Сайт бўлимлари
“Бу йўлдан қайт, қизалоғим!..”
- Подробности
- Бўлим: Парда ортида
- Чиққан санаси: 04 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
— Ўз фарзандингга кучинг етмаса, боланг кўзларингга қараб гапингни инкор этса, бундан оғири бўлмаса керак,- деб гап бошлади салом-аликдан кейин таҳририятга қўнғироқ қилган муштарийимиз.
— Сизни фарзандларингиз билан боғлиқ муаммо қийнаяпти, чоғи?
— Асти қўяверасиз, синглим. Ўн тўрт яшар қизимга сўзим ўтмаса денг. Нима қилишга ҳайронман. Гапирсам “ўзимни ўлдираман” дейди, “осаман дейди”, ҳатто бир койиганимда уч-тўрт кун йўқолиб ҳам кетди. Мелисага айтсам гап – сўз кўпаяди, деб қариндош-уруғлар билан бирга амаллаб топиб олдим.
— Ажабо... Шунчаликкача бордими?
— Ҳа. Билишимча 9-синфда ўқийдиган бир мактабдошини яхши кўрармиш. Қуриб кетсин бу яхши кўришлар ҳам, ҳали онасидан ичган сутининг ҳиди оғзидан кетмаган гўдакку булар!- Мухлисамиз йиғлаб юбордилар.
— Йиғламанг, опа. Ўқитувчилари билан гаплашиб кўринг, ҳали ёшда улар. Аллақаердан томоша қиладиган сериаллар, клипларига қараб дунёни шундай деб ўйлайди-да...
— Биз ҳам ёш бўлганмиз, биз ҳам улардай мактабда ўқиганмиз, ўсмир бўлганмизку. Наҳотки ёшлигимизда шундай номаъқулчиликларни қилиб ота-онамизни куйдирган бўлсак, деб ўйлаб қоламан. Онамга ҳам бир неча бор шундай савол ҳам бердим. “Йўқ, сенлар булардай юзсизликка бормасдиларинг. Ҳатто мактабдан қониқарсиз баҳо олиб келганларингни дадангизга билдирмаслигимни айтиб йиғлардиларингиз” дейдилар онам. Ҳайронман, синглим, онамдан ўтказиб болаларимга қандай тарбия берган эканманки, бошимга бу савдолар тушиб турибди...
— Кўп куюнманг, опа. Бир ҳисобда бу кўпга келган тўй. Аммо яна бир томондан миллат маънавиятининг таназзули, фожиаси! Бугун ёш-ёш қизчаларнинг кўча-куйдаги юриш-туришини кўриб, гап-сўзларини эшитиб астоғфуррулоҳ, деб ёқа ушлайсиз. Ҳатто эркаклар оғзига олишга уяладиган ҳақоратлар ва жаргон сўзлар ҳали вояга етмаган қизчаларнинг тилида бе-е-малол “жаранглаяпти”. Аммо бунга шундай қараб туриб бўлмайди. Фарзанд сизу бизники. Унинг тарбияси ҳам ўзимизники. Болаларимизнинг андишасизлигидан бегонага шикоят қилолмаймиз. Бу муаммога ҳамма бирдек — ота-она, маҳалла, мактаб ва жамоатчилик бирга киришиши шарт.
— Қизимнинг дугоналарини кузата туриб, бу мудҳиш шармандалик — қизчаларнинг юзсизлиги, беҳаё ва андишасиз бўлиб кетгани муҳитга боғлиқмикан, деб ўйлайман. Ахир қайси ота-она фарзандига “сен ёмон бўл, уятсиз, шарманда бўл” деб ўргатади?! Бир парча этни вояга етказиб одам қилиш осонми?..
— Тўғри айтасиз. Ҳеч ким тили билан боласига “ёмон одам бўл”, “беҳаё, беандиша бўлиб, мени юзимга ерга қарат” деб ўргатмайди. Лекин қилаётган амали, ҳатти-ҳаракатлари билан боласини ўша йўлга кишининг ўзи бошлайди.
— Балки...
— Ўзингиз бир ўйлаб кўринг, қизчангиз сизга қўшилиб хорижий сериалларни кўрганида сиз “ёш бола бундай нарсаларни кўриши мумкин эмас, тур дарсингни қил!” деб койиганмисиз? Қизингизнинг телевизор томоша қилиш вақтини белгилаганмисиз? Унга тарбиявий аҳамиятга эга бўлган бадиий асарлар, эртаклар ўқиб берганмисиз? Қизингиз кўраётган кино ёки клипларни, у эшитаётган қўшиқларни ҳеч назоратингизга олганмисиз? Ижобий жавоб беролмаяпсиз, опа. Хўш, шундай экан, энди ўзингиз ўйлаб кўринг-да, сизнинг қизингиздан нолишингиз, “нега ундай бўлди?” деб иддао қилишингиз нечоғли ўринли экан-а?..
— Эҳ... Афсуски, гапларингиз тўғри... Наҳотки энди кечикдим-а?...
— “Нега биз унақа бўлмаганмизу, ҳозирги ёшлар бунақа?”, “Биз жуда андишали эдик, катталарга гап қайтариш уёқда турсин, кўзига тик қараёлмасдик” деган “қўшиқ”ни ҳаммамиз ёппасига хор бўлиб куйлаяпмиз. Лекин ҳозирги давр глобаллашув замони эканини, ҳар томондан ҳар турфа ахборотлар оқими ёшларга таъсир ўтказишини, ҳарчанд уларни ўзимиз истагандек тарбиялашга уринмайлик, барибир салбий ғоялар хуружи фарзандларимизга ҳужум қилишини камдан кам ҳолларда мулоҳаза қиляпмиз. Ёшларни айблашдан аввал такрор ва такрор тафаккур қилишимиз керак: улар ҳаётда инсонга зарур бўлган нарсаларни қаердан ўрганяптилар? Албатта телевизор ва интернетдан!Айтингчи, сиз кейинги пайтда қизингизга қачон китоб олиб бергандингиз?
— ...
— Ҳа. Жавоб беролмайсиз. Чунки, бу ҳақида ҳатто ўйлаб ҳам кўрмагансиз. Шундай экан, қизингиздан хафа бўлишга, ундан ранжишга ҳақлимикансиз? Замондошларимиз “бизнинг давримизда...” деган жумла билан бошланувчи “арзи ҳол”ни кўп ишлатишади. Яна таъкидлаймиз: биз улғайган давр билан ҳозирги кун орасида еру осмончалик фарқ бор! Биз ота-онамиз билан бирга ўтириб кино кўролмасдик. Ўн олти- ўн етти ёшимизда телевизорда бериладиган бадиий фильмларни кўриш “ҳуқуқ”ига эга бўлганимизда ҳам қаҳрамонларнинг бир-бирига дил рози қилаётган саҳнасини ота-онамиз билан бирга кўролмасдик! Хижолат чекканимиздан секингина ташқарига чиқардик шунақа саҳналар кўрсатилганда. Ҳозирги оналар эса сериаллар қаҳрамонларининг шармисорона саргузаштларини ҳали вояга етмаган қизчалар билан муҳокама қиладилар тап тортмай...
— Гапларинингиз ўринли. Шу томонларини ўйламаган эканман. Энди қизимга дугонадек бўлиб, ўзим аввал бошда йўл қўйган хатоларимни тузатишга уринаман. Зора қизимни йўлдан қайтарлсам.
— Буни уддалайсиз. Фақат қизингизга дабдурустдан жаҳл қилманг, уришиб-койиманг. Уни ўзи учун қизиқарли машғулотларга қизиқтиринг.Худо хоҳласа, у нима қилаётганини тушуниб етади.
— Айтганингиз келсин. Сизга раҳмат.
— Саломат бўлинг.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 104 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар