Сайт бўлимлари
Қўяверинг, ёруғингиз сочилсин!
- Подробности
- Бўлим: Ҳикоялар
- Чиққан санаси: 11 Октябрь 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Узоқ-узоқлардаги бир қишлоқда ёшгина йигит ўз ишини бошлади.
Яъни, икки кўчанинг чорраҳасида савдо қилишга киришди.
У жуда оқкўнгил, меҳрибон йигит эди. Ҳамма уни яхши кўрарди.
Нарсаларни ундан олишиб, танишларига ҳам тавсия қилишарди.
Ҳалиги йигит бир йилни ичида мамлакатнинг бир томонидан иккинчи томонига етадиган, халқларни бир-бирига жипслайдиган занжир ҳосил қилганди. Орадан йиллар ўтди...
Кунлардан бир куни ўша киши ҳасталаниб, шифохонага ётқизилди. Врачлар уни текшириб, кўп яшамаслигини айтишди.
Шунда ҳалиги киши ёнига уч ўғлини чақириб, уларга қуйидагича топшириқ берди:
- “Мен бир неча йиллар тер тўкиб, яратган фирмамга ичинглардаги биттанглар бошлиқ бўласизлар. Лекин, қайсингиз энг лойиқ эканингизни билиш мақсадида ҳар бирингизга бир доллардан бераман. Ушбу бир долларга ҳоҳлаган нарсангларни олишинглар мумкин. Лекин, бир шартим: бугун кечга бу ерга келганингларда, олган нарсанглар мана шу хонани бошдан-оёқ тўлдириб туриши керак!”
Учала ўғил ҳам бундай нуфузли фирмага эга бўлиш илинжида ҳаяжонлана бошлади. Ниҳоят, учаласи ҳам шаҳарга бориб, пулларини ишлатишди. Кечга қайтганларида оталари сўради:
-“Қани, тўнғич ўғлим, пулингга нима олдинг?”
Ўғли жавоб берди:
- “Дўстимнинг даласига бордим. Пулимни унга бериб, икки қоп сомон олдим”.
Кейин чиқиб, сомонларни олиб кирди-да, хонага соча бошлади...
Хона бир онда учиб юрган сомонга тўлди. Лекин, кўп вақт ўтмасдан ҳалиги сомонлар ерга тушди. Яъни, ота айтгандай: хонани бошдан-оёқ тўлдиролмади.
У киши иккинчи ўғлига юзланди: “Ўғлим, сен пулингни нима қилдинг?”
- “Мен бир кўрпа-ёстиқ тикадиган одамни уйига бордим. Икки дона ёстиқ сотиб олдим”, - деди иккинчи ўғил. Ва, хонага иккита ёстиқ опкелиб, ичидан парларни (патларни) чиқариб, ер билан битта қилиб хонага соча бошлади. Ҳамма ёқ пат билан тўлса-да, лекин, дарров ерга тушиб, яна хонани тўлдиролмади...
Шунда ота учинчи ўғлидан сўради: “Сен пулингни нима қилдинг?”
Учинчи ўғил бундай деб жавоб берди:
- “Сиз берган ўша бир долларни олиб, бир дўконга бордим-да, майдалатиб олдим. 50 центини муқаддас жойга садақа қилдим. 20 центини шаҳримиздаги иккита ёрдам ташкилотига бердим. Яна 20 центини заифларга тарқатдим. Шундай қилиб, 10 центим қолди. Унга эса иккита нарса олдим”.
Бола қўлини чўнтагига солиб, бир гугурт қутиси ва битта шам чиқарди.
Хонанинг чироғини ўчириб, шамни ёққан эди: хона шам ёруғи билан тўлди!
Хона сомон ёки патлар билан эмас, бошидан-охиригача “нур билан, ёруғ билан” тўлган эди!
Ота бениҳоя хурсанд эди:
- “Жудаям яхши, ўғлим!
Фирманинг бошлиғи – сен бўласан. Чунки, сен – ҳаётдаги энг муҳим нарсани биласан,
яъни ўз ёруғингни сочишни!
Бу – жудаям муҳим...”
eng_ojiz_banda таржимаси
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 845 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар