Сайт бўлимлари
“Бевани безовта қилманг!..”
- Подробности
- Бўлим: Парда ортида
- Чиққан санаси: 04 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Бу гал таҳририятимизга қўнғироқ қилган муштарийимизнинг сўзлаб берган ҳикоялари барча таҳририят ижодкорларини таъсирлантириб юборди. Баъзан шундай диёнатсиз кимсалар билан бир ҳаводан нафас олаётганига, ғашланади киши. Мулоқотни кузатиб, муҳтарам ўқувчида шундай мулоҳаза уйғонса ажаб эмас.
— Турмуш ўртоғим анча йиллар аввал вафот этган. Уч қизимни узатганман, бир қизим, бир ўғлим билан яшайман,- деб гап бошладилар салом –алик ва танишувдан сўнг водий вилоятларининг биридан қўнғироқ қилиб тушган онахон муштарийимиз.- Турмуш ўртоғим хасталаниб ётганларида ҳам, уларнинг вафотларидан кейин ҳам қайниларим бизга кўп азоб беришди. Тишимни тишимга қўйиб сабр қилдим. Болаларимни камситишларига, арзимаган майда-чуйда келишмовчиликлардан катта дилхиралик ясаб кўнглимизни оғритишдан ҳеч тийилмадилар. Шундай бўлса ҳам эримнинг жигарлари, болаларимнинг қариндошлари деб, яхши кунларимизда, қизларимнинг тўйларида дадасининг яқинларини бош қилдим. Ўзингиздан қолар гап йўқ, ёлғиз аёлнинг рўзғорида кўп қийинчиликлар бўлади. Қолаверса ўғлим ҳам ёш, лицейда ўқияпти. Дадаси қазо қилганларида эндигина 5 ёшни қаршилаган эди...- Мухлисамизнинг кўзларига ёш келиб, бироз тин олдилар.
— Кўп куйинманг, холажон. Аллоҳнинг хоҳиш-иродаси шу бўлганидан кейин бандасининг қўлидан нима ҳам келарди. Жойлари жаннатда бўлсин, фарзандларининг умри узоқ бўлсин.
— Айтганингиз келсин, қизим. Раҳмат. Хуллас, дадаси кенжа ўғил бўлгани учун қайнона-қайнотамнинг ҳовли жойлари бизга қолди. Қайнонам ҳам хўжайиннинг вафотларидан кейин кўп ўтмай бандачилик қилдилар. Шундан кейин қайниларимнинг бизга зуғуми яна ортди.
— Тавба, улар сизга нимага зулм қилишади?
— Одам гапиргани ҳам хижолат бўлади, қизим. Нима эмиш, биз уларнинг ота-онасидан қолган ҳовли- жойнинг ҳаммасига эга чиқиб ўтирганмишмиз, улар ҳовлининг ўзларига тегишли қисмини сотиб, ҳақларини олишрмиш. Энди қизим, ўзингиз ўйлаб кўринг, яшаб турган ҳовлимизнинг ўзи нари борса 15-16 сотих чиқади. Шуниям тўртдан уч қисми сотилса биз у уйда қандоқ яшарканмиз?! Қолаверса, қишлоқ жойида бировнинг ҳовлисининг ярмини ким ҳам оларди? Улар бунқанги иши билан бир бева аёлдан пул ундирмоқчилиги кўрга ҳассаку!
— Ҳа... Одамлар оқибатсиз бўлиб кетишяпти, тобора. Хўш, сиз нима қилдингиз?
— Уйни ўғлимнинг номига расмийлаштириб қўйдим. Зора етимнинг ҳақидан қўрқиб, ўзларини тийишса, деб...- Онахоннинг ўпкалари тўлиб ўусиб йиғлаб юбордилар.
— Яхши қилибсиз, холажон. Ишқилиб шу билан тинчиб кетишдими?
— Ҳартугул, овозлари ўчидику, яна билмасам.
— Сиз ўзингизни кўп ҳам қийнаб юрманг, холажон. Шаҳар бедарвоза эмас! Маҳалла, туманнинг мутассаддилари бор, мурожжат этсангиз, тинчингизни бузадиганларни танобини тортиб қўйишади.
— Қўяверинг, қизим, дадаси раҳматлининг руҳини нотинч қилиб, оға-инилари билан ёқалашиб, қозима қози етаклашиб юрмайин. Аллоҳдан уларга инсоф сўрайман. Мен хўжайиннинг қариндошларидан ёзғирсам, ўзимникилар ҳам улардан қолишмас экан...
— Тинчликми? Ўз яқинларингиздан ҳам озор кўряпсизми?
— Ҳа... Боя айтдимку, ўғлим ҳали ёш, шаҳарда, лицейда ўқийди. ҳафтада бир кун уйда бўлади. Уйнинг баъзи жойларини таъмирлаш учун уста чақирсам, ҳарна уйда бегона эркак билан ёлғиз ўзим қолиб кетмайин, деб жияним, опамнинг ўғлини чақиртиргандим. Таъмирга зарур нарсаларни бозордан олиб келиш учун қўлига пул бериб, бир йўла уста ҳам топиб келишини сўрадим. Мана, бир ой вақтдан бери устадан ҳам, таъмирга зарур ашёлардан ҳам, жиянимдан ҳам дарак йўқ...
— Астоғфурруллоҳ... Одамлар шунчалик дину диёнатдан узоқлашиб кетганмией?! Ахир сиз унга берган пуллар омонат-ку! Омонатга хиёнат қилиш энг катта гуноҳлар сирасига киради. Сиз опангизга ўғлининг қилғилигини гапирмадингизми?
— Индамадим... Индолмадим... Бир – икки марта опамдан ўғли ҳақида сўрагандим, “уйга ҳам кўп келмайди. Ишлари билан юрибди. Иши кўпда боламнинг” деб қўйди. Тўғриси айтишга ўзимда куч топмаяпман. Опам “ўғлимга туҳмат қиляпсан”, деб мендан ранжишини истамадим. Майли, ҳар кимнинг ўзига инсоф берсин...
— Холажон, сиз унақа ҳаммага ўзингизни хафа қилдириб юраверманг. Тўғри, Аллоҳ ўзи ҳаммасини кўриб турибди. Лекин бу дегани индамай ўзимизга зулм қилишларига йўл қўйишимиз керак, дегани эмас. Сиз опангиз билан гаплашинг, ўғлининг номардлигини айтинг. Ахир,сиз ҳам пулни кўчадан супуриб олмайсиз-ку. Холажон, мен сизга насиҳат қилмоқчи эмасман, бироқ, кимнингдир мудраб ётган виждонини уйғотиш билан уни гуноҳдан қайтарган бўламиз. ҳозир сиз жиянингизнинг қилмишига кўз юмсангиз, эртага у бундан ҳам баттар гуноҳни, жиноятни қилади. Унинг гуноҳига шерик бўлиб қолишингиз мумкин, холажон. Улар ёш, ҳали ҳаёт аччиқ-чучугини кўрмаган, ҳамма нарсани пул билан, моддиюн билан ўлчайдиган пайти. Ундайларнинг кўр кўзини очиш сиздек ҳаёт аччиқликларини кўрган, оқ-қорани таниган инсонларнинг вазифасимикин, деб ўйлайман...
— Балки ҳақдирсиз, қизим... Тўғриси гапларингизни ўйлаб мулоҳазага ботдим... Майли, мени тинглаганингиз ва кўнглимга таскин берганингиз учун сизга раҳмат. Ижодий ишларингизга муваффақият ёр бўлсин!
— Раҳмат. Сиз ҳам саломат бўлинг!
Хонзода суҳбатлашди.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 29 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар