Сайт бўлимлари
Дарахтлар йиғлаган кун
- Подробности
- Бўлим: Парда ортида
- Чиққан санаси: 04 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Болалигимнинг беғубор дамлари кечган кўчалардан ўтиб борар эканман, қишлоғимнинг энг кўркам, энг баҳаво жойи — ўша пайтлари биз болалар орасида анчайин «машҳур» бўлган ўрикзорга яқинлашиб қолганимни сезмабман. Бир пайтлари боққа ўрик ўғирлагани тушганимиз, ўрикзор эгасининг қўлига тушиб қолиб, танбеҳ эшитганларимиз ёдимга тушиб, кўзларимга соғинч ёшлари қалқди. Хаёлга берилиб, боғ томон аста қадам қўяр эканман, эгалари — Анвар ота билан Салима хола шох-шаббаларни йиғиштириб, дарахтлар тагини юмшатиб, оқлаб юрганлари устидан чиқдим. Бир пайтлари Анвар ота билан Салима хола қишлоінинг савлатли амалдорлари бўлиб, ҳамқишлоқлар улардан ҳайиқар эди. Салима хола қучоқ очиб мени қаршилади. Бағрига босиб, қайта-қайта омонлашди. Хола инқиллаган кўйи човгум тагига олов ёқди. Кўклам фаслида ажиб гўзаллик кашф этган дарахтлар, ям-яшил либоси билан кўнгилга умид соларди гўё.
— Чорвоқни шу даражага келтиришнинг ўзи бўлмади, болам. Шу туришимда боғимнинг қайси бурчагида ўрикнинг, қайси бурчида шафтолию қаерида қанақа меваларнинг кўчати борлигини, қаерда қайси меванинг қанақа навидан экканимни, қачон илк ҳосил берганини биламан.
— Ҳаётингиздан анча мамнун кўринасиз, хола. — Ҳавас билан уларга термуламан.
— Қизим, айтишга осон. Мана бу юрак, — Салима хола қўли билан чап кўксига муштлади. — Ғаму зардобдан тўлган. Умр йўлларимга назар солгани қўрқаман. Тўғри, кимларгадир яхшиликлар қилгандирман, нуфузли даргоҳларда, обрўли лавозимларда ишладим, остонамга ёрдам сўраб келганларни ноумид қилмадим, бироқ ўз фарзандларимга яхшилик қилмаган эканман.
Хола нурсиз кўзлари билан атрофга жавдираган кўйи ҳасратида давом этди:
— Улар билан ҳеч қачон дилдан суҳбатлашмабман. Она бўлиб меҳр бермабман. Бола-да, бирор нотўғри иш қилишса, хато қилишса, қаттиқ койирдим, дадасига айтиб урдирардим. Чолимнинг ҳам ўша пайтларда ишлари зўр, юриши чойхонаю улфатчилик эди. Болаларимга ҳаром луқма едирардим, қизим. Уларнинг ризқи — нонуштасию тушлиги, ҳатто кечки овқатигача мен мудиралик қилаётган болалар боғчасидан келарди. Фарзандларимнинг яхши еб-ичиб, яхши кийиниб, маҳалланинг олди бўлиб юришларига завқланиб, уларнинг кўнгли билан, туйғулари билан қизиқмабман, ҳисоблашмабман. Уларнинг нимага қизиқишларини, қайси касб эгаси бўлишни хоҳлашини сўрамабман ҳам. Ўзим истаган ўқув юртларига ўіишга жойлаб қўйдим. Хуллас, нима қилган эканман, қанчалик оғир гуноҳ қилган эканманки, беш фарзандим ҳам бахтсиз бўлди. Ҳаммасини икки марталаб тўй қилиб уйлантирдим, турмушга бердим. Ўғилларим ичкиликбоз, жанжалкашлигидан ҳатто қамалиб ҳам чиқди. Қизларим эрига бош эгмайдиган, рўзғорнинг иссиқ-совуғига дош бермайдиган бўлишди. Бир нима деб маслаҳат солайин десам, энди кеч, тарбияни вақтида бериш керак эди, дейишади. Баъзан, дардим ичимга сиғмай кетади. Шунда боғимга кириб, дарахтларимга суяниб йиғлайман, улар ҳам менга қўшилиб кўзёш қилади гўё. Дардларимни тўкишга уринаман. Кўзларим йўл қараб чарчайди. Байрам кунлари фарзандларимни кутиб ҳолдан тояман. Гоҳида ўйланиб қоламан, қизим, болаларимнинг болалигида жонимни жабборга бериб ишлаб, амал кетидан қувгунча, норасида гўдакларнинг ризқидан қийиб уларни яхши едиргунча, озгина вақт ажратиб меҳр берсам, тарбияласам, оқ-қорани ажратишни ўргатсам, балки ҳозир шу аҳволга тушиб, шумшук бўлиб ўтирмасдим, дейман. Гоҳида амакингиз, шу дарахтлар ҳам бир фарзанддай экан, яхшилаб парвариш қилсанг мевасини ҳам, роҳатини ҳам кўрар экансан, дейди. Фарзандларимиздан ёшликларида меҳрни, вақтни, тарбияни қизғонган ношуд ота-она бўлдик. Қобил болаларнинг фаровон келажакларига, ота-онанинг пиру бадавлат кексалигига кафолат бўладигани фақат — ҳалол луқма ва тўғри тарбия экан.
Бир пиёла чойдан кейин кексалар билан хайрлашиб йўлга тушдим. Бу учрашувдан ҳаётим учун зарур хулосага келгандим: Ёшликдаги хато — кечириб бўлмас гуноҳ. Бир умр фарзандлар ҳаётига завол. Фарзанд тарбиясидаги қалтис хато — инсонни бир умр таъқиб қилишдан тўхтамайди...
БАҲОР
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 103 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар