Сайт бўлимлари
Дугонамга хиёнат қилдим...
- Подробности
- Бўлим: Парда ортида
- Чиққан санаси: 04 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Дугонам Насиба билан болаликдан бир боғчага бориб, мактабда ҳам бир партада ўқиб улғайганмиз. Дугоналигимизга ҳамма ҳавас қиларди. Ҳатто бир хил кийим кийганимиз учунми кўча-кўйда бизни Фотима-Зуҳралар дейишарди. Тўққизинчи синфни тамомлаб тиббиёт коллежига ўқишга кирдик. Коллежда ҳам бир-биримиздан айрилмасдик. Биз сабаб ота-оналаримиз ҳам яқин бўлиб, борди-келди қилишарди. Коллежни тамомлаганимиздан кейин туман касалхонасида ишлай бошладик. Худди болалигимиздагидек ишга бирга бориб, бирга қайтардик. Оналаримиз ҳазиллашиб, «сизларни бир оилага келин қилиб узатамиз. Овсин бўлиб яшайсизлар», дейишарди. ... Ўзимни кечиролмайман... Худбинлигим туфайли дўстлигимизга дарз етди. Дугонамнинг феълини аввалдан яхши билардим, у бировдан кўнгли қолдими, тамом, пойига дунёларни келтириб ташласа ҳам парво қилмайдиган, қайсар қиз. Меҳр берсангиз, қадрига етсангиз, жонини ҳам беришга тайёр, аммо салгина хатолик ўтиб дилига озор етса, ўша одамни умуман кечирмайди. Кечиргандаям барибир кўнглининг бир четида турган бўлади. Тўғри, бу яхши одат эмас... Биз ғофил бандаларидан ўтганни Худо кечиради. Аммо ҳар бир одамнинг ўзига хос феъл-атвори бўлади-ку. Насиба шунақа қиз, ўзи иложи борича ҳеч кимнинг кўнглини қолдирмасликка уринади, унинг кўнглини қолдирганларни эса... Хуллас, ишга кирган жойимизда тиббиёт институтининг сўнгги босқичида ўқиётган бир талаба амалиёт ўтагани келди. У келишган, мулоҳазали, ширинсиз, хушмуомала бўлгани учунми, шифохонада ишлайдиган бўй қизларга бирдек маъқул эди. Очиғи мен ҳам уни жиндак ёқтириб қолгандим. Йигит эса мағрур, дилидагини тилига кўчиришга ўрганган дугонамни танлади. Уззукун Насибага термулиб ўтирар, ўзига парво қилмаётган дугонамнинг эътиборини қозониш учун йўл изларди.
Шунда Насибага нисбатан ғараз уйғонди қалбимда. “Нега мен қолиб унга? Менинг ундан нимам кам?” Шунга ўхшаш ғалаёнлар тинчимни бузди ва шайтон кўнглимга солган ишни қилишга мажбур бўлдим... Аслида одамзоднинг феъли ғалати-да, қилмишини оқлаш учун айбни шайтонга ағдаради-қўяди... Ўша кезларда хорижда ишлаётган акам сўнгги русумдаги, анчагина мураккаб функцияларга эга қўл телефони жўнатган эди. Телефоним Насибага ҳам ёқар эди. У маошларидан пул жамғариб менга беришини, мен эса акамга айтиб, яна битта ўшанақа телефон юборишини айтишимни сўраганди. Бир куни беморларига укол қилиш учун чиқиб кетганида билинтирмайгина сумкасига солиб қўйдим ва кечга томон ҳамма ҳамширалар хонасида ўтирганида телефоним йўқлигини айтиб, қидиришга тушдим. Ҳеч нарсадан хабари йўқ бояқиш Насиба ҳам мени койиганча ўша қуриб кетгур телефонни излашга тушди. Жуда қиммат қўл телефони бўлгани учунми, ҳамма довдираб қолганди. Бир пайт ҳалиги амалиётчи йигит ўзининг телефонидан менинг рақамимни терганди, Насибанинг сумкасида куй таралди... Дугонам менга мунғайиб қараб турди-да, йиғлаб юборди... Ўша пайтда ғалабамдан қанчалик мағрурланиб кетганимни, ҳалиги йигитга эришиш учун уни осонлик билан йўлимдан олиб ташлаганимдан қанчалик хурсанд бўлганимни эсласам ўзимдан нафратланиб кетаман. У овозининг борича йиғлади. «Мен олганим, ўғирлаганим йўқ», - деб ён-атрофдан нажот излади. Мен “Шуми дўстлигинг, нега телефонимни ўғирладинг?! Энди сендай ўғри дугонам йўқ”, - деб унинг нафсониятига тегдим. Ўша пайтда аниқ биламан, ҳамма мендан нафратланганди. Энди ўйласам, телефонни олган одам уни ўчирмасдан сумкасига солиб қўйишига ким ҳам ишонарди?! Шу воқеадан кейин у ишдан бўшаб кетди. Кўп ўтмай ҳалиги йигит ҳам ўқишига қайтди. Мен касалхонада дугонамнинг соясида юрган эканманми, ё Насибага туҳмат қилганимни раҳбарият сезганми, хуллас, «штат»им қисқартиришга тушди. Уйда ўтириб қолдим. Ёзда Насиба Тиббиёт институтига ўқишга кирибди, ҳозир учинчи курсда ўқийди. Ҳа, яна бир нарса, у яқинда турмушга чиқяпти... Ўша бир пайтлари туманимиз касалхонасида амалиёт ўтаган йигитга. Дугонамни соғиндим. Унинг ҳаётига қайтмоқчиман. Гуноҳимни тушуниб етдим. Уни биламан, бир марта кўнгли оғриса тамом... Қолаверса, мени деб ўғри деган номни кўтарган...
Бугун газета саҳифалари орқали дугонамдан астойдил узр сўрамоқчиман. “Насиба, дугонажон! Мени кечир! Гуноҳимни тушуниб етганимдан бери на тушимда, на ҳушимда ҳаловатим бор. Сен менинг энг яқин дўстимсан, сендан бошқа ҳеч бир киши менга дўст бўлолмайди. Ота-онам ҳам, ука-сингилларим ҳам менга туҳмат чи, золимга қарагандай қарашади. Яна бу азобларга шунча вақт сабр қилдим, дугонажон. Илтимос, мени кечир. Яқинда тўйинг бўляпти экан, сенга Аллоҳдан астойдил бахт сўрайман. Сен энг гўзал бахт, энг чиройли ҳаловатга муносибсан. Шундай саодатли кунларингда ёнингда бўлсам қанийди...”
Зебо, Фарғона
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 107 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар