Сайт бўлимлари
“Бахтим учун курашаман”
- Подробности
- Бўлим: Парда ортида
- Чиққан санаси: 31 Июль 2013
- (Нашр қилинган санаси)
- Эрим мен билан ажрашмай туриб уйланиб олди,- деб гап бошлади салом-аликдан кейин таҳририятга қўнғироқ қилган аёл.- Биз эрим билан бир-биримизга кўнгил қўйиб турмуш қурган эдик. Қайнонам тинчимизни бузаверди. Ҳар ишимдан камчилик топиб, юриш-туришимни маъқулламай жанжал чиқараверди. Охири эрим “онам бизни барибир ажратолмайдилар. Яхшиси, сени уйингга олиб бориб қўяман. Бир-ҳафта ўн кундан кейин ўзлари бор хотинингни олиб кел, дейдилар” деб мени ота уйимга олиб бориб қўйди. Эрим айтган бир-ҳафта ўн- кун бир неча ойларга чўзилиб кетди ва мен ота уйимда ҳомиладор бўлиб қолдим.
- Ие, ота-онангиз, яқинларингиз бунга индамай қараб тураверишдими?
- Ота-онам эримникига бориб қайнонам билан гаплашишди. Лекин қайнонам мени қабул қилишни мутлақо истамади. “Бошидаёқ қизингизни келин қилишни истамаганман. Уларнинг ажрашиб кетгани яхши. Барибир ўғлимга бошқа қизни олиб бераман” деди қайнонам.
- Тавба, тўғриси, бу гапларни қандай тушунишни билмаяпман. Қайнотангиз-чи, улар бир оғиз ҳам индамадиларми?
- Қайнотамнинг уйда умуман ўрни йўқ. Қайнонам ҳамма хўжайинчиликни бўйнига олган. Болаларининг ҳамма муаммоси, масаласини фақат қайнонам ҳал қилади. Хуллас, қайнотамдан ёрдам сўрашнинг умуман ҳожати йўқ.
- Эрингиз-чи, ҳамма тартибсизликларнинг бошида ўзи туриб, индамай бошқасига уйланиб кетавердими? Эрингизга одам тақдири, ҳаёти, умр савдоси ўйинчоқ эканми?
- Менга ҳам шу алам қиляпти. Апрелда қизчали бўлдим. Биласизми, айнан эрим уйланган куни мен қиз фарзандли бўлдим. Бунинг қанчалик оғирлигини ҳеч ким тасаввур қилолмайди. Эрим карнай-сурнай билан данғиллатиб тўй қилиб уйланяпти, мен эса онам билан туғруқхонага кетдим. Ёнимда мен билан бирга кўзи ёриган келинчакларнинг бошида эри, қайнона-қайнотаси парвона. Мен эса худди, никоҳсиз бола туққан беҳаё қиздай юзим шувит. Ахир мени ҳеч кимдан кам жойим, бирор касалим, камчилигим йўқ-ку! Қайнонамга ўзини кўрсатиш, эримга бунақанги номардлик қилишнинг нима кераги бор эди? Ўша аҳдлашиб юрган пайтларимиз “сенга уйланолмайман, онам рухсат бермаяпти” деса, мен унинг бўйнига осилиб олмасдим-ку! “Муҳаббатимни исботлайман” деб мени аросатга ташлаб кетди. Мен ҳам бошқа қизлардай севимли рафиқа, келин, бека бўлишни орзу қилгандим. Фарзандим тўкис оилада тарбияланишини истайман. Чиққан қиз чиғириқдан нари дейишади. Ҳеч бир қизни ота уйига қайтгулик қилмасин экан...- Мухлисамиз йиғлаб юбордилар.
- Шошиманг-да, мен бир нарсага тушунмаяпман, сиз эрингизнинг қонуний хотинимисиз?
- Ҳа, албатта! Ҳали расмий никоҳимиз, ҳам шаръий никоҳимиз ҳам бекор қилингани йўқ. Мен ҳам расман, ҳам шаръан эримнинг аёлиман.
- Эрингиз айни пайтда уйланганми?
- Ҳа. Эрим ёши ўтинқираб қолган бир қизга уйланди. Айтишларича, у қизнинг аввал фотиҳаси бузилган экан. Бир марта адашиб кўзи очилмаган одамлар экан, улар. Олдин ҳам қизини бир йигитнинг бойлигига учиб тиқиштираётган экан, фотиҳа тўйидан кейин ҳалиги бўлажак куёвнинг хотини бир болани етаклаб қизнинг уйига борибди-да, қиз ва ота-онасига “Эрим мен билан ажрашмаган. Мен эримдан ўлиб ажрашаман. Иккинчи боламга ҳомиладорман. Бошқоронғулигим ёмон кечиб, қизлик уйимга дам олгани боргандим, қизларингиз эримнинг бошини айлантириб, тегиб олмоқчи бўлибди. Агар тўйни тўхтатмасаларингиз, шарманда қиламан”, деган экан. Хуллас, тўй тўхтатилиб, қизнинг фотиҳаси бузилган экан. Ота-онаси шунчалик калтафаҳм эканки, бу сафар ҳам оилали йигитга қизларини узатишибди. Одамлар бошига тушган мусибатдан бирор хулосага келмас экан-да...
- Ҳмм... Бу чалкашликларни энди тушунгандайман. Хафа бўлмангу, эрингиз тоза масъулиятсиз эркак экан-да...
- Секин гапирасизми, опажон?! Масъулиятсизлик бўлса ҳам шунчалик бўлар-да. Мени аҳволимдан хабари бўла туриб, йигирма кунда уйланиб кетадими?
- Энди нима қилмоқчисиз?
- Мен эримдан ажрашмайман. Бола бир ёшга тўлмагунича ажратишмас экан. Мен умуман ажрашмайман ва ўз эрим билан яшайман. Боламни бағримга босиб, тегишли жойларга мурожат қиламан. Шунчаки, қўл қовуштириб бир бетайин қизга оиламни тутқазиб қўймайман. Ундайлар шарманда бўлишсин, бошқаларга ибрат бўлишсин. Одамлар қизига совчи келиб-келмай қизини тутқазиб юборишади. Эримга теккан қизнинг ота-онаси бир марта шарманда бўлиб, оғзи куйган экан, сал бундоқ сўраб суриштиришмайдими, бу йигит ким, қанақа одам, нега хотини билан ажрашган, қани бунинг, никоҳи бекор қилингани ҳақидаги қоғози, деган саволларни беришмайдими?! Йўқ! Ҳозирги одамлар шунчалки калтафаҳм, фақат ҳозирини ўйлайдиган бўлиб кетишганки, ҳеч замонда танимаган- билмаган одамига йигирма кунда ҳам қиз узатадими? Журналист опа, мен бу гапларимни маслаҳат сўраш, ёки дардимни достон қилиш учун сизларга айтмаяпман. Мени мақсадим аниқ. Тегишли ташкилотларга мурожаат этаману, боламни олиб ўлан билан тушган уйимга кириб яшайвераман. Мен бир эр ўғрисига, фарзандининг бахтини манманлиги йўлида қурбон қилган золим она ва масъулиятсиз эркакка аччиқ қилиб боламни тирик етим қилмайман. Қиз бола учун ота тарбичси муҳим. Қизим отаси бағрида ўсади. Бошқасини билмайман. Айтмоқчи бўлганим, айтганларимни сайтда эълон қилсангиз, эримга теккан қизнинг ота-онасига ўхшаганларга менинг ҳаётим, ҳалиги қизнинг бахтсизлиги ибрат бўлсин. Учраган одамга қизини қўшқўллаб тутқазишнинг оқибати яхши бўлмайди.
- Ҳа. Гапларингиз тўғри. Бу борада бир хил фикрлар эканмиз.
- Мени тинглаганингиз ва тўғри тушунганингиз учун раҳмат.
- Саломат бўлинг.
Рухшона ФАРРУХ суҳбатлашди
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 106 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар