Сайт бўлимлари
Турмуш қурмоқчи бўлган опа-сингиллар воқеаси
- Подробности
- Бўлим: Ҳикоялар
- Чиққан санаси: 22 Ноябрь 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Тунда одатдагидек совуқдан жунжикиб ўриндан турдим ва секин йўлакка чиқдим. Опамдан бошқа оиламдагиларнинг барчаси уйқуда эди. У ноутбук олдида ўтирар, дўстларидан ким биландир чатда суҳбатлашар эди. Мен ундан "Бирга ибодат қилишни хоҳлайсизми?" деб сўрадим. У бандлигини айтди. Мен унинг мақсадини тушуниб ёлғиз намоз ўқигани кетдим.
Таҳажжуд доимо менга дунёни ҳис қилишга ёрдам берган. Бу менинг Роббим билан алоқамдир. У — менинг энг яхши дўстим. У билан совуқ тунда бўлса ҳам гаплашиш мен учун бахтдир. Роббим бу вақтда менинг овозимни эшитиш учун дунё осмонига тушади. Бу ҳолатда уйқу ҳам, совуқ ҳам мени тўхтата олмайди. Мен қачондир Роббим билан албатта учрашишимни биламан ва бу Аллоҳ хоҳласа тезроқ рўй беришини истайман. Бу мен учун шундай бебаҳо вақтки, У билан барча нарса ҳақида гаплашиш билан енгиллашганимни ҳис қиламан.
Ўша куни мен Аллоҳ таолодан тақводар эр насиб қилишини сўраб дуо қилдим. Биламан, ўзим у қадар тақводор эмасман, бироқ холис ва чуқур иймонга эга одам билан турмуш қурсам бахтли бўлишим мумкин ва Аллоҳ таоло мендан рози бўлади. Ҳамда синглим ва барча дугоналарим ҳаққига уларга ҳам иймонли, тақволи эрлар насиб қилишини сўраб дуо қилдим.
Намозни тугатгач, эшигим олдида опам тургани ва менга тикилиб қараётганини кўрдим. Ўзимни ноқулай сездим ва унга нима керак эканини сўрадим. У мендан: “Нима деб дуо қилдинг”, – деб сўради. Мен ҳеч нима жавоб қилмадим – гапиргим келмасди.
Бироқ у таслим бўлмагунимча қўймади. Уялсам-да, лекин, у ўзига қандай эр хоҳлашини сўрадим. У бироз ўйладида, жавоб берди: “Мен кимга турмушга чиқишни биламан! У жуда чиройли бўлиши керак... мовий кўзли, қўнғироқ сочли, баланд...”.
“Тўхта! Мен тушундим! Сен чиройли йигитга турмушга чиқмоқчисан, тўғрими?” – деб сўрадим шунда. Бошини қимирлатиб, “Ҳа”, – деб жавоб берди у. Мен унга чиройли ташқи кўринишга эга кишига эмас, солиҳ кишига турмушга чиқишни маслаҳат бердим. Лекин у “чиройли йигит – ҳаммадан энг яхшиси”, дея астойдил туриб олди.
Мен: “Покиза қалб эгаси чиройли юзли кишидан кўп чандон чиройлироқ, чунки ташқи гўзаллик ўткинчидир” – деб жавоб қилдим. Анча кеч бўлиб қолганди, ва опам ўз хонасига ухлагани кетди. Эрталаб биз коллежга йўл олдик. Йўлакдан юриб борарканман, олдимга иккита синфдош қизлар югуриб келишди ва бир-биридан ўзарга бақиришарди: “Топчи, бизга ким янги келди?!”. Мен нима бўлаётганини тушунмасдим!
Сара ва Рафия ҳеч ҳам тинчланмасди ва, охири, машҳур бир мусулмон-муҳандиснинг ўғли энди бизда ўқишини айтишди. Мен: “Нима қилибди, синфимизда яна битта ўқувчи!”, – дедим. Лекин улар кўнмай, ҳамма вақт у ҳақида чуғурлашарди ва бу ишлари билан жуда жонимга тегиб кетишди.
Қўнғироқ чалинди. Инглиз тили дарсига боришим керак. Синфга кирар эканман бир йигит менга назар солиб турганини пайқадим. Мен кўзимни ерга қаратиб, жойимга бориб ўтирдим.
Энг яқин дугонам, Фара кечқурун уйига бошқа қизлар билан мени ҳам таклиф қилди. Эртаси куни унинг уйига бордим, бошқа опа-сингилларим ҳам шу ерда экан. Биз мазза қилиб ўтирдик, сўнг кутилмаганда Фара турмушга чиқиш ҳақида гап очиб қолди, қолганлар эса давом этиб кетди.
Эртаси куни эшигимизни совчиллар қоқиб келди. Бу Амир исмлик йигит ва унинг жуда бой отаси эди. Улар отам билан гаплашиб, мени келинликка сўрашди. Мен Амир билан учрашдим ва иккимиз бироз суҳбатлашдик. У менга умуман ўхшамаган ҳамда иймони ҳам заиф эди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Қачон олдингизга динига ва хулқига рози бўладиган одам келса, бас, уни уйлантириб қўйинг, бундай қилмасангиз ерда фитна ва фасод тарқалади», дедилар. Ибн Можа, Термизий ва Ҳоким ривоятлари.
Кейинги куни, СубҳанАллоҳ, ажойиб иш содир бўлди. Отамга Мусаб Абдулла исмли, жуда диндор биродаридан яна бир таклиф тушди. Унинг феъл-атвори ва қизиқишлари меникига жуда ўхшар эди. У Ислом ҳақида теран тушунчага эга эди ва мен рози бўлдим. Мусаб иккимизнинг никоҳимиздан бир йил ўтгач, энг яқин дугонам Фара Амирга турмушга чиққанидан хабар топдим. Мен банд бўлганим сабабли унинг никоҳ тўйида қатнашолмадим, аммо унга энг яхши тилакларимни ёзиб жўнатдим. У жуда ҳам бахтли эди. Фаранинг никоҳ тўйидан ҳеч қанча вақт ўтмай, Сора ва Рофиялар ҳам турмушга чиқишди. Сора ўзига жуда келишган эркакни танлаганди. Баъзиларнинг айтишича, у киноюлдузларга ўхшаркан. Рофия эса насл-насаби жуда баобрўъ оиладан бўлган кишига турмушга чиқди. Алҳамдулиллоҳ, барча дугоналарим турмуш қуришди ва мен уларнинг оилавий ҳаётида бахтли яшашини тилаб дуо қилардим. Кунлардан бир куни, менинг энг яқин дугонам Фара яна қўнғироқ қилиб қолди. Телефон гўшагидан унинг йиғлагани эшитилар ва мен ҳеч нарсага тушуна олмадим. Турмуш ўртоғимдан рухсат сўраб, дугонамникига жўнадим. Рофия ва Сара ҳам ўша ерда экан. Улар фақат эрларининг қанчалар ноҳақ, ҳудбин ва аҳмоқ эканликларини айтишарди. Мен уларга аввало тинчланиб олишни маслаҳат бердим, сўнгра кулфатга сабр қилиш кераклигини тушунтирдим.
Сўнг, уларга маҳбуб пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи вассалом ҳадисларининг бирини эслатдим: Ҳусайн ибн Миҳсондан (р.а.) ривоят қиладилар: «У кишининг аммалари Набий саллаллоҳу алайҳи вассалом олдиларига келганида, аёлдан: «Эринг борми?» деб сўрадилар Расулуллоҳ. «Ҳа», деди. «Унга нисбатан қандай муомаладасан?» дедилар. Аёл: «Эримга ожиз ҳолларимдан бошқа пайт эътиборсизлик қилмайман. Яъни, ўзим қодир бўлган ишда калталик қилмайман. Агар уни қилишдан ожиз бўлсам, камчилик қилиб қўйишим мумкин. Шунда: «Бас, эринг сенинг жаннатинг ва дўзахингдир. Унга итоатли бўлиб рози қилсанг жаннатга, аксини қилсанг дўзахга кирасан» (Имом Аҳмад ривояти).
Ўшанда мен: «Қадрли опа-сингилларим. Биламанки, ҳозир ҳаммангиз учун нақадар оғир. Бу сиз учун дарҳақиқат бахтсизликдир. Унутманг, Аллоҳ (азза ва жалла) ўзи севганларга синов юборади. Бундай қайғули кунларда Унга юзланинг. Ҳеч қачон кеч эмас. Аллоҳ сизни севади. Итоат қилинг ва ундан мадад сўранг. Ўзингиз ва эрларингиз учун кўпроқ қурбонлик ва ибодат қилинг. Унутманг, ҳар бир ёмонликдан сўнг сизга енгиллик бор. Эрларингизни бошқалар билан муҳокама қилманг. Улар сиз учун қилаётган барча ишлардан миннатдор бўлинг. Агарда улар сизга қўполлик қилишса, Аллоҳни эслатинг. Уларни динда қўллаб-қувватланг ва бошқасини Аллоҳга қолдиринг. Агарда суҳбатлашмоқчи бўлсангиз, мен борман. Энди эса кўзёшларингизни артинг, табассум қилинг ва Аллоҳнинг раҳматига умид боғланг. Аллоҳ синовларингизни енгил қилсин. Омийн», дедим.
Опа-сингилларимни тинчлантириб уйга қайтдим. Алҳамдулиллоҳ, бир неча йиллар ўтиб, улар иймонда мустаҳкам бўлиб олишди. Улар Аллоҳга дуо қилишарди. Мен уларнинг юзларидаги табассумини кўриб, ўзимни бахтли хис қилдим.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Албатта, муслимлар ва муслималар, мўминлар ва мўминалар, давомли итоаткор эркаклар ва давомли итоаткор аёллар, садоқатли эркаклар ва садоқатли аёллар, сабрли эркаклар ва сабрли аёллар, тавозуъли эркаклар ва тавозуъли аёллар, садақа қилгувчи эркаклар ва садақа қилгувчи аёллар, рўза тутгувчи эркаклар ва рўза тутгувчи аёллар, фаржларини сақловчи эркаклар ва (фаржларини) сақловчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилгувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилгувчи аёллар–ўшаларга Аллоҳ мағфиратни ва улуғ ажрни тайёрлаб қўйгандир”, деб марҳамат қилган (Аҳзоб сураси, 35 оят).
Аллоҳ таоло бизни тўғри йўлга бошласин ҳамда бизга солиҳ жуфти ҳалоллардан насиб қилсин. Омийн.
Интернет маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 866 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар