Сайт бўлимлари
“Йигитчилик хатосининг жафолари”
- Подробности
- Бўлим: Парда ортида
- Чиққан санаси: 19 Июль 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Телефон чақириғига жавоб берар эканман, эркак кишининг хижолат билан мурожаат қилганидан сергак тортдим.
— Алло, ассалому алайкум.
— Ваалайкум ассалом. Эшитаман.
— Кечирасиз... — қўнғироқ қилган киши тортина-тортина узр сўради.
— Бемалол гапираверинг!
— “Парда ортида” саҳифасига қўнғироқ қилгандим. — Гўшакнинг нарёғидаги товуш борган сари хижолатли тус ола бошлади. — Ёшим 36да. Тижорат билан шуғулланаман. Ўн олти йил олдин ота-онамнинг хоҳишига қараб тоғамнинг қизига уйландим. Икки ўғил бир қизли бўлдик. Бошида ҳаммаси яхши кетаётган эди... Тижоратга қўл ургандим, ишларим юришиб, даромадим кўпайди.
— Яхши-да. Худо зиёда қилсин!
— Раҳмат... Кейин хотиним ортимдан пойлаб юрадиган одат чиқарди. Менга ишонмай шубҳаланиб жанжал чиқарадиган бўлди...
— Қизиқ-ку... Балки даромадингиз кўпайиб бегона аёлларга ўралашиб қолгандирсиз?!
— Ҳа энди, йигитчиликда нималар бўлмайди, дейсиз...
— Шунақа денг? Жуфти ҳалолини, ширингина фарзандларини оёқости қилиш йигитчилик экан-да, сизнингча?!
— ...
— Хўш, кейин-чи, кейин нима бўлди?
— Қайнотам, яъни тоғам ва қайниларим уйимга келиб мени дўппослашди. Хуллас, оиламнинг тинчи бузилди.
— Турмуш ўртоғингизга хиёнат қилганингиздан кейин оилангизнинг тинчи албатта бузилади-да!
— Шундан кейин хотиним билан яшолмадим. Уйни унга ташлаб, бошқа ердан бошпана олдим-да, бир қиз билан никоҳ ўқитиб яшай бошладим...
— Уч болангиз бўла туриб, яна тўй-томоша қилдингизми?
— Йўқ. Шунчаки никоҳ ўқитиб яшай бошладик.
— У қанақанги қиз эканки, орзу-ҳавас кўрмай, оилали, бола-чақали эркак билан яшайверса?!
— Бир-биримизни яхши кўриб қолган эдик...
— Э, яшанг... Гап буёқда экан-ку!
— Турмушимиз яхши кечаётган эди-ю, Худо фарзанд бермади-да... — Энди унинг гапига тоқат қилолмадим:
— Учта болани меҳрингизга интиқ, мурувватингизга зор, кўнглини кемтик қилганингиздан кейин Худойим сизга яна марҳамат кўрсатиши керакмиди?!
— Энди... Мен ҳам мажбур бўлдим-да. Хотинимнинг яқинлари мени уриб, беҳурмат қилганидан кейин нима ҳам қилардим. Одам яхши яшаши керакми?
— Ҳалиям айбингизни тан олгингиз келмайди-я! Бу дунёда бахтдай ширин, бахтдай бебаҳо неъмат бор эканми?! Қайси аёл бегона хотин бахтининг ярмига эгалик қилишини истайди?! Ўғил-қизингиз бўйга етиб қолгандир. Шундай пайтда сизнинг қилиб юрган ишингиз яхшими?! Яна бемалол “яхши яшаш керак” дейсиз ҳам.
— Бўлар иш бўлди-да... Кейинини айтайми?
— Эшитаман.
— Кейин хотиним иккимиз келишиб бир қизчани асраб олдик.
— Тавба... (Бақириб юборишдан аранг ўзимни тўхтатдим-ей...)
— Аммо кейинги пайтларда хотинимнинг оёқ олиши менга ёқмаяпти. Қўни-қўшни, таниш-билишлар менга ҳар хил гап-сўзлар етказишяпти.
— Қайси бири ҳақида?
— Ҳозиргиси ҳақида.
— Ўзи билан гаплашиб, вазиятга аниқлик киритмадингизми?
— Гаплашдим. Ёлғон деб туриб олди. Миш-мишлар эса тобора авж оляпти. Мен ишонишни ҳам, ишонмасликни ҳам билмай аросатда қолганман.
— Нима деб ўйлайсиз, покдоман, ҳаёли ҳасми ҳалолингизга, қоракўз дилбандларингизга хиёнат қилганингиз учун уларнинг уволига қолмаяпсизми?!
— ...
— Менимча, ҳалиям кеч эмасдир, балки анавинингизнинг жавобини бериб, аввалги турмушингиз, аёлингиз ва фарзандларингизнинг олдига қайтиш тўғридир. Улардан узр сўраб, бор меҳр муҳаббатингизни беришга ҳаракат қилсангиз балки оилангиз тикланиб кетар. Эгилган бошни қилич кесмайди, дейишади-ку...
— Оқиб кетган сувни қайтариб бўлармикин?..
— Ҳаракат қилсангиз бўлади!
— Сизга гапириш осон...
— Афсуски, бошқа томонлама ёрдам бериш қўлимдан келмайди.
Мени эшитганингиз учун сизга раҳмат.
Рухшона ФАРРУХ суҳбатлашди
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 103 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар