Сайт бўлимлари
Умр сўнгидаги аламли ҳикоя
- Подробности
- Бўлим: Парда ортида
- Чиққан санаси: 02 Август 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Ёшим бир жойга бориб, ўзим ёш-ялангга маслаҳат берадиган паллага етиб бировдан нажот кутадиган бўлиб қоламан, деб ҳеч ўйламагандим. Аммо инсон зоти қандай ёшда бўлишидан қатъий назар барибир хомсут эмган банда. Кимнингдир маслаҳатига эҳтиёж сезади, тойиб йиқилганида кимдир суяшини истайди. Гарчи таҳририятга дардимни ёзиб, катта-кичикдан маслаҳат кутишга анча истиҳола қилган бўлсам-да, ўйлаб-ўйлаб энг тўҚри йўл ҳам шу деган қарорга келдим.
Хуллас, асли Худонинг бир бахтиқаро бандасиман. Ёшлигимда жуда кўп бебошликлар қилганман. Онамни одам ўрнида кўрмасдим. Шўрликнинг бошига жуда кўп оҚир кунларни, мусибатларни ёҚдирганман. 21 ёшимда ота-онам синглимни бир оилавий танишимизнинг бесўнақай ўҚлига бериб, мени уларнинг қизига уйлантириб қўйишди. Билмадим, еру осмонни танимаганим, муштипар онамга кўп зулмлар қилганим учунми, Худо менга тирноқ бермади. ¤н йил фарзанд кутдик. Охири хотинимга талоқ бердим. Аслида у бояқишнинг хаёлида ажрашиш йўқ эди. Мен нобакор узоқроқ бир қишлоққа иш билан бориб (ҳайдовчилик қилардим), бир қиз билан танишиб қолдим. Қизнинг онаси суюқоёқлиги туфайли оиласидан ажрашган, қизини ака-укалариникига қўйиб ўзи боши оққан томонга чиқиб кетган экан. Бир-икки ҳафта учрашиб, гаплашиб юрганимиздан кейин бир куни ярим тунда қизни ўғирлаб олиб келдим. Хотиним бечора шундаям, индамай, “қачонки шундан фарзанд кўрсангиз, кейин жавобимни берасиз”, деди. Мен унинг оҳу нолаларига қулоқ осмай, судраганча кўчага чиқариб, ота-онасиникига ташлаб келдим. Шундан кейин синглимнинг ҳаётида ҳам қийинчиликлар бошланаверди. Аммо мен уларнинг ҳаёти билан қизиқмасдим, ғамдийда онаизоримнинг куйиб жизғанак бўлишларига парво қилмасдим. Қисқаси, орадан йил ўтиб ўғилли бўлдим. Қувончимнинг чеки йўқ, икки гапнинг бирида ота-онамга иддао қиламан: “сизлар ўртоғимнинг қизи деб ўн йиллик умримнинг заволига қолдиларингиз” деб. Бечоралар индашмайди. Шу топда ҳам мени дуо қилишдан чарчашмайди. Орадан озмунча фурсат ўтиб-ўтмай мени фарзандли қилган “қутлуғ қадам” хотиним ҳақида миш-мишлар пайдо бўла бошлади. Эл оғзига элак тутиб бўлмайди, зум ўтмай хотинимнинг асли қандай кишиларнинг фарзанди экани, қандай тарбия кўргани, менгача нималар қилгани ва... менинг бошимни осмонга етказган болани қандай қилиб кимдан орттиргани ҳақида гап-сўзлар бутун қишлоқ аҳолисининг суҳбат мавзуига айланди. Мен қулоғимни кар, кўзимни кўр қилиб, бу миш-мишларга ишонмасдим. Хотиним икки гапнинг бирида, бу бўҳтонларни оила аъзоларингиз тарқатишяпти, деб мени ишонтиришга уринарди. Ишонардим ҳам ўша кезларда. Бирин-кетин яна бир ўғил, икки қизли бўлдим. Аммо хотиним ҳақидаги миш-мишлар ҳовури пасаймас, аксинча, кунда кунора янгиланарди. Ҳатто бир неча маротаба аёллар чиқиб, “хотинингни бажарасанми, номард?! Эрим билан ўйнаш тутинган, оиламни бузяпти”, деган маломатларни қилишарди ҳам. Билишимча, тўрт боламнинг бирортаси ҳам ўзимники эмас. Мен буни ўша пайтлариёқ билгандим. Бироқ, “сен менинг уйимда ҳароми бола ортирдинг”, деб уни ҳайдаб солганим билан бирор нима ўзгармаслигини, қайтанга собиқ хотиним ва унинг уйидагилар олдида шарманда бўлишимни аниқ билардим. Қолаверса, қишлоғимдаги миш-мишлардан аллақачон хабар топишган, меникидан бебахт бўлиб қайтган қизларини узатишган, у эса қўша-қўша эгизак ўғилларга она бўлиб бахтиёр яшаб юрганди. Кўзларим кўр, кўр бўлганда ҳам келажагини кўролмайдиган сўқирга айланган экан. Хотиним онамга зулм қилишини билардим, лекин билиб туриб уни тийиб қўёлмасдим. Онагинам хотинимнинг дастидан қочиб қўшни туманга — кичик синглимникида яшардилар. Мен гумроҳ касал онамни куёв дўхтирма дўхтир олиб юришидан бехабар, беҳаё хотиним ва ҳароми болаларимни эркалатиб, уларнинг ўпқондай нафсини оромлатиш дардида тўрт томонга изғирдим. Онамга, кейинчалик отамга қилганларимни ўйласам, надоматдан юрак-бағрим ўртанади. Аммо пушаймонликдан бирор наф йўқ. Қайтанга сўнгги пушаймон ўзинга душман дейдилар. Отамнинг сўнгги дақиқаларида ёнларида бўлиш, охирги сўзларини эшитиб, рози-ризолик сўраш мен фарзанди ноқобилга насиб қилмади. Жонлари чиқар маҳали, отамнинг чакагини боғлаш жияни — аммамнинг ўғлига тақдир қилинган экан. Яхшиям отам бандаликни бажо келтирган оқшом мен дарбадарликдан қайтгандим, бўлмаса яна бир тавқи лаънат умр бўйи менга ҳамроҳлик қиларди...
Хуллас, Аллоҳнинг ҳар бир иши ҳисоб-китобли экан. Ўн йил олдин хотиним бедаво дардга йўлиқиб, қазо қилди. Хиёнаткор бўлса ҳам, бетайин бўлса ҳам жуфтнинг бўлгани яхши экан. Унинг вафотидан кейин келинларим, ўғил-қизларим мени ҳурмат қилмайдиган бўлишди. Биров на оч қорним билан қизиқади, на кир уст-бошим билан. Бу йил олтмиш уч ёшга тўламан. Мен тенгилар, фарзандлари, неваралари даврасида уларнинг дуосини қилиб пиру бадавлатликда умргузаронлик қилишяпти, мен бўлсам ҳалигача кундузни кундуз, тунни тун демай тўрт томонга югураман. Пул топиб болаларимга бермасам нақ кунимни кўрсатишади. Уларга фақат пулим, давлатим керак. Ўзим эртага оёқ-қўлдан қолиб, ўлимим яқинлашганда отамдан баттар аҳволга тушишимни яхши биламан. Шуларни ўйлаб бирор бева-бечорага уйланишга қарор қилдим. Болаларимга олдингидан кўпроқ ёқмади. Шу кунгача улар мен уйланган уч аёлни ўласи қилиб калтаклаб, уйдан ҳайдаб юборишди. Ўтган йили бир аёл билан танишиб қолдим. У менга қарашга, ош-овқатим, кир-чиримдан хабардор бўлишини айтди. Яшай бошладик. Аммо бир йилдан бери уйимда болаларим хотиним билан менга тинчлик беришмайди. Ҳар куни уруш, ҳар куни жанжал, асаббузарликлар. Тўғриси, ниҳоятда зерикибман. Биламан, бу кўргуликларим ота-онам, сингилларимга қилган зулмларимнинг жавоби, покиза, баодоб собиқ хотинимга қилган хиёнатимнинг мукофоти. Фарзанд кўрмай ўша билан яшаб юрганимда бошимга шу мушкулотлар тушмасди. Ўз уйимда сиғинди бўлиб, турткиланиб юрмасдим. Болаларим ниҳоятда тинчимни бузишган, хотиним билан бошқа жойга кўчиб кетаймикан, деб ҳам ўйланиб қоламан. Яна бир кўнглим, ўз уйимдан чиқиб кетиб қайга сиғаман, бу аёл бир бегона бўлса. (Камига у ҳам оиласи, эрига хиёнат қилиб, ношаръий, ноқонуний мен билан яшаб юрибди.) Уйдан кетиб, бирор ёққа мени олиб борса-ю, бор-будимни шилиб жуфтакни ростлаб қолса кейин қайга бораман, деб ўйланиб қоламан. Ҳа, ҳозир аросатда қолиб кетганман. Нима қилишни, қандай қилиб бу азоблардан халос бўлишни билмайман. Шуни биламанки, ҳар бир сўм топган пулим бошимга бало бўлади. Эртага вақти қазойим етганида ўлигим кўчада сарсон бўлади. Чунки бу валади зино болалар менинг қариндош-уруғимни, яқинларимни уйга келмайдиган қилиб қўйишган. Ҳатто касал ётганимда ҳам жигарларим аҳволимдан хабар олишолмайди. Умримнинг бу аламли ҳикоясини сўзлаб, сизлардан маслаҳат олиш билан бир қаторда, ёшларга бемазмун ҳаётимни ибрат ҳам қилмоқчиман. Ҳеч қачон ота-онангизга шаккоклик қилманг. Кўз очиб кўрганингизга хиёнат қилманг, жигарларингиз қалбини оғритманг. Жавоби оғир бўларкан... кейин кўнгил яраларингизга даво тополмас экансиз. Мен аччиқ қисматимни душманга-да раво кўрмайманман.
Фарзона оққа кўчирди
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 79 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар