Сайт бўлимлари
Хотинингни нега рашк қилмайсан, эркак?!
- Подробности
- Бўлим: Парда ортида
- Чиққан санаси: 04 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
— Мен ҳозирги айрим эркак ва йигитларнинг рашки йўқлиги, яъни жуфтини, опа-синглисини қизғонмаслиги ҳақида кўнглимдан кечганларни бўлишмоқчи эдим,- деб гап бошлади қўнғироқ қилган муштарийимиз салом-аликдан кейин.
— Яхши. Сизни эшитишга тайёрмиз.
— Тўғри, ҳозир “эркаклар ундоқ”, “йигитлар бундоқ” деган гапларни кўп айтиляпти. Мен айтмоқчи бўлганларим ҳам шу фикрларни такрорлагандек бўлиши мумкин. Аммо, ўйласам, гапирган билан йигитларнинг феъл-атворида ижобий ўзгаришлар деярли кўринмаяпти. Ҳатто, айрим эркакларнинг ваъдасида турмаслигига, мардлигидан узоқлашаётганига биз аёллар кўникиб ҳам кетдик...
— Ҳм... Давом этаверинг, сизни мулоҳазага берилиб эшитяпман.
— Мен бу борада фақат эркакларнинг ўзи айбдор деб ўйламайман. Уларнинг феълидаги бу камчиликларнинг тобора авж олишига аёлларнинг ҳам айбимиз бор.
— Тўғри...
— Яқинда жиянимга бир хонадонда совчи келди. Йигит хорижда ўқиган, бир муддат Европада ишлаган, ўта замонавий (агар уларга шу нисбат тўғри келса), зиёли экан. Жиянимга “бошингга бахт қуши қўнди, энди уни маҳкам ушла” деб қайта-қайта уқтириб учрашувга чиқардик.
— Кейин-чи?
— Бир пайт жияним учрашувдан ҳафсаласи пир бўлиб қайтди.
— Нега?
— Йигитнинг фикрлаши, дунёқараши мутлақо европалашиб кетган экан. Гап орасида жиянимга унга очиқ кийинадиган, сочларини сариққа бўяб, калта юбкаларда ҳамманинг диққатини ўзига жалб қилиб юрадиган “замонавий” қизлар ёқишини айтибди. “Менга унақанги аҳли аёлини ҳаммага кўз-кўз қилиб юрадиган даюснинг кераги йўқ. У қандай эркакки, хотини очиқ-сочиқ кийиниб юрса индамай кўкрак кериб юраверса?! Эрта бир кун хотини хиёнат қилса ҳам, мени хотиним замонавий-да, деб фахрланиб юради” деб жаҳли чиқди жиянимнинг. Йигитлар мени кечиришсину, хорижда ўқиди, дегани ўзлигидан узоқлашиш, манқуртга айланиш дегани эмас-да энди. Либос кишининг маънавий-руҳий оламининг нечоғлигини далолат қилади. Айниқса, оилали аёлнинг кийиниши эрининг қандай эркаклигини кўрсатади.
— Сизни тушундим...
— Баъзан айрим аёлларнинг “эрим мени чиройли кийиниб, қўғирчоқдек ясаниб юришимни истайдилар” деган гапларини эшитсам, хафа бўлиб кетаман. Эркак киши наҳотки ўз жуфтини бегона кўзлар қаршисида ҳуснини кўз-кўз қилиб юришига чидаб туролса!
— Маънавий қиёмат, денг...
— Ҳа, эркакликка ўқилган жаноза! Ориятнинг ўлиши!
— Ҳақсиз...
— Бир пайтлари бошимизда рўмол ўрамасак, акаларимиздан балога қолардик. Сочимиз майда ўрилган, рўмол ўрамасак ҳам албатта бошимизда дўппимиз бўларди. Ироқи дўппи кийган қизнинг турмуш қурмаганини билдирарди. Ҳозир қани дўппи кийган қизлар? Сочларнинг алламбало рангидан кўнгил озади. Юз-кўзлар ўқувчиларнинг расм дафтаридек юўялган. Гўё осмондаги камалак қизларнинг башарасига кўчгандек! Тирноқларнинг узунлигини айтмайсизми?! Автобусларда юрганимда қизларнинг тутқичдан ушлаволган қўлларига қараб тўғриси, кўнглим беҳузур бўлиб кетади. Ичи қоп-қора кир... Узр, бу гапларни гапириш менга жуда ҳам ноқулай бўлса-да, айни ҳақиқатни гапиряпман. Ўша қизларнинг отаси, ака-укаси, йигити (!), аёлларнинг эри бор. Улар уйидан шу аҳвода чииқб кетаётган аёлини ё опаси ёки синглисининг кийими, пардозини кўрмайдими? Кўради. Лекин эътибор бермайди. Ҳалиги жияним билан учрашган “замонавий зиёли”га ўхшаганлари бўлса, аҳли аёлининг “гўзаллиги”дан ғурурланиб ҳам қўяди, уялмай!
— Майдон ахлоқсизларга қолган, ахлоқ эса ЖИМ,- деган экан файласуфлардан бири...
— Шундай. Ахлоқсизлик, номуссизлик ор бўлмай қолди. Энг ачинарлиси, айрим эркаклар рашк туйғусини унутиб қўйишди. Ахир, халқимиз бекорга “Эркак зардали бўлса, аёл пардали бўлади” демаган...
— Аёл кишини меъёрида тергаб, текшириб туриш керак...
— Ҳа. Айниқса, кўчага отланаётган аёлнинг кийим-бошию, пардоз-андозига эътибор бермаган эркакни нима деб аташ мумкин, билмадим.
— Гапларингиз тўғри. Аммо эркакларимизга ўзлари ҳақидаги ҳақиқатни айтсангиз балога қоласиз. Айнан шу ҳолатлар қаттиқ танқид остига эълон қилинган мақола чоп этгандик. Буни қарангки, эркакларимиз бизни бир томонлама фикрлашда ва умуман эркакларга бўҳтон қилганликда айбладилар. Ваҳоланки, аёллар феълидаги ноқисликлар ҳақида ёзганимизда кўпчилик эркаклар фикримиз уларга маъқул келганини билдириб муносабат билдиришди...
— Жуда тегманозик бўлиб кетишган эркаклар. Тавба, дейман, айрим эркакларни кузатиб, шундоқ аёллар феълига хос хусусиятларни ўзларига кўчириб олишяпти...
— Гапларингиз ҳақ. Бу ҳолатнинг ҳам ўзига яраша сабаблари бор. Юқорида айтганингиздек, эркакларимиз феълидаги бу иллат катта ярага айланиб кетишида биз аёллар ҳам яхшигина сабабчимиз. Хуллас, қанча гапирганимиз билан, бу оғриқларни айтиб адо қилломаймиз. Эркакларимиз ўзлари феъл-атворидаги кемтикликни тўлдириб, ўзларини тафтиш қилишлари шарт. Бир сўз билан айтганда, миллат эркаклари ғафлат уйқусидан уйғонадиган пайт келди...
— Худди шундай! Сизга мени эшитганингиз учун катта раҳмат.
— Саломат бўлинг.
Хонзода суҳбатлашди
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 99 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар