лекин ҳозир ҳеч кимга сир эмас, тиббиётда пул учун ҳеч нарсадан қочмайдиган, қизларга зино қилиши учун улкан имкониятлар очиб бераётган гинеколог-врачлар бор. Аввалига ўйлардим, наҳотки ўзига шунақа келин келиши мумкинлигидан қўрқмайди булар деб. Кейин битта гинеколог аёлнинг гапини эшитганим-да оғзим очилиб қолди: «Мен мана шу иш орқасидан бир ярим йил ичида «ДОНС»ли бўлиб олдим. Уларни тушунаман, ҳар бир аёл бахтли бўлишга ҳаққи бор. Мен уларга имконият яратиб беряпман. Менга пулини яхши тўласа бўлди, гуноҳи ўзига». Турмушдан қайтгандан сўнг баъзи аёллар бошқа ялло қилиб юрган зонияларга ҳаваси келиб, ўз танасини бировлар ихтиёрига бера бошлайдилар. Бундай аёлларни кўрсам жуда ҳам ичимдан эзиламан. Лекин шунақа аёлларни йўлдан уриб, зино қилишга даъват қилаётган эркаклар-чи? «Ҳей биродар, нега зино қиласан? Ахир бу ишнинг ҳаромлиги ва катта гуноҳлиги ҳақида эшитмаганмисан?» деб қайтаришга ҳаракат қилсак, «Бевани кўнглини олсанг савоб бўлади!» деб ҳаромни ҳалолга чиқариб, мақтаниб ҳам қўйишади. Мен ҳозир ...хиёбони, Қатортол ёки бошқа ерларда «тирикчилик» қилаётган зониялар ҳақида гапирмадим. Кўпчилик эркаклар уларга нафрат билан қарайди: «Ақли бор киши бундайлар билан учрашмайди!» дейишади. Улар Яратгандан қўрққани учун шундай деяпти деб хурсанд бўлиб: «Нимага?» деб сўрайман. Уларнинг эса: «Билмайсанми, касалнинг конику булар, беш минут лаззатдан кейин 100 долларга даволаниш — бу аҳмоқнинг иши ёки сохта лаззат учун пул тўламайман» деб кўйишади. Касал зониялардан ҳазар қиладиган бундай эркаклар ўзига бошқа «тозасини» топишга интилиши ачинарли ҳолдир.
Ҳа майли, бу зонияларни четга сурчб туриб, балки ўз маҳаллаларимизда, ишхонамизда, атрофимиздаги ва энг ачинарлиси қариндош-уруғлар орасидаги маънавий бузллиб кетаётган аёллар ҳақида гап очмоқчиман... Тўғри, улар ўз баданларини зониялар каби нақдга очиқдан-очиқ пулламаётгандир, аммо нафс гирдобига ботиб кетаётгани, ўзига «спонсор» топиб олиб, «Ҳаёт лаззатини» тўлиқ ҳис қилишга уринаётгани ҳақиқатдир. Уларнинг калта, елкалари очиқ кўйлаклари-ю, тилло ранг сочлари хақида гапирмасам ҳам бўлади. Бу мавзу сийқаси чиқиб кетган. Биз шундай аёлларни қайтаришга канчалик ҳаракат қилмайлик, ёнини оладиганлар сероб. «Аёл киши ҳам тирик жон, унинг ҳам нафси бор Нафсини қондиролмай стрессда юргандан кўра ўзига ишончли бир эркак топиб олиб, ўша билан учрашиб юрса, бунинг нимаси ёмон? Бунинг устига агар топармон бўлса, аёлни ками-кўстига ёрдам беради», дейди бундай ҳимоячилар. Бу гапларни аёллар айтса тушунишга ҳаракат қилардим лекин ҳимоячиларнинг аксарияти эркаклардир. Ҳозирги даврнинг уддабурон йигитлари ҳар тарафлама илғор бўлиш ҳаракатида. Энг янги моделдаги қиммат «сотка»лар (албатта "золотой" номерли бўли-ши керак), чиройли янги автомо-биллар (рақам бу ерда ҳам катта аҳамиятга эга), кийимларини эса айтмаса ҳам бўлади — моданинг охирги қичқириғи ва албатта ёни да бир гўзал жонона. Уни кўрганда бошқа эркакларнинг кўзи ўйнаб сўлаги оқмаса, ҳисобмас. Бундай қизлар кийиниш борасида Голливуднинг кўпгина зонияларини ортда қолдиради. Илгари кўча-кўйда шундай кийинган қиз олдида туриб қолган эркак ўзини четроқ олар эди, "Одамлар мени у билан бирга экан деб ўйлашмасин" деб. Ҳозир эса йигитлар учун бундай қиз билан ёнма-ён, қучоқлашиб юриш обрў ҳисобланади. Баъзиларидан "Бундай зонияга қаерда илашдинг?" деб сўралса, "Э, нима дивоссиз ака! Уйланадиган қизим-ку!" деб хафа ҳам бўлиб қўйишади. Бундай йигитларни эса фақатгина "замонавий" ҳаёт тарзида яшаётган даъюслар ортда қолдир-моқда. "Мани аёлим энг замонавий" демоқчи бўлгандай жуфти ҳалолига шармандаларча кийиниб юриш учун тўлиқ эркинлик берган "эркакларни" кўрганда мўмин кишининг сочи тикка туриши ҳеч гап эмас. Тўйларга хотинларини фаҳш кийимда боришига рухсат беришади.
Бундай оилаларда оналар вояга етган ўғил фарзандлари олдида ярим яланғоч кийиниб юришади, оталари биргина ички кийим-да бўйи етган қизлари олдида бемалол юраверишади. Қизлар ҳам онасидан қолишмайди. Лозим кийиш, рўмол ўраш, авратларни беркитиб юриш замонавий оилаларда эскилик сарқити ҳисобланади (замонавий сўзини европалашган деб тушунишингизни сўрайман). Ҳамма нарса оиладан бошланади, бундай оила фарзандларининг анатомия билан яқиндан қизиқиши ҳам... Яъни айтмоқчиманки, зинога қизиқиш ўсиб келаётган авлод учун авваламбор оиладан бошланмоқда: уй ичидаги кийиниш маданиятининг бузуқлиги, кабел телеканаллари, интернет олами, ота-онаси фарзандларидан номига беркитиб қўйган фаҳш кинолар коллекция-си... Бу шароитда кўз зиноси учун улкан имконятлар туғилади. Кўз зиноси эса билишимча, барча зиноларнинг онаси ҳисобланади. Лекин уйида ахлоқ-одобни, иймону эътиқодни ўргатувчи оилалар ҳам жуда кўп-ку дерсиз. Албатта, улар Жуда кўп. Шунинг учун ҳам курраи замин ўз ўрнида сокин айланиб турибди. Бироқ, бундай оилалар фарзандларини эса зино қопқонлари кўчада кутиб туради интернет клублари, дискотекалар, "Янгиобод бозори". Ҳа-ҳа, пойтахтимизда бир жой борки, у ерда қонун тарафдан таъқиқланган фаҳш киноларни бемалол сотиб ўтиришади —- худди бозорда олма сотгандай. Яна ким дейсизми? Вояга етмаган ўспиринлар! Уларни «порно»маҳсулотлар савдоси учун жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлмаса керак. Бўлмаса бемалол оғзини тўлдириб "Ока, «порнуха» бор" дейишмасди, менимча. Катта ёшдаги эркакларни эса зино қопқони стрипбарлар, "хиёбонлар", сауналар, массажхоналарда кутади...
Ҳозир зониялар массаж хоналари ниқоби остида насхоналарни ташкил этиб қўйишгани сир ҳам бўлмай қолди. Уйдаги оми аёллар эса "Эрим соғлиғини тиклаяпти, қўл-оёқ ва беллари оғриғи анча қолди-я!" деб ўзларини овутиб ўтирадилар. Бундай ҳордиқ чиқаргач эркакнинг кайфияти чоғ, хўмрайишлари йўқ, юзидан табассум ёғилади, ўз; аёлига совғалар келтиради ("компенсация"). Хотинлари эса хурсанд. Номаҳрам аёл эрини қандай массаж қилганига кўзларини юмиб кетишади. Кўпчилик билади-ю, билмаганга олади...
Хуллас, ичимда йиғилиб, йиринг босиб ётган; фарёднинг бир қисмини; сизларга сўзлаб бердим. Бундай иллатларни бутунлай йўқотишнинг иложи бўлмаса ҳам, қандай қилиб камайтирса бўлади, нима қилиш; керак?
Баҳром ИСМОИЛЗОДА
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 862 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар