1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

“Йўқчилик қурбони бўлдим... ”

 

 

 

Оила муқаддас даргоҳ. Унда жамият шаклланади. Шахс камолотга етади. Бу фикрларни узоқ давом эттириш мумкин. Аммо баландпарвоз, чиройли гаплар билан иш битмайди. Оила муқаддаслигини билиш билан бирга албатта унинг муқаддаслиги масъулиятини ҳам англаш  керак.  Акс ҳолда...
Таҳририятга қўнғироқ қилган бу галги муштарийимиз  бир пайтлари оила масъулиятини, оилага нисбатан йўл қўйилган хатоликларнинг ислоҳ этилиши мушкул эканини англаб етмаган ва пировардида ҳаётини мураккаблаштиргани ҳақида ўксиниб гапирди. Келинг, унинг илтимосига кўра очиқ иқрорини ўзингиз гувоҳи бўлинг.
-    Ўн олти ёшимда ўзимдан 7 ёш катта йигитга узатилдим. Оиламиз жуда камхарж, дадам раҳматли ичкиликка берилган, онам биз олти нафар болани ошхонада идиш-товоқ ювувчи бўлиб ишлаб топган пулларига амал-тақал қилиб боқардилар. Шаҳарда яшаймиз. Йўқчилик, муҳтожлик  жонидан ўтиб кетган онам мени жуда ёш узатиб юборишга мажбур бўлганлар. Қишлоққа келин бўлдим. Тўйимиз айни ёз чилласида бўлгани учунми, ўз уйимда тўйиб емаган нарсаларимни кўриб, қишлоққа, келинликхонадонимга шунчалик кучли меҳр қўйдимки, умримда қилмаган ишларни енг шимариб завқ-шавқ билан бажарардим. Ҳовли супуриш, томорқа-ерларга қараш, полиз маҳсулотларини йиғиштириш билан бирга, мол-қўйларга қараш, ҳаттоки, қайнотам билан бирга лой тепиб, сувоқ қилишгача ҳамма-ҳамма ишларни ҳеч иддаосиз қиладиган бўлдим. Қорним тўйиб овқатланганим, одамга ўхшаб кийинганим, ота уйимга, онамга, ака-ука, сингилларимга ёрдамим тегаётгани завқидан севиниб, эримнинг касаллигига (баданида оқ доғлари бор эди) ҳам парво қилмасдим. Тўйдан кейин онамга куёвнинг нохуш яралари ҳақида айтгандим, улар “кўнглингга келтирма, у юқумли касаллик эмас” деб менга таскин бердилар. Хуллас,  бирин- кетин икки ўғилли бўлдик. Бунгача ҳам кўп савдоларни, можароларни бошдан кечирдим. Аммо ота уйимга қайтиб борганим билан етти киши аранг сиғаётган икки хонали уйга мен ҳам икки болам билан сиғмаслигимни билиб, заҳар ютиб қанд билиб юравердим.
-    Оилангиздаги нотинчлик нимадан ё кимдан эди?
-    Қайнона-қайнотам ўз ўғилларига кучи етмасди. Эримнинг ахлоқи яхши эмас, шу ҳолига қизлар билан танишиб, гаплашиб юрадиган одати бор эди. Бир неча марта қайнонамга эримнинг қилиқларидан нолиб гапирганимда “сен уйингида ўтиравер, қизлар билан гаплашса гаплашибди, сени биров ҳайдаяптими?!” деб оғзимни ёпиб қўярди. Эримга гапирсам мени уриб, уйдан кўп марта ҳайдаб солган. Бир марта шугақанги жанжалларимиздан кейин уялмай қайнонам эрим билан учрашиб юрадиган бир қизникига совчиликка бориб, ҳатто унаштирув дастурхони ҳам олиб боришибди. Қизлар ҳам ахмоқ бўлмаса, қонуний ажрашмаган, хотини, болалари бор оилали эркак билан ўралашиб юргани етмагандай, яна уялмай-нетмай тегмоқчи ҳам бўлишади. Хуллас, ўшанда қайнонам эримга унаштириб қўйган қиз ҳақида эшитдиму, тўйга уч-тўрт кун қолганда ҳеч нима бўлмагандай уйимга келиб ўтирдим. Бировнинг эрига тегмоқчи бўлган қиз шарманда бўлди.
-    Ҳм...Ўша қизнинг  ота-онаси йўқмикан? Наҳотки,  куёв бўлмишнинг нари-берисини суриштирмай қизларини  қўшқўллаб топшириб юборишга рози бўлишибди?
-    Ҳозир қизлар ҳам, ота-оналар ҳам бунақа нарсаларга эътибор беришмайди.  Ахир, ўзимни онам ҳам куёв бўлмишни суриштирмай, кимлиги, қанақа одамларнинг фарзанди экани билан қизиқмай совчи чиққанига хурсанд бўлиб мени узатиб юборганлар. Оқибати менга ҳам, ўзларига ҳам яхши бўлмади.Хуллас, эримнинг қизлар билан телефонда валақлашиб юриши жонимдан ўтиб икки болани ташладиму, онамникига кетиб қолдим. Мени йилда икки-уч марта аразлаб келиб, ойлаб юришим онамнинг ҳам жонига теккан экан, чоғи, эримга қўнғироқ қилиб “энди сенга берадиган қизим йўқ. Ўғилларингни ўзинг боқиб ол. Қизимни эрга бераман” дедилар. Эрим шунда ҳам мени деб келмади. Қайтанга, ўзи билан телефонда гаплашиб юрадиган узоқ вилоятлик бир қизга уйланиб олди. Онам ҳам мени яна узатдилар. Хотини ўлган, болалари уйли-жойли бўлиб кетган, ҳатто дадамдан ҳам ёши катта одамга турмушга чиқдим.
-    Эҳ...
-    Ҳа. Бир қизчали бўлдим. Иккинчи турмушим ҳам омадсиз бўлди. Римнинг келинлари, мендан ёши катта қизлари кунмини қора қилиб, ҳеч рўшнолик беришмади. Охири яна онамникига қайтдим. У ерда ҳам сиғмадим. Биринчи эримникида  ўгай она турткисидан эзилиб юрган болаларимни ўйлаб, яна биринчи оиламга қайтдим...
-    Тушунмадим, эрингизнинг аёли-чи, у нима бўлди?
-    Менга нима фарқи бор?! Авваломбор оилам учун курашмай, ҳа деганда онамникига аразлаб кетиб ўзим хато қилдим. Энди уч бола билан қаерга сиғаман, кимникига бораман? Келин бўлиб тушган уйимдан бир чўп олимб кетмаганман. Болалар эримда қолгани учун, ҳамма нарсамни ташлаб кетгандим. Болаларим билан яшайман, уларга ўзим қарайман. Уй болаларимники шунинг учун қайтдим. Эрим ҳозир Россияда экан. Хотини боласини ташлаб кетворган. Мени улар билан ишим йўқ. Фақат болаларим учун қайтдим...
-    Ҳа, жуда қийин масала. Бир нима дейишга ҳам ҳарйонсан, киши. Ҳеч бунақасини эшитмаган эканмиз. Болаларингизни  турмушга чиқаётганингизда ўйламаганмидингиз? Ўйламай қилинган иш бошга келтирар ташвиш, дейишади. Ўзингизга шунча ташвиш ортирибсиз. Майли, бўлар иш бўлибди, энди буёғига ақл билан иш кўринг. Қани кўрамиз, ёши улуғ муштарийларимиз сизга қандай маслаҳат беришаркан.
-    Раҳмат.
-    Саломат бўлинг.
Хонзода сухбатлашди

 

 

 

Ҳозир сайтимизда 98 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ