1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

“Келин танлашда адашдим”

— Алло, таҳририятми?
— Таҳририят эшитади.
— Мен “Парда ортида” саҳифасига қўнғироқ қилаётгандим...
— Қулоғим сизда?
— Менинг икки ўғил, бир қизим бор. Катта ўғлимни ўзи севган қизига уйлантиргандик. Худога шукр, улардан тинганман. Келиним ўз қизимдек, меҳрибон, хушхулқ, пазанда. Уни жуда яхши кўраман. Фақат иккинчи ўғлимга ўзи танлаган қизни олиб бериб адашдим.  Хўжайиним иккимизнинг дардимиз ичимизда.
— Нимага бундай хаёлларга боряпсиз?
— Келинимда аёл киши учун зарур ижобий фазилатлардан асар ҳам йўқ экан. Иш айтсам, уялмай-нетмай дарров қайнсинглиси —қизимни пеш қилади. Идиш-товоқларни ювиш, супур-сидир каби рўзғорнинг майда-чуйда ишларини бажаришда бепарво. Келин бўлиб тушганидан буён унинг уқувсизлиги, эпсизлигидан юрагим эзилади.
— Сиқилманг. Ёш-да, кейинчалик камчиликларини тушуниб, тузалиб кетади.
— Ёшлиги қаёқда дейсиз, йигирма учда. Бу ёшда ҳамма нарсани тушуниб, оқ-қорани таниган бўлиши керак. Билмадим, фаҳм-фаросат қиз боланинг ҳусни, зийнати деган тарбия бўлмаган шекилли. Эрталаб ҳамма уйғониб, нонуштага ўтиргандан сўнг эринибгина туради. Кечки пайт эса овқатланиб бўлгач, идишларни йиғиштирмай ичкарига кириб кетади. Ҳайрон бўлиб ўтираман. Бир-икки марта онаси келганда ҳаммасини тушунтирмоқчи бўлдим. Аммо бундоқ қарасам, қудамнинг ўзи ҳам қизидан қолишмайдиганга ўхшайди. Унга гапирган билан фойда чиқиши даргумон.  Уқувсизлиги, эпсизлигику майли, чидарман, ўзим ҳали ёшман, қолаверса қизим ҳамма ишни эплайди. Лекин келинимнинг хунук бир қилиғи бор экан. Ёлғон гапириб юраркан. Уйдан — эридан “Онамнинг мазалари бўлмай қолибди, бирга шифокорга бориб келай”, деб жавоб оларкану, икковлашиб бозор айланишаркан.
— Хўш, энди нима қилмоқчисиз?
— Шунга бошим қотган. Бу умр савдоси. Ўғлим билан келинимни ажратиб юбориш ниятим йўқ. Бундан Худо асрасин. Қолаверса, ўзлари яқинда фарзандли бўлишади. Худога шукр, оиламиз маҳалла-кўйда обрў-эътиборли оилалардан. Келинимни ҳайдасам, одамлар орасида қандай бош кўтариб юраман? Ўзи муаллима бўла туриб, биргина келинчакни тўғри йўлга сололмабди, деган гапларни эшитишга тоқатим йўқ. Келинни қувганим, ўғлимни бебахт қилганим билан яхшисига учрамаслигимни биламан. Фақат, унинг бу хил юриш-туришидан зерикиб сизларга қўнғироқ қилгандим.
— Тушкунликка тушманг. Ҳали келинингиз фарзандли бўлгач қуйилиб, хатоларини тушуниб етади.
— Илоҳим шундай бўлсин.
—    Соғ бўлинг

Рухшона ФАРРУХ суҳбатлашди.

Ҳозир сайтимизда 107 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ